Видео
Карта
книги центр
Галерея
Гости

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Соғлом бола ва саодат йўли-12

Категория: Соғлом бола ва саодат йўли
Создано 25 Июль 2016 Просмотров: 6403

Луқмони Ҳакимнинг ўғлига қилган насиҳатлари

Абу Лайс Самарқандийнинг “Баҳрул улум” номли тафсирлари ва бошқа китобларда Луқмони Ҳаким ҳақида қуйидаги маълумотлар келтирилади.

Луқмони Ҳакимнинг пайғамбар, подшоҳ ёки ҳаким мақомида ўтганлари, касбу-хунарлари эса тикувчи, дурадгор ёки чўпон бўлганлиги ҳақида ҳам ихтилофли фикрлар мавжуддир.

 У зот минг йил умр кўриб, Ҳазрати Довуд (алайҳиссалом) даврларига қадар яшаган, Бани Исроил қавмига фатволар бериб тургани, Довуд (алайҳиссалом)дан илм ўргангани ҳамда мингта пайғамбарга шогирд бўлиб, яна мингта пайғамбарга устозлик қилгани зикр қилинган. Ибни Аббос розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда эса “Оддий қора танли хабаший бўлиб дурадгорлик қилгани айтилади.” Ҳаким деб сўзи ва ишида ўта аниқлик бўлгани, воқеъа-ходисаларнинг асли ҳақиқати ва мохиятига етиш, энг тўғри, одилона ҳукм чиқара олиш неъмати-ҳикмати берилгани учун ҳам Ҳаким номи билан дунёга довруғлари ёйилган.

Қуръони каримда Ҳазрати Луқмонга илм ҳикмат ато қилинганлиги ҳақида хабар берилиб, сўнгра ўғлига қилган насихатлари баён қилинади.

وَلَقَدْ آتَيْنَا لُقْمَانَ الْحِكْمَةَ أَنِ اشْكُرْ لِلَّهِ وَمَنْ يَشْكُرْ فَإِنَّمَا يَشْكُرُ لِنَفْسِهِ وَمَنْ كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ حَمِيدٌ (۱۲)

“Биз Луқмонга ҳикмат ато этдик (ва унга) дедик): “Аллоҳга шукр қилгин! Кимки шукр қилса фақат ўз фойдаси учун шукр қилур. Кимки ношукрлик қилса бас албатта Аллоҳ (унинг ва барча оламларнинг шукр қилишидан) беҳожат ва ҳамду-санога лойиқ зотдир”. (Луқмон, 12)

وَإِذْ قَالَ لُقْمَانُ لِابْنِهِ وَهُوَ يَعِظُهُ يَا بُنَيَّ لَا تُشْرِكْ بِاللَّهِ إِنَّ الشِّرْكَ لَظُلْمٌ عَظِيمٌ (۱۳)

“Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан, деган эди: “Эй ўғилчам! Аллоҳга ширк келтирмагин!, Чунки ширк келтириш улкан зулмдир”. (Луқмон, 13).

يَا بُنَيَّ إِنَّهَا إِنْ تَكُ مِثْقَالَ حَبَّةٍ مِنْ خَرْدَلٍ فَتَكُنْ فِي صَخْرَةٍ أَوْ فِي السَّمَاوَاتِ أَوْ فِي الْأَرْضِ يَأْتِ بِهَا اللَّهُ إِنَّ اللَّهَ لَطِيفٌ خَبِيرٌ (۱۶)

(Луқмон яна деди). Эй ўғилчам! Шак-шубҳа йўқки, агар хардал (ўсимлигининг) уруғидек (бир заррача яхши ёки ёмон амал қилинадиган) бўлса-ю, ўша (амал) бирор харсанг тош ичида ё осмонларда ёки ер остида бўлса, ўшани ҳам Аллоҳ келтирур. Зеро, Аллоҳ лутфли ва ҳамма нарсадан ҳамиша огоҳ зотдир”. (Луқмон, 16).

Луқмони Ҳаким Худо берган илму-ҳикмат соҳиби, зеҳн-заковати ўткир, фахму-фаросати кучли, ҳаётий тажрибалари зиёда бўлган донишманд зот эдилар.

يَا بُنَيَّ أَقِمِ الصَّلَاةَ وَأْمُرْ بِالْمَعْرُوفِ وَانْهَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَاصْبِرْ عَلَى مَا أَصَابَكَ إِنَّ ذَلِكَ مِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ (۱۷)

“Эй ўғилчам! Намозни тўла-тўкис адо эт. Яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар, ҳамда ўзинга етган (балолар) га сабр қил! Албатта, мана шу ишларнинг мақсадга мувофиғидир”.(Луқмон, 17).

Қуръони каримда ва бошқа мўътабар манбаларда баён қилинган васиятлари ва ваъзу-насихатларидан баъзиларини сиз мухтарамларга зикр қиламиз, шоядки бу ўгитларни ўрганиб, болаларимизга ўргатиб, ҳаётимизга татбиқ қилсак Худо фазли билан икки дунё саодатига эришмоғимиз учун керакли маънавий озуқа бўлса ажаб эмас.

وَلَا تُصَعِّرْ خَدَّكَ لِلنَّاسِ وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحًا إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ (۱۸)

“Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда гердайиб керилиб юрмагин! Чунки Аллоҳ барча кибр-хаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас”. (Луқмон, 18)

وَاقْصِدْ فِي مَشْيِكَ وَاغْضُضْ مِنْ صَوْتِكَ إِنَّ أَنْكَرَ الْأَصْوَاتِ لَصَوْتُ الْحَمِيرِ (۱۹)

“(Юрганингда) ўртахол юргин, ва овозингни паст қилгин! Чунки овозларнинг энг ёқимсизи эшаклар овозидир”. (Луқмон, 19).

Арабларда бир мақол бор:

لَوْ كَانَ الاَمْرُ بِالصُّرَاحِ لَكَانَ الحِمَارُ حَاكِمَ العَالَمِ

 “Агар иш бақир чақир билан бўлганда эди, Эшак оламга хукмдор бўлар эди”. 

Подшоҳлар ва оддий инсонлар ҳам у зотнинг насиҳатларига интизор эдилар-Бани Исроил уруғларидан бир киши келиб, Эй Луқмон бу мартабага қандай қилиб эришдинг? -деб сўради. Ҳазрати Луқмон эса “тўғрилигимдан” деб жавоб бердилар.

Қуйида Луқмони ҳаким ўгитларидан мисоллар келтириб ўтамиз:

“Эй ўғлим! “Роббиғфирлий” (Роббим мени мағфират қилгин..) дуосини кўп ўқигин. Зеро шундай вақт борки, Аллоҳ таоло ўша вақтда дуогўйни тилагини ижобат қилади.

-Ўғлим! Ёлғон гапиришдан жуда эхтиёт бўл. Чунки ёлғон динингни бузади ва одамлар олдида обрўсизлантиради. Натижада эътибор ва даражангни йўқотасан.”

- Эй кўзимнинг нури! Дунёнинг қувончи ва лаззатларини тажрибадан ўтказдим. Илмдан лаззатлироқ нарса топа олмадим.

-Болам! Ота-онанинг фарзандини тарбиялаш учун насиҳат қилиши, койиши ва уриши экинларни суғоргани сув бермоғи кабидир.

-Одоб, насл-насабдан, амал, молу-давлатдан, илм эса дунё аҳлидан устундир. Молинг билан мақтанмагин.

-Ўғлим! Болангни кичик ёшидан одобли, тарбияли қилиб ўстирсанг, улғайганингда фойдасини кўрасан.

 - Эй нури дийдам! Дунё қисқа бир фурсатдир. Сенинг умринг дунё олдида бир заррадир. Шундай экан, умрингдан қолгани оздан янада оздир.

- Эй ўғлим! Жанозаларда ҳозир бўл. Зиёфатларга худа-беҳуда борма. Чунки жанозалар сенга охиратни эслатади. Зиёфатлар эса дунёга берилишлик ва иштаҳангни орттиради.

- Эй ўғлим! Ҳулқи ёмон хотинлардан эхтиёт бўл! Чунки улар сени барвақт қаритади. Уларнинг ёмонлигидан сақлан. Зеро улар яхшилик келтирмайди.

Ўғлим! Яхшилик қилган яхшилик топади. Сукут сақлаган саломатликка эришади. Ширин сўзлаган фойда кўради. Ёмон гапирган гунохкор бўлади. Тилига эгалик қилмаган кимса пушаймон бўлади.

-Ичкилик шифо эмас, аксинча касаллик ва ифлосликларнинг онасидир.

-Эй ўғлим! Тилингни куфр ёмон сўзлардан сақла. Садақани тарк этма, закотни тўлиқ бер. Рўзани тут, ибодатингни ташлама. Шаҳодат калимасини тилингдан қўйма.

-Эй ўғлим! Доим соғлом бўлай десанг шу етти нарсага диққат қил.

1. Кундузи кўп ухлама.

2. Кечаси оз ухла.

3. Пешобни ушлаб ўтирма.

4. Кечаси кўп сув ичма.

5. Бўккунингча овқат ема.

6. Оч қолмасанг дастурхонга ўтирма.

7. Озгина овқатга қаноат қил.

Бир куни Довуд (алайҳиссалом) Ҳазрати Луқмонга: “Бир қўй сўйиб, танасидага энг яхши икки парчани келтир”-дедилар. Луқмони Ҳаким тили билан юрагини олиб келдилар. Яна бир куни “Энг ёмон жойларини олиб кел”-дедилар. Яна тил билан юрак олиб келдилар. Сабабини сўралганда “Тил билан юрак яхши бўлса барча яхшиликларнинг яхшиси, агар улар ёмон бўлса, барча ёмонликларнинг ёмони бўлади”-деб инсоннинг яхшилигию, ёмонлиги тил ва қалбга боғлиқ эканлигига ишорат қилдилар. 

2-давра 3-босқич тингловчиси
Шахрихон тумани бош имом хатиби
Иззатуллоҳ Турғунов
Отделы
популярные материалы
журнал Имам Бухарий сабоклари
Новости
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6789

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6736

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6770

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6998

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6534

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6949

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5579

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5659

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4506

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:5909

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

Делегация Центра Имама Бухари нанесла визит в Малайзию

Делегация Центра Имама Бухари нанесла ви…

17-07-2018 Hits:1778

Посольством Узбекистана в Малайзии ведется активная работа по продвижению инициатив и предложений президента республики, озвученных на Первом саммите ОИС по... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:3332

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...