Етим болалар ҳақидаги ҳукмлар(давоми)
Балоғат ёши ҳақидаги мунозараларга бир оз ойдинлик киритиб, қуйидаги мулоҳазаларни баён қиламиз:
Ўғил болалар учун балоғат ёши шариатда 12 - 15 ёш ўртасида эҳтилом билан, қиз болалар учун 9 - 12 ёш ўртасида хайз кўриш билан белгиланади. Лекин балоғат ёши турмуш қуриш ёши деб, қаралмаслиги керак. Турмуш қуриш ва фарзанд тарбияси учун балоғат ёшининг ўзи кифоя қилмайди. Балки, унинг учун маънавий ва жисмоний жиҳатдан етуклик ҳамда алоҳида шарт-шароитлар мавжуд бўлиши талаб этилади.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Вояга етиш ўн саккиздан ўттиз ёшгача, камол топиш ўттиздан қирқагача” – деганлар.
Жоҳилият даврида қиз болаларга мутлақо мерос берилмас, балоғат ёшига етмаган ўғил болаларга ҳам улуш тегмас эди. Ушбу адолатсиз қарор ва одат қуйидаги оят ҳукми билан бекор қилинди.
إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا (۱۰)
“Етимларнинг мол-мулкларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, дарҳақиқат, қоринларига олов еган бўлурлар ва албатта, дўззахда куйгайлар”. (Нисо, 10)
Етимларга нисбатан зулм қилиш ва уларнинг ҳақларига хиёнат қилиш нақадар оғир гуноҳ бўлиб, жаҳаннам азоб-уқубатларига гирифтор қилувчи ёмон амаллардан бири бўлгани учун Аллоҳ таоло бу қабиҳ ишлардан бандаларини огоҳлантириб, ундан сақланишга чақирмоқда.
Аллоҳ таоло ўз фазли карами билан етимлар ҳаққини қандай муҳофаза қилганлигини “Каҳф” сурасидаги 82-оятдан билишимиз мумкин бўлади.
وَأَمَّا الْجِدَارُ فَكَانَ لِغُلَامَيْنِ يَتِيمَيْنِ فِي الْمَدِينَةِ وَكَانَ تَحْتَهُ كَنْزٌ لَهُمَا وَكَانَ أَبُوهُمَا صَالِحًا فَأَرَادَ رَبُّكَ أَنْ يَبْلُغَا أَشُدَّهُمَا وَيَسْتَخْرِجَا كَنْزَهُمَا رَحْمَةً مِنْ رَبِّكَ وَمَا فَعَلْتُهُ عَنْ أَمْرِي ... (۸۲)
“Энди девор эса, шу шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида улар учун бир хазина бор эди. Уларнинг отаси солиҳ киши эди. Бас, Роббинг улар вояга етиб, Роббингнинг раҳмати бўлмиш хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди. Мен бу (ишлар)ни ўзимча қилганим йўқ”. (Каҳф, 82).
Бу воқеа ҳазрати Мусо пайғамбар алайҳиссаломнинг Ҳизр алайҳиссалом билан бўлган мулоқотлари чоғидаги учинчи ҳолат бўлиб, унда икки етим боланинг отасидан қолган меросини муҳофазаси учун, Ҳизр алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан илоҳий илҳом берилиб, деворни тиклаб, остидаги уларнинг бойлиги сақлаб қолинган эди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад айлайҳиссалом ота-онасидан эрта етим қолганлар. Бобоси Абдулмутталиб хонадонида, у ҳам вафот этганидан сўнг амакаси Абу Толиб қарамоғида вояга етдилар ва йигирма беш ёшларида Хадичаи Кубро онамизга уйландилар. Шу ҳолатга ишорат қилиб, Аллоҳ таоло “Зуҳо” сурасида марҳамат қиладиким:
أَلَمْ يَجِدْكَ يَتِيمًا فَآوَى (۶)
(Эй, Муҳаммад! Роббингиз) “Сизни етим ҳолда толиб, бошпана бермадими?!” (Зуҳо, 6)
Етимга қандай муомила қилиш кераклигини ҳам ўргатиб:
فَأَمَّا الْيَتِيمَ فَلَا تَقْهَرْ (۹)
“Бас, энди сиз (ҳам) етимга қаҳр қилманг!” (Зуҳо, 9)
Ҳазрати Исо алайҳиссалом ҳам отасиз туғилиб (Жаброил алайҳиссаломнинг муборак нафасларидан вужудга келганлар) етим ҳолда ҳаёт кечирдилар. У зотнинг онаси Биби Марям ҳам етим бўлиб, туғилган чоғида отаси Имрон оламдан ўтган эди. Ғариблик ва етимлик ҳолида ўсган аёл энг юксак фазилат ва юқори даражага ўзининг хулқи одоби ва қилган тоату ибодати туфайли эришган.
Али ибн Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳиссаломнинг: “Бани Исроил аёлларнинг энг яхшиси Марям бинти Имрон, мусулмон аёлларнинг энг яхшиси эса, Хадича бинти Хувайлиддир”- деганларини эшитдим”.
Жаноби Пайғамбаримиз ҳадиси шарифларидан бирида етимпарвар инсонларнинг мартабалари юқори даражада бўлишидан башорат берганлар.
عن سبل الساعدى قال: قال رسول الله صل الله عليه و سلم: اَنَا وَ كَفِيلُ اليتيم فى الجَنَّةِ هَذَا وَ اَشَارَ بِالسَّبَّابَةِ وَ الوُسْطَى وَ فَرَّجَ بَيْنَهُمَا شَيْئًا. (رواه البخارى)
“Мен ва етимни кафилликка олиб асраган одам, жаннатда шундай бўлади” дея, кўрсатгич ва ўрта бармоқларини ёнма-ён, орасин очиб, кўтариб кўрсатдилар”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Имом Бухорий ушбу хадисни ривоят қиладилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Мусулмонларнинг уйларидан энг яхшиси етим асраб, унга яхши муомалада бўладиганидир. Мусулмонларнинг уйларидан энг ёмони, етим асраб унга ёмон муомила қилинадиганидир””.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қиладиким:
وَ يَسْئَلُونَكَ عَنِ اليَتَمى قُلْ اِصْلَاحٌ لَهُمْ خَيْرٌ وَ إِنْ تُخَالِطُوهم فُإِخْوَانِكُمْ وَ اللهُ يَعْلَمُ المُفْسدَ من المُصْلِح
“Сиздан (Эй Муҳаммад) шунингдек етимлар тўғрисида сўрамоқдалар, Айтинг: “Уларни ислоҳ қилиш яхшидир. Агар (молларингизга) уларни молларини қўшиб юборсангиз (зарар) йўқ. Зеро, улар (бамисоли) ўз биродарларингиздир. Аллоҳ бузғунчи билан ислоҳ этувчини (фарқини) билади””. (Бақара, 220)
Ислом дини етим-есирларни оталиққа олиб, парвариш қилиб, уларга таълим ва тарбия бериш барча инсонлар учун савобли иш эканлигини уқтиради.
Аллоҳ таоло жамиятдаги ижтимоий тенглик, тинчлик-омонлик ўзаро муносабатлардаги адолат ва аҳилликни мустаҳкамлаш ҳамда кимларга қандай эҳсон қилишни ҳам баён қилган.
“Бақара” сурасининг 215-оятида:
يَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنْفِقُونَ قُلْ مَا أَنْفَقْتُمْ مِنْ خَيْرٍ فَلِلْوَالِدَيْنِ وَالْأَقْرَبِينَ وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ (۲۱۵)
“Сиздан, (эй Муҳаммад) қандай эҳсон қилишни сўрайдилар. Айтинг: “Нимаики хайри-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндош уруғлар, етимлар, мискинлар ва йўловчи-мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир””. (Бақара, 215)
Болалар жамиятда ҳимоя ва ғамхўрликка мухтож қатлам ҳисобланади. Инсонпарвар демократик-ҳуқуқий давлат барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган мамлакатимизда вояга етмаган болаларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашга жиддий эътибор берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 64-моддаси 2-қисмида “Далат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан махрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди” дейилган.
Ногирон ва етим болаларни жамиятда ўз ўринларини топиб кетишлари, руҳан эзилмасликлари учун ғамхўрлик кўрсатилиши, уларни жисмоний, ақлий, руҳий, маънавий ҳамда ижтимоий камолоти учун ҳукуматимиз томонидан меҳрибонлик уйлари ташкил қилинган.
Ногирон ва етим болаларни ўз бағрига олиб, барча шарт-шароитлар билан таминлаб, етарли даражада таълим ва тарбия олишлари ҳамда ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳолатда камолотга етишлари учун алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2-давра 3-босқич тингловчиси Шахрихон тумани бош имом хатиби Иззатуллоҳ Турғунов
26-07-2018 Hits:6789
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6736
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6770
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6998
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6534
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6950
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5580
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5659
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
17-07-2018 Hits:1753
الوفد الأوزبكي برئاسة السيد عمروف نائب رئيس مركز الإمام البخاري الدولي للأبحاث العلمية بزيارة ماليزيا في الفترة 1 – 10... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4506
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...
17-07-2018 Hits:5909
Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...
04-06-2018 Hits:3332
Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...