ШАЙХ ХУДОЙДОДИ ВАЛИ (1461-1532)
- Алломалар
- 26 Июль 2018
- Просмотров: 5234
XV асрнинг охири ва XVI асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этган тасаввуф шоири, Вали бобо сифатида шуҳрат қозонган зотнинг асл номи Худойберди бўлиб, 866/1461 йилда ҳозирги Навоий вилоятининг қадимий Кармана тупроғида, Ортиқ Шайх хонадонида таваллуд топган.
Муҳаммад Шариф Ҳусайний Алавий Бухорийнинг (ваф. 1697 й.) “Ҳужжату-з-зокирин” (“Зикр қилувчиларнинг ҳужжати”) тазкирасида қайд қилинишича, ҳазрати азизон Ортиқ шайх асли Хоразмда шуҳрат қозонган ва эътиборга сазовор хонадондан бўлиб, укаси азизон Зикриё шайх, оила аъзолари, қавм-қариндош ва содиқ муридлари билан аввал Бухорога, ундан сўнг эса Карманага келиб, Карманадан икки фарсах (15-16 км) масофада бўлган тоғ яқинидаги қишлоқда турғун бўлиб қолган. Ана шу манзилда Худойберди таваллуд топган[1].