13-боб
( باب حسن الخلق )
Ҳусни хулқлик бўлиш ҳақида
270 - عن أبى الدرداء, عن النبي صلى الله عليه و سلم قال: ما من شيء
في الميزان أثقل من حسن الخلق.
270. Абу Дардо (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилиб дедилар:
«Тарозида яхши хулқдан кўра оғирроқ ҳеч нарса йўқдир».
Шарҳ:
Ислом, одоб-ахлоқ масаласи ва уларни сайқаллашга алоҳида этибор қаратади. Шу сабабли ҳам бунга доир атамалар мўътабар китобларимизда кўплаб учрайди. Мазкур ҳадисни шарҳ қилишдан олдин «Одоб» ва «Ахлоқ» орасидаги фарқни билсак, улар ҳақида айтилган сўзларни англашимиз осон бўлади.
Одоб—биров билан бўладиган муомалада ўйлаб, чиройлироқ муомала қилиш қоидаларидир.
Ахлоқ эса—Аллоҳ таоло бандани халқ қилиш чоғида унга қўшиб яратган қобилият. Яъни, инсон онасининг қорнидалигидаёқ унга ўша қобилиятлар ўтади. Кейинчалик тарбия, муҳит ва одатланишлар натижасида ундаги ўша қобилият шаклланади ёки шаклланмай қолиб кетади. Бу қобилият яхшиликка нисбатан шаклланса «яхши хулқ» ва аксинча ёмонликка нисбатан шаклланса «ёмон хулқ» деб номланади. Мисол учун бир киши яхши ишларни амалга ошириш учун ўзидаги бор имкониятларини ҳеч иккиланмасдан сарф қилади. Масалан, ёрдамга муҳтож кишини кўрса, ўйланиб, тараддудга тушиб ўтирмасдан, унга ёрдам беришга ҳаракат қилади. Бундай кишига нисбатан «хусни хулқли», «гўзал ахлоқли» каби атамалар қўлланилади. Айнан келтирган таърифимизнинг акси бўлса, бундай кишига нисбатан «бадхулқ», «ёмон ахлоқли» каби атамалар қўлланилади.
Қиёмат кунида банданинг қилган амаллари ўлчанганда, улар ичида энг оғир келадигани чиройли хулқли бўлиш экан. Юқорида айтганимиздек, ўша хулқ, яъни ўзгаларга ёрдамга шошилиш каби мақтовга сазовор ишлар унинг сифатига айланиб қолади ва ўша сифат тарозининг яхшилик палласида энг оғир келади.
Дарҳақиқат, ер юзидаги барча инсонлар Аллоҳ таоло неъмат қилиб берган қобилиятларини яхшилик сари сайқаллашга жиддий эътибор қаратсалар, нур устига нур, яхшилик устига яхшилик бўлар эди.
Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзи ва пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.) яхши кўрган гўзал ахлоқли инсонлардан бўлишимизни насиб айласин!
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
271 - عن عبد الله بن عمرو قال: لم يكن النبي صلى الله عليه و سلم فاحشا
ولا متفحشا وكان يقول خياركم أحاسنكم أخلاقا
274. Абдуллоҳ ибн Амр (р.а.) дедилар:
«Расулуллоҳ (с.а.в.) фаҳш ишларни қилувчи ҳам, фаҳш сўзларни гапирувчи ҳам эмасдилар ва «Сизларнинг энг яхшиларингиз – ахлоқи яхши бўлганларингиздир», дер эдилар».
Шарҳ:
Фаҳш деб—хунук, уятсиз ва беҳаё нарсаларга нисбатан ишлатилади. У нарсалар, кишининг иш ҳаракатида ёки сўзида намоён бўлади.
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳеч қачон фаҳш ишни қилмаган ва фаҳш сўзни сўзламаган эканлар. Қиёматгача келадиган барча инсонларга гўзал ахлоқда намуна бўлганлар ва бунга бошқаларни ҳам тарғиб қилиб, «Сизларнинг энг яхшиларингиз – ахлоқи яхши бўлганларингиздир», деганлар.
Пайғамбаримиз (с.а.в.)га уммат бўлиш шарафига мушарраф бўлган ҳар бир инсон ўзининг юриш-туриши, ҳатти-ҳаракати ва ҳаёт тарзида у зот (с.а.в.)га эргашмоғи лозим бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бу хусусда шундай деб марҳамат қилади:
قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ ۗ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
яъни «Сен«Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилади», деб айт!»[1]
Албатта, мўъмин-мусулмон киши Аллоҳ ва расули буйруқларига итоат қилиб, зиммасидаги бандалик масъулиятини адо қилса ва ахлоқини гўзал қилиш ҳаракатида бўлса, инша Аллоҳ, бунинг мукофотини дунёда ҳам, охиратда ҳам кўради.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
275 - عن عمرو بن شعيب عن أبيه عن جده أنه سمع النبي صلى الله عليه و سلم يقول: أخبركم بأحبكم إلى وأقربكم منى مجلسا يوم القيامة فسكت القوم فأعادها مرتين أو ثلاثا قال القوم: نعم يا رسول الله قال: أحسنكم خلقا .
275. Амр ибн Шуъайб отасидан, у бобосидан ривоят қилиб, деди:
«Набий(с.а.в.) «Қиёмат кунида мен учун энг севимли бўлганингиз ва менга энг яқин ўтирадиганингиз кимлигини айтиб берайми?» дедилар. Қавм сукут сақлади. У зот ўша сўзларни икки ёки уч бора такрорладилар. Шунда қавм «Ҳа, айтинг эй, Аллоҳнинг расули!» дедилар. «Хулқингиз чиройли бўлганингиз», дедилар».
Шарҳ:
Гўзал ахлоқ тарозида энг оғир амал бўлиши билан бирга Қиёмат кунида эгасини Набий(с.а.в.)га севимли кўрсатадиган ва яқинлаштирадиган сифат экан. Биз қанчалик истамайлик, бу дунёда Набий(с.а.в.) билан бирга ҳамсуҳбат бўла олмаймиз. Аммо меҳрибон Парвардигоримиз, Ўзининг пайғамбари Муҳаммад мустафо (с.а.в.) билан бир жойда ўтириб, ҳамсуҳбат бўлиш бахтини ҳусни хулқ эгаларига лойиқ кўришини гўзал хулқ соҳиби бўлмиш пайғамбаримиз (с.а.в.) тилларидан барча умматга эълон қилди. Бас, бу имконни қўлдан бермайман деган кимса бу борада ўз ахлоқини чиройли қилишга ҳаракат қилиши лозим.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
273 - عن أبى هريرة أن رسول الله صلى الله عليه و سلم قال : إنما بعثت
لأتمم صالحي الأخلاق
276. Абу Ҳурайра (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилиб, дедилар:
«Албатта, мен солиҳ хулқларни камолотга етказиш учун юборилдим».
Шарҳ:
Расулуллоҳ (с.а.в.)га Аллоҳ таоло томонидан юклатилган шарафли вазифалардан бири яхши хулқларни сайқаллаб, тамомига етказиш эди. Чунки Ислом фитрат, табиийлик динидир. Яъни Исломда соғлом табиатли киши инкор этадиган нарсанинг ўзи йўқ. Исломий тарбия ҳам кишининг соф табиатини сайқаллаб, мукаммалллик даражасига етказади. Мисол учун ҳар бир туғилган чақалоқ имон-эътиқодлик, табиатан соф ва покиза ҳолда дунёга келади. У ота-она тарбияси ёхуд атроф-муҳит таъсирида яхши ёки ёмон хулқларни ўзлаштириб олади.
Афсуски, айрим ота-оналар ёлғон нималигини билмайдиган фарзандларини овутиш учун ёлғон ваъдалар беради ёки «мени уйда йўқ деб айт» каби сўзлар билан ёлғончилик ва салбий сифатларга ўргатиб боради.
Фарзандларимиз тарбиясида Расулуллоҳ (с.а.в.) кўрсатиб берган йўлдан боришимиз барчаларимиз учун энг тўғри ва самарали ечимдир.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
274 - عن عائشة رضي الله عنها انها قالت: ما خير رسول الله صلى الله عليه و سلم بين أمرين إلا اختار أيسرهما ما لم يكن إثما فإذا كان إثما كان أبعد الناس منه وما انتقم رسول الله صلى الله عليه و سلم لنفسه إلا أن تنتهك حرمة الله تعالى فينتقم لله عز و جل بها.
274.Оиша (р.а.)дан ривоят қилинади:
«Икки ишдан бирини танлаш Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ихтиёрида бўлса, албатта, улардан енгили ва осонини танлар эдилар. Агар гуноҳ бўлмаса, албатта. Бирор гуноҳ иш бўлса, инсонлар ичида ўша ишдан энг узоғи бўлар эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўз нафслари учун ҳеч кимдан интиқом олмаганлар. Фақатгина Аллоҳ таолонинг ҳурмати поймол қилинса, у вақтда Аллоҳу азза ва жалла учун интиқом олардилар, холос».
Шарҳ:
Расулуллоҳ (с.а.в.)га шариатда рухсат берилган икки ишдан бирини танлаш ихтиёри берилса, албатта, улардан енгили ва осонини танлар эдилар.
Бу ҳол, соф табиатнинг намоён бўлиши ва Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг одатлари ҳамда умматга ғамхўрликлари эди. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.), гарчи ўзларига осон ва маҳбуб бўлса ҳам, баъзи ибодатларни бошқалар ўзларига лозим тутиб олмасликлари учун тарк қилардилар. Албатта, Аллоҳ таоло наздида мақбул дин Исломдир. Чунки Ислом енгиллик ва илм динидир. Аммо инсонлар ўзларига енгил қилиб берилган динларини оғирлаштирганлари сабабли залолатга кетиб қолишган. Буни биз тарихда ўтган умматларнинг мисолида кўришимиз мумкин.
Расулуллоҳ (с.а.в.) Ислом енгиллик дини экани ва уни инсонларга етказишликда ҳам уларни нафратлантирмаслик лозимлиги хусусида шундай марҳамат қилганлар:
يَسِّروا ولا تُعَسِّروا ، وبَشِّروا ولا تُنَفِّرُوا
«Инсонларга енгиллик қилинглар, оғирлаштирманглар! Уларга хушхабар беринглар, нафратлантирманглар!»[2]
Дарҳақиқат, севикли пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг одатлари шундай бўлган. Кишиларга Аллоҳ таолони, Унинг пайғамбарлари ва Китобларини севдирганлар, улардан нафратлантирмаганлар.
Минг афсуски, замондошларимиз ичида енгил иш турса ҳам оғирини танлайдиган, агар оғири топилмаса, янгисини ўйлаб чиқадиганлар кишилар сони кўпайиб бормоқда. Уларнинг сўзларини эшитган ва ишларини кўрган ёшларимиз дин деганда ундан безадиган ҳолатлар юзага келмоқда.
Шу ўринда муҳим бир нарсани таъкидлаб ўтишни лозим деб билардик, албатта, Ислом дини инсонлар ҳаётини яхшилаш ва осонлаштириш, уларни ҳаётдаги ирим-сирим ва шу каби исканжаларидан озод қилиш ҳамда дунёда инсоният том маънода ҳақиқий бахтиёр инсон бўлиб яшашини таъминлаш учун хизмат қилади.
Агар биз барча ишларимизни соф динимиз таълимотларидан келиб чиққан ҳолда йўлга қўя билсак, унинг келиб чиқишида ўзимиз сабабчи бўлган турмушимиздаги кўплаб муаммоларга ечим топган бўлардик ва ҳаётимиз янада фаровон бўлган бўларди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) ўз нафслари учун кишилардан ўч олмас эдилар. Ҳаттоки у зотга севикли ва қадрли инсонларни ўлдирган қотиллар ҳам келиб, кечирим сўраганда уларнинг барчаларини кечирганлари тарих китобларида муҳрланган.
Макка фатҳ бўлганида Расулуллоҳ (с.а.в.)ни ўз Ватанларидан қувиб солган ва барча мусулмонларнинг бошига турли азоб-уқубатларни солган кишиларнинг бирортасидан ҳам ўч олмасдан, уларни авф қилганлари ҳали-ҳануз инсониятни ҳайратга солиб келмоқда.
Қачон Расулуллоҳ (с.а.в.)дан бирор бир қавмни «дуои баъд қилинг!» деб сўралса, уларнинг ҳаққига ёмон дуо қилмасдан, ҳидоят ва инсоф сўраб дуо қилар эдилар. Чунки Аллоҳ таоло Расулуллоҳ (с.а.в.)ни барча оламларга раҳмат қилиб юборганди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) фақатгина Аллоҳ азза ва жалла учун яъни Унинг ҳурмати поймол қилингандагина интиқом олардилар, холос. Афсуски, замонлар оша ўз нафси учун интиқом оладиганлар сони ортиб бормоқда. Бу эса Расулуллоҳ (с.а.в.) тутган йўлга хилоф саналади. Аллоҳ таоло барчаларимизни тўғри йўлидан адаштирмасин!
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
26-07-2018 Hits:6076
25-07-2018 Hits:5828
17-07-2018 Hits:5855
16-07-2018 Hits:5717
06-07-2018 Hits:5750
04-07-2018 Hits:5749
27-06-2018 Hits:5669
04-06-2018 Hits:5782
14-03-2018 Hits:4930
26-07-2018 Hits:6628
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6577
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6593
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6820
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6378
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6779
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5456
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5510
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4404
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...