Видео
Карта
книги центр
Галерея
Гости

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Одоблар дурдонаси-19

Категория: Одоблар дурдонаси
Создано 13 Сентябрь 2016 Просмотров: 5971

23-боб

(باب من لا يرحم لا يرحم)

Марҳаматсиз кишига марҳамат қилинмайди

95 - عن أبى سعيد عن النبي صلى الله عليه و سلم قال: من لا يرحم لا يرحم.

95. Абу Саид (р.а.), Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилиб деди:

 «Раҳм қилмаганга раҳм қилинмайди»

Шарҳ: Расулуллоҳ (с.а.в.), мусулмонлар ўзаро меҳр-шафқатли бўлишлари лозимлиги ҳақида бир қанча ўринларда зикр қилиб ўтганлар.

 Динимизда меҳр-шафқат ва раҳмдиллик муҳим масала бўлиб, юқоридаги ҳадисларда ота-она ва фарзандлар ўртасидаги раҳм-шафқатни тушунсак, бу ҳадисдан эса Аллоҳ таолонинг барча махлуқотларига нисбатан (зарар келтирувчилари бундан мустасно) меҳрибон бўлиш, уларга озор бермасликни тушунишимиз мумкин. Аллоҳ таоло бандалари ичидан раҳм-шафқатли ва кечиримли бўлганларини яхши кўради. 

372 - عن عمر قال : لا يرحم من لا يرحم ولا يغفر لمن لا يغفر ولا يتاب على من لا يتوب ولا يوق من لا يتوقى.

372. Умар (р.а.)дан ривоят қилинади:

 «Ким раҳм қилмаса, унга ҳам раҳм қилинмайди. Ким бировни кечирмаса, уни ҳам кечирилмайди. Ким бировни авф қилмаса, уни ҳам авф қилинмайди. Ким бировни бирор нарсадан сақламаса, уни ҳам биров бирор нарсадан сақламайди».

Шарҳ:   Мазкур ҳадисда инсонлар ўзгаларга нисбатан меҳр-шафқатли ва кечиримли бўлишларига ва уларни авайлаб асрашларига тарғиб бор. Дарҳақиқат, жамият аъзолари орасида бу каби фазилатли сифатлар камайса, улар бора-бора қалби тош ва шафқатсиз кишиларга айланиб қоладилар.

Бошига кулфат ёки бир ёмонлик келишини истамаган инсон, бошқаларни ҳам бу каби нарсалардан эҳтиётлаши лозим бўлади. Чунки бу дунёдаги барча нарсалар бир-бири билан бевосита боғлиқ эканини унутмаслигимиз лозим.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

 Инсон ҳар бир жонзотга раҳмдил бўлиши лозимлиги;

Кечиримли бўлиш фазилатли хислат эканлиги;

 Киши нотўғри ишлардан бошқаларни сақлаш орқали, ўзини ҳам сақлаши мумкинлиги;

Яхшиликни барчага раво кўриш лозимлиги.

 

376 - عن أنس بن مالك قال : كان النبي صلى الله عليه و سلم أرحم الناس بالعيال وكان له بن مسترضع في ناحية المدينة وكان ظئره قينا وكنا نأتيه وقد دخن البيت باذخر

فيقبله ويشم.

376. Анас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинади:

 «Набий (с.а.в.) оила аҳлларига энг раҳмдил киши эдилар. Ўғиллари Мадинанинг бир чеккасига сут эмиш учун юборилган эди. Болага сут эмизадиган хотиннинг эри темирчи эди. У зот билан уникига борганимизда, уйнинг ичи изхир[1] тутуни билан тўлганига қарамасдан у киши болани ўпар ва ҳидлар эдилар».

Шарҳ:

Расулуллоҳ (с.а.в.) оила аҳлларига меҳрибон ва раҳмдил инсон эдилар. Мория Қибтия (р.а.) онамиздан туғилган ўғиллари Иброҳимни араб одатларига кўра Мадинанинг четига бир аёлга берган эдилар. Чунки ўша вақтларда араблар фарзандлари соғлом ва бақувват бўлсин деб уларни шаҳардан узоқроқ қишлоқларга ёки саҳрога эмизиш учун бериб юборар эдилар. Иттифоқо Иброҳимни эмизишга олган аёлнинг эри темирчилик билан шуғулланар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уни кўришга борганларида темирчининг уйидан изхир тутуни ҳиди келиб турарди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бунга эътибор бермасдан, фарзандлари Иброҳимни ўпиб, эркалар эканлар.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Оила аҳлига раҳмдил бўлиш лозимлиги;
  2. Ҳар қандай ҳолатда ҳам фарзандига меҳрибон бўлиш лозимлиги.

 

377 – عن أبى هريرة قال : أتى النبي صلى الله عليه و سلم رجل ومعه صبي فجعل يضمه إليه فقال النبي صلى الله عليه و سلم: أترحمه قال: نعم قال: فالله ارحم بك منك به

وهو ارحم الراحمين .

377. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:

 «Набий (с.а.в.)нинг ҳузурларига бир киши ёш боласини қучоқлаган ҳолда эркалаб олиб келди. Шунда Набий (с.а.в.) ундан «Болангга раҳм қиласанми?» деб сўрадилар. У «Ҳа», деди. Ул зот «Аллоҳ таоло сен шу болангга раҳм қилганингдан кўра сенга раҳмлироқ. У зот  раҳм қилувчиларнинг энг раҳмлиси», дедилар». 

Шарҳ: Фарзанди учун ота-она барча нарсага тайёр бўлади. Бунга сабаб у фарзандини барча нарсадан кўпроқ яхши кўради. Аммо Аллоҳ таоло бандаларини киши ўз фарзандини яхши кўрганидан ҳам кўпроқ яхши кўрар экан. Чунки ота-онадаги бу раҳм-шафқат ва меҳрибонлик меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ таолонинг марҳаматидан бир улуш холос. Ҳар бир ақли расо инсон ўз севиклиларига осий бўлмаганидек, улардан-да меҳрибонроқ бўлган Зотга ҳам итоатсизлик қилмайди ва доимо Уни рози қиладиган амалларни қилишга ҳаракат қилади.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Инсоннинг энг меҳрибон кишиси унинг ота-онаси экани;
  2. Аллоҳ таоло бандаларига кишининг ота-онасидан-да меҳрибонроқ экани;
  3. Марҳаматли бўлиш билан катта раҳматга эришиш мумкинлиги.
Олимхон Исахон ўғли
Манбашунослик бўлим бошлиғи


[1] Арабистонда ўсадиган хушбўй ўт, у ёқилғи сифатида ҳам, том ёпиш учун қамиш ўрнида ҳам ишлатилади.

Отделы
популярные материалы
журнал Имам Бухарий сабоклари
Новости
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6451

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6399

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6409

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6645

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6204

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6584

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5338

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5383

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4284

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:5605

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

Делегация Центра Имама Бухари нанесла визит в Малайзию

Делегация Центра Имама Бухари нанесла ви…

17-07-2018 Hits:1675

Посольством Узбекистана в Малайзии ведется активная работа по продвижению инициатив и предложений президента республики, озвученных на Первом саммите ОИС по... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:3183

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...