Термиз Ўрта Осиёдаги кўҳна шаҳарлардан бўлиб, унинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Термиз ўрта асрларда илм-фан ва маданий тараққиёт борасида муҳим ўрин тутган шаҳарлардан бири бўлган. Мақолада ўрта асрларда Термизда илм-фан тараққиёти йўлида фаолият олиб борган “термизий”, буғий”, “рухшаюзий” ва “сарминжайний” нисбалари билан танилган алломаларнинг ҳаёти ва уларнинг қисқача илмий фаолиятлари ҳақида маълумот келтириб ўтмоқчиман.
“Буғ” – Термиздаги қишлоқлардан бири бўлиб, бу ерда Буғий нисбаси билан Муҳаммад Буғий Термизий фаолият юритган. Муҳаммад Буғий Термизийнинг тўлиқ номи – Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Даҳҳок Сулламий, Зарир, Буғий, Термизий б-б, у муҳаддис, ҳофиз, муаррих, фақиҳ ва ҳадис илмида машҳур олимлардан бири бўлган.
Муҳаммад Буғий Термизий 209/824 йили Термиз шаҳридан етти фарсах узоқликда жойлашган Буғ қишлоғида ўрта ҳол бир оилада таваллуд топган. Муҳаммад Термизий ёшлигидан ғоятда тиришқоқ, идрокли ва заковатли бўлган. У 26 (850 й.) ёшидан бошлаб Термиз, Самарқанд, Марв ва Марказий Осиёнинг бошқа йирик шаҳарларида истиқомат қилган машҳур уламолар ва муҳаддислар асарларини қунт билан ўргана бошлади, кейинчалик қўшни Балх ва Ҳайратон шаҳарларидаги илм аҳллари билан илмий алоқалар ўрнатди. Жумладан, у Ҳижоз (Макка ва Мадина), Ироқ ва Хуросоннинг қатор шаҳарларида кўплаб муҳаддислар, уламолар билан мулоқотда бўлиб, улардан таълим олади. Тарихчи Шамсуддин Заҳабийнинг таъкидлашича, Имом Термизий Миср ва Шомни шахсан зиёрат қилмаган, шу боисдан ҳам бу мамлакатлар уламоларидан билвосита ҳадислар ривоят қилган.
Имом Термизий ҳадис илмини эгаллашда ва такомиллаштиришда ўз даврининг кўпгина машҳур муҳаддислари, жумладан, Имом Бухорий, Имом Муслим ибн Ҳажжож, Абу Довуд ва бошқалардан таҳсил олган. Унинг шогирдларидан Мақҳул ибн Фазл, Муҳаммад ибн Маҳмуд Анбар, Ҳаммод ибн Шокир, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший, Аҳмад ибн Юсуф Насафий ва Абулаббос Муҳаммад ибн Маҳбуб Маҳбубий каби етук олимларни кўрсатиш мумкин.
Имом Термизийнинг “Ал-жомиъ ас-саҳиҳ” (“Саҳиҳ ат-Термизий”, “Сунан ат-Термизий), “Аш-Шамоил ан-набавия”, “Китоб ат-тарих”, “Китоб ал-илал ас-сағийр ва-л-илал ал-кабир”, “Китоб аз-зуҳд” (“Тақво ҳақида китоб”), “Китоб ал-асмо ва-л-куна” (“Ровийларнинг исми ва лақаблари ҳақида китоб”), “Ал-Илал фи-л-ҳадис” (“Ҳадислардаги иллатлар ёки оғишлар ҳақида”), “Рисола фи-л-хилоф ва-л-жадал” (“Ҳадислардаги ихтилоф ва баҳслар ҳақида рисола”) ва “Асмоу-с-саҳоба” (“Пайғамбар саҳобаларининг исмлари”) каби асарлари бор.
“Рухшаюз” – Термиздаги қишлоқлардан бири бўлиб, бу ердан Рухшаюзий нисбаси билан Муҳаммад Рухшаюзий етишиб чиққан. Муҳаммад Рухшаюзийнинг тўлиқ номи Абу Ҳусайн Муҳаммад ибн Исҳоқ Каробисий Рухшаюзий бўлган. У киши уламолардан, ундан эса бошқалар ривоят қилганлар[1].
“Сарминжон” – Термиздаги қишлоқлардан бири бўлиб, бу ердан Сарминжоний нисбаси билан Абулвоҳид Сарминжайний ва Наср Сарминжайнийлар етишиб чиққан.
Абулвоҳид Сарминжайний тўлиқ исми Абу Муҳаммад Абдулвоҳид ибн Муҳаммад ибн Молик ибн Нусравия Сарминжайний. У киши Сарминжонда имом-хатиблик қилган. У уламолардан, уламолар ҳам ундан ҳадис ривоят қилганлар.
Наср Сарминжайнийнинг тўлиқ исми Наср Муҳаллаб Сарминжайний. У кишининг келиб чиқиши Термиздан эди. У уламолардан, уламолар ҳам ундан ҳадис ривоят қилганлар[2].
“Шайшақ” – Термиздаги қишлоқлардан бири бўлиб, бу ердан Шайшақий нисбаси билан Аҳмад аш-Шайшақий фаолият юритган.
Аҳмад Шайшақийнинг тўлиқ исми – Абу Наср Аҳмад ибн Уҳайд Шайшақий. У киши “ан-Наводир” китобини тўлиғича ривоят қилган. У кўплаб олимлардан ривоят қилган бўлиб, ўз навбатида, ундан ҳам ривоятлар қилганлар[3].
Термизда ҳам кўплаб олимлар илмий фаолият олиб борганлар. Ана шундай олимлардан бири – Бурҳониддин Муҳаққиқ Термизийдир. Саййид Бурҳониддин Муҳаққиқ Термизий, Термиз шаҳрида 561/1165 йилда туғилган[4] ва “Ҳусайний” саййидларидан бири бўлган[5]. Бу ҳақда Алишер Навоий шундай деб ёзади: “Ҳусайний саййиддур ва Тирмиздин эрди ва Шайх Баҳоуддин Валад қуддусу сирруҳунинг асҳоби ва муридларидиндур[6].
Илм ва маданият марказида дунёга келган Саййид Бурҳониддин Термизий илк таҳсилини отасидан олади. Саййид Бурҳониддин Муҳаққиқ Термизий 605/1208 йил Мавлоно Жалолиддин Румий (ваф.672/1273 й.)нинг отаси Баҳоуддин Валад (ваф. 628/1231 й.)дан дарс олиш учун отасидан изн олиб Балхга кетади. Баҳоуддин Валад XII-XIII асрнинг машҳур олимларидан бири бўлган Шайх Нажмиддин Кубронинг (ваф. 618/1221 й.)нинг шогирди бўлиб, Балхда “Султону-л-уламо” (“Уломалар султони”) деган ном билан танилган[7]. Бурҳониддин Муҳаққиқ Термизий, Баҳоуддин Валаднинг ҳузурида илм ва тарбия ўргана бошлайди. Балхда 40 кун бўлиб Термизга қайтади. Термизда бир йил юриб, яна Балхга бориб, у ерда икки уч йил қолади[8]. Саййид Бурҳониддин Муҳаққиқ Термизий бу вақт давомида бутун илмларни ўрганиб, маънавий юксак даражага эришди. Устозининг хоҳиши билан Мавлоно Жалолиддин Румийга устозлик қилиб[9], унинг таълим-тарбияси билан шуғуллана бошлайди. Саййид Бурҳониддин Муҳаққиқ Термизий 12 йил давомида устози Баҳоуудин Валаднинг хизматида бўлиб, у кишидан илм ўрганиб, зоҳир ва ботин илмлардан дарс олади. Саййид Бурҳониддин Термизий устози Баҳоуддин Валаднинг Балхдан Коняга кетганидан сўнгра, 616/1219 йили ўзининг юрти Термизга қайтиб келади[10].
Устози Баҳоуддин Валаднинг 628/1231 йили Коняда вафот этганида, Саййид Бурҳониддин Термизий Термизда эди. Бу воқеадан сўнг Саййид Бурҳониддин Термизий Коняга бориб устозининг ўғли Мавлоно Жалоллиддинга дарс беради.
Муҳаққиқ Термизийнинг кўп шогирдлари бўлиб, улар ичида танилиб, машҳур бўлганлари: Мавлоно Жалолиддин Румий (ваф. 672/1273 й.), Салоҳиддин Заркуб (ваф. 657/1258 й.), Султон Валад (ваф. 712/1312 й.), Соҳиб Шамсиддин Исфахоний (ваф. 646/1249 й.).
Саййид Бурҳониддин Термизийнинг бир дона асари бор. У ҳам бўлса “Маъориф” номи билан танилган. Асар форс тилида бўлиб, наср услубида ёзилган[11].
Термизлик алломаларимизнинг илмий меросларини тадқиқ этиш, уларни ёшларимизга етказиш ва уларнинг маънавиятини юксалтириш бизнинг асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Ҳадисшунослик бўлими мутахассиси Олим Джураев[1] Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад ибн Мансур Тамимий Самъоний. Ал-Ансоб. Ж.3. – Б. 53.
[2] Ўша асар. – Б. 536.
[3] Ўша асар. – Б. 501.
[4] Саййид Бурҳониддин Муҳаққиқ Термизий. Маъориф. Тарж.: Абдулбоқи Гулпинорли. Анқара, 1972.
[5] Абдураҳмон ибн Аҳмад. Жоми. Нафаҳуту-л-унс мин Хадарати-л-Қудс. Тарж.: К.Жандўғон, С. Малак. Истанбул, 1971. – Б.522.
[6] Алишер Навоий. Насойиму-л-муҳаббат. – Б. 359.
[7] Аҳмад Афлакий. Маноқибу-л-орифин.Ж.1. Истанбул, 1989. – Б.126; Гулпинорли Абдулбоқи. Мавлона Жалолиддин. Истанбул, 1985. – Б.34-35.
[8] Семиҳ Жейҳан. Саййид Бурҳаниддин. Туркия дин ишлари вақфи ислом энциклопидияси. Ж. 37. Истанбул, 2009. – Б. 56.
[9] Аҳмад Афлакий. Маноқибу-л-орифин.Ж.1. Истанбул, 1989. – Б.152-153.
[10] Фурузанфар В., Мавлона Жалолиддин. Тарж.: Фаридун Нафиз Узлук. Истанбул, 1990.– Б.50.
[11] Абдулбоқи Гулпинорли. Мавлона. – Б.26.
27-07-2018 Hits:1529
26-07-2018 Hits:6076
25-07-2018 Hits:5828
17-07-2018 Hits:5855
16-07-2018 Hits:5717
06-07-2018 Hits:5750
04-07-2018 Hits:5749
27-06-2018 Hits:5669
04-06-2018 Hits:5782
Бугун, 14 март куни ҳиндистонлик меҳмонлар Самарқанд шаҳрига етиб келдилар. Уларни Самарқанд вилоят вакиллиги мутасаддилари кутиб олиб, расмий музокаралар олиб бордилар.
27-07-2018 Hits:1689
The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center and the US Institute of... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6628
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6577
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6593
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6820
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6378
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6779
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5456
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5510
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4404
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...
17-07-2018 Hits:5767
Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...
04-06-2018 Hits:3261
Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...