14-боб
( باب يعطى الثمرة أصغر من حضر من الولدان )
Меваларни болаларнинг кичигидан бошлаб бериш ҳақида
362 - حدثنا عن أبى هريرة قال : كان رسول الله صلى الله عليه و سلم إذا أتى بالزهو قال: اللهم بارك لنا في مدينتنا ومدنا وصاعنا بركة مع بركة ثم ناوله أصغر
من يليه من الولدان.
362. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (с.а.в.)га янги пишган хурмодан олиб келинса «Эй, Аллоҳим! Мадинамизда мудд ва соъларимизга барака устига барака бергил»[1], деб дуо қилардилар. Кейин атрофларидаги болалардан энг кичигига шу хурмодан берардилар».
Шарҳ:
Аввало янги мева ҳузуримизга келтирилса ёки бозордан сотиб олсак, шу мевани ризқ қилиб берган Аллоҳ таолога шукурона айтиб, дуо қилишимиз Пайғамбаримиз алайҳис саломга эргашганлигимиз аломати бўлади.
Тарқатиладиган мева ва егуликлардан болаларга бераётган вақтда уларнинг энг кичигидан бошлашимиз суннатга мувофиқ иш бўлар экан.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
15-боб
(باب الوالدات رحيمات)
Оналар меҳр-шафқатлидир
89 - عن أنس بن مالك : جاءت امرأة إلى عائشة رضي الله عنها فأعطتها عائشة ثلاث تمرات فأعطت كل صبي لها تمرة وأمسكت لنفسها تمرة فأكل الصبيان التمرتين ونظرا إلى أمهما فعمدت إلى التمرة فشقتها فأعطت كل صبي نصف تمرة فجاء النبي صلى الله عليه و سلم فأخبرته عائشة فقال وما يعجبك من ذلك لقد رحمها الله برحمتها صبييها .
89. Анас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинади:
«Оиша (р.а.)нинг ҳузурларига бир (тиланчи) аёл келди. Оиша унга учта хурмо бердилар. У аёл ҳар бир боласига биттадан хурмони бериб, қолган биттасини ўзи учун олиб қолди. Болалар хурмоларини еб бўлгач, яна оналарига қарашди. Она қўлида ушлаб турган хурмосини иккига бўлди-да, яримтадан болаларига узатди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) келиб қолдилар. Оиша бўлиб ўтган воқеани айтиб бердилар. У зот «Бунинг нимаси сени ажаблантирди? У аёл икки боласига меҳр-шафқат қилгани учун Аллоҳ таоло ҳам унга марҳамат қилди», дедилар».
Шарҳ:
Оиша (р.а.)нинг ҳузурларига бир аёл иккита ёш боласини олиб тиланчилик қилиб келади. Охирзамон пайғамбарининг хонадонида тиланчига бериш учун уч дона хурмодан бошқа нарса топилмайди. Мўъминларнинг онаси Оиша (р.а.) у аёлга ўша уч дона хурмони берадилар. Аёл ҳар бир боласига биттадан хурмо бериб, охирги бир дона хурмони ўзи учун олиб қолади. Оч-наҳор болалар бирпасда хурмоларини еб бўлиб, яна хурмо умидида оналарига қарайдилар. Меҳрибон онанинг эса, ўша биргина хурмо ҳам томоғидан ўтмасдан, уни иккига бўлиб яримта-яримтадан икки фарзандига бўлиб беради.
Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) келиб қоладилар. Оиша (р.а.) бўлиб ўтган воқеани айтиб берганларида, пайғамбаримиз (с.а.в.) «Бунинг нимаси сени ажаблантирди? У аёл икки боласига меҳр-шафқат қилгани учун Аллоҳ таоло ҳам унга марҳамат қилди», дейдилар. Демак ота-оналар ўз фарзандларига қанчалик меҳр кўрсатсалар, бунинг муқобилига Меҳрибон Аллоҳ таолонинг чексиз марҳаматига сазовор бўлар эканлар.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
26-07-2018 Hits:6077
25-07-2018 Hits:5828
17-07-2018 Hits:5855
16-07-2018 Hits:5718
06-07-2018 Hits:5750
04-07-2018 Hits:5749
27-06-2018 Hits:5669
04-06-2018 Hits:5783
14-03-2018 Hits:4931
26-07-2018 Hits:6628
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6577
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6594
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6820
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6378
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6779
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5456
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5510
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4404
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...