فيديو
مركز الكتب
رواق
الضيوف

Mehmonlar

خريطة
Яндекс.Метрика

Соғлом бола ва саодат йўли-11

المجموعة: Соғлом бола ва саодат йўли
تم إنشاءه بتاريخ 21 تموز/يوليو 2016 الزيارات: 5898

Ота-онага итоат (давоми)

Аллоҳ таоло “Иброҳим” сурасининг 41-оятида Иброҳим Ҳалилуллоҳ алайҳиссалом тилларидан ушбу дуони таълим бермоқдаким:

رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ (۴۱)

“Эй, Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим, 41).

 Ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломни Аллоҳ таолога қилган дуолари:

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا تَبَارًا (۲۸)

“Эй, Роббим! Мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолида кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират этгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!” (Нуҳ, 28)

Итоат ҳусусида Аллоҳ таоло “Анкабут” сурасининг 8-оятида шундай марҳамат қиладиким:

وَوَصَّيْنَا الْإِنْسَانَ بِوَالِدَيْهِ حُسْنًا وَإِنْ جَاهَدَاكَ لِتُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا إِلَيَّ مَرْجِعُكُمْ فَأُنَبِّئُكُمْ بِمَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ (۸)

“Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик (ота-она ҳоҳ яхши, ҳоҳ ёмон бўлсин, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин, уларга яхшилик қилиш фарзанднинг бурчидир, аммо) агар улар сен ўзинг билмаган нарсаларни (сохта “маъбуд”ларни) Менга шерик қилишинг учун зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этмагин! (Барчангиз) Менга қайтурсиз, бас (ана ўша кунда) Мен сизларга қилиб ўтган амалларингиз хабарини берурман”. (Анкабут, 8).

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло “Луқмон” сурасининг 14-оятида ота-онани рози қилишга бандасини буюрар экан, онанинг хомиладорлик давридаги қийинчиликларни яна бир бор эслатади. Болани эмизиш  муддати ҳақидаги ҳукмни ҳам эълон қилиб, “Менга ва ота-онанга шукр қилгин” дея амр қилади.

وَوَصَّيْنَا الْإِنْسَانَ بِوَالِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْنًا عَلَى وَهْنٍ وَفِصَالُهُ فِي عَامَيْنِ أَنِ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ إِلَيَّ الْمَصِيرُ (۱۴)

Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан (қорнида) кўтариб юрди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар). (Биз инсонга буюрдикки), “Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир”. (Луқмон, 14).

Аллоҳ таоло ояти кариманинг давомида: Агар ота-оналар фарзандларини гуноҳ ишларга буюриб, ширк келтиришга мажбур қилсалар ёки иймондан воз кечасан деб зўрласалар бу ҳолатларда итоат қилмаслик кераклигини, аммо уларга (кофир бўлсалар ҳам) эътиқод масаласидан ташқари дунёвий ишларда яхши муомила қилиш лозимлигини, болани ўзини эса солиҳ бандалар сафида туришлигини амр қилмоқда.

وَإِنْ جَاهَدَاكَ عَلَى أَنْ تُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا وَصَاحِبْهُمَا فِي الدُّنْيَا مَعْرُوفًا وَاتَّبِعْ سَبِيلَ مَنْ أَنَابَ إِلَيَّ ثُمَّ إِلَيَّ مَرْجِعُكُمْ فَأُنَبِّئُكُمْ بِمَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ (۱۵)

“Агар улар (яъни ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да), дунёда яхши муомалада бўлгин ва ўзинг менга ижобат-тавба қилган кишиларнинг йўлига эргашгин! Сўнгра (яъни қиёмат кунида) Ўзимга қайтурсизлар, бас, мен сизларга қилиб ўтган амалларингизнингхабарини берурман”. (Луқмон, 15).

Ота ва бола ўртасидаги ўзаро муносабатларни ҳамда болани отага итоат қилишини ўрганиб, кузатиб, таҳлил қилишда давом этар эканмиз, Қуръони каримда энг кўп зикр қилинган Иброҳим алайҳиссалом ҳақидаги қиссадан мисол келтирамиз. Чунки, у зот Аллоҳнинг ҳалили, анбиёлар отаси ҳисобланган, у зот самовий динлар (яҳудий, насроний ва ислом) да улуғланиб юксак мақому мартабага эга бўлган улул-азм пайғамбарлардан биридир.

Иброҳим Ҳалилуллоҳ отаси Озорни тўғри йўлга даъват қилганда, унга нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, дўқ-пўписа билан сени тошбўрон қиламан деб, уйидан хайдаб чиқарса ҳам ўз отасига босиқлик, меҳрибонлик билан унинг ақлий даражаси ва руҳий ҳолатини эътиборга олиб, ҳаққига Худодан мағфират сўраб дуо қилганлигини гувоҳи бўламиз.

قَالَ سَلَامٌ عَلَيْكَ سَأَسْتَغْفِرُ لَكَ رَبِّي إِنَّهُ كَانَ بِي حَفِيًّا (۴۷)

  (Иброҳим) “Саломат бўл! Энди Робиимдан сенга кечирим (мағфират) сўрайман. Албатта, У менга меҳрибон зотдир”. (Марям, 47).

Ота ва бола ўртасида бўлиб ўтган ушбу мунозарани батафсил ўрганамиз.

Қадимги Бобил аҳолисининг ҳаёти моддий жиҳатдан фаровон ўтсада, маънавий жиҳатдан бузуқ эътиқод таъсирида ўта қашшоқликда – залолатда кун кечирар эдилар. Чунки улар тошларни тарошлаб бут ва маъбуда шаклларини ясаб, ушбу ҳиссиз ҳайкалларни Худо деб фараз қилиб, ўша ўзлари ясаган жонсиз бут ва санамларга сиғиниб, ибодат қилишар эдилар. Шундай самовий таълимотлардан узоқлашган, бузуқ эътиқод ҳукм сураётган ўлкада бутпарастларнинг ҳайкалтароши бўлган Озор хонадонида Иброҳим Ҳалилуллоҳ дунёга келдилар.

Парвардигори олам ўз рушди-ҳидояти билан уни ҳақ йўлга бошлади. Ўзининг ўткир зеҳни ва ақл заковати билан, еру осмонни ва бутун борлиқни яратган қудратли Зот борлигини ва оламда ёлғиз Ўзи ҳукмдорлигини чин қалбидан ҳис қилар эди. Одамлар сиғиниб, ибодат қилаётган бут-санамлар ҳеч қандай фойда ёки зарар келтира олмаслигини ҳамда уларнинг беҳуда бу ҳаракатларидан мутлақо манфаат йўқ эканлигини англаб етди. Шундан сўнг ўз қавмини залолатдан, ширкдан ва куфрдан қутқариш мақсадида якка-ю ягона бўлган Аллоҳ таолога ибодат қилишга даъват қилиб тавҳид ақидасини тарқаттишга киришди.

Иброҳим Ҳалилуллоҳ алайҳиссалом куфр, ширк ва мушрикларга қарши курашни аввало ўз ханадонидан – отасидан бошлади.

Адашган қавмнинг ашаддий тарафдори бўлган, бутларни ясаб, ҳайкалларни тарошлаб, бозорга сотиб, одамлар орасида фисқу-фужур ва ширкни ёйилишига сабаб бўлаётган одам, ўзи учун энг яқин ва азиз бўлган отаси Озорни қалбига қўл солди. Чунки уни тўғри ва ҳақ йўлга бошлаш, жаҳолат ва залолатдан қутқариш ҳамда рушду ҳидоятга йўллаш фарзандлик бурчи эди. Отасининг дилида ўзига нисбатан нафрат уйғотмаслик, сўзларидан юз ўгириб, оқ қилиб, рад этмаслиги учун даъватни фарзандлик одобига кўра майин ва оҳиста оҳангда, отаси сиғинаётган маъбудларни таҳқирлаб, бут-санамларини ёмонламасдан, аксинча, ўзига илоҳий илм берилиб, пайғамбар бўлганлигини билдиришдан бошлади.

Мазкур мунозаралар “Марям” сурасининг бир неча оятларида зикр қилинган.

وَاذْكُرْ فِي الْكِتَابِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّهُ كَانَ صِدِّيقًا نَبِيًّا (۴۱)

“(Эй, Муҳаммад!) китобда Иброҳим (қиссасини) ёд этинг! Дарҳақиқат, у жуда садоқатли пайғамбар эди. (Марям, 41).

إِذْ قَالَ لِأَبِيهِ يَا أَبَتِ لِمَ تَعْبُدُ مَا لَا يَسْمَعُ وَلَا يُبْصِرُ وَلَا يُغْنِي عَنْكَ شَيْئًا (۴۲)

Қайсики, у отасига: “Эй, отажон! Нега сен, эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирор фойда етказа олмайдиган нарсага ибодат қилурсан?” (Марям, 42).

يَا أَبَتِ إِنِّي قَدْ جَاءَنِي مِنَ الْعِلْمِ مَا لَمْ يَأْتِكَ فَاتَّبِعْنِي أَهْدِكَ صِرَاطًا سَوِيًّا (۴۳)

“Эй, отажон! Дарҳақиқат, сенга келмаган илм, менга келди. Бас, менга эргашгин! Сени тўғри йўлга ҳидоят қилурман”. (Марям, 43).

يَا أَبَتِ لَا تَعْبُدِ الشَّيْطَانَ إِنَّ الشَّيْطَانَ كَانَ لِلرَّحْمَنِ عَصِيًّا (۴۴)

“Эй, отажон! Шайтонга ибодат қилмагин! Чунки, шайтон Раҳмонга итоатсиз бўлган”. (Марям, 44).

يَا أَبَتِ إِنِّي أَخَافُ أَنْ يَمَسَّكَ عَذَابٌ مِنَ الرَّحْمَنِ فَتَكُونَ لِلشَّيْطَانِ وَلِيًّا (۴۵)

“Эй, отажон! Ҳақиқатан, мен сенга Раҳмон (томони)дан азоб етиб, (дўзахда) шайтоннинг ёнида бўлиб қолишингдан қўрқаман - деди”. (Марям, 45).

قَالَ أَرَاغِبٌ أَنْتَ عَنْ آلِهَتِي يَا إِبْرَاهِيمُ لَئِنْ لَمْ تَنْتَهِ لَأَرْجُمَنَّكَ وَاهْجُرْنِي مَلِيًّا (۴۶)

“(Отаси) айтди: Сен менинг илоҳларимдан юз ўгирувчимисан? Эй, Иброҳим, қасамки, агар сен (бу ишингдан) қайтмасанг, албатта, сени тош бўрон қилурман ва (ёки) мени бир замон тарк эт!” (Марям, 46).

قَالَ سَلَامٌ عَلَيْكَ سَأَسْتَغْفِرُ لَكَ رَبِّي إِنَّهُ كَانَ بِي حَفِيًّا (۴۷)

“(Иброҳим) Саломат бўл! Энди Роббимдан сенга кечирим (мағфират) сўрайман. Зеро, У менга меҳрибон зотдир”. (Марям, 47).

وَأَعْتَزِلُكُمْ وَمَا تَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ وَأَدْعُو رَبِّي عَسَى أَلَّا أَكُونَ بِدُعَاءِ رَبِّي شَقِيًّا (۴۸)

“Мен сизлардан ҳам Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган (бут) ларингиздан ҳам четланурман. Роббимга илтижо қилиш билан бахтсиз бўлиб қолмасман деган умиддаман”. (Марям, 48).

فَلَمَّا اعْتَزَلَهُمْ وَمَا يَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ وَهَبْنَا لَهُ إِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ وَكُلًّا جَعَلْنَا نَبِيًّا (۴۹)

“Бас, (Иброҳим) улардан ва Аллоҳни қўйиб, сиғинаётган бутлардан четлангач, (Биз) унга (фарзанд ва набира) Исҳоқ ва Яъқубни бердик ва барчаларини пайғамбар қилдик”. (Марям, 49).

وَوَهَبْنَا لَهُمْ مِنْ رَحْمَتِنَا وَجَعَلْنَا لَهُمْ لِسَانَ صِدْقٍ عَلِيًّا (۵۰)

“Шунингдек, уларга Ўз раҳматимиздан инъоон этдик ва уларга олий даражадаги “Садоқат тили” ни пайдо қилдик”. (Марям, 50).

Имом ат-Табарий ўз тафсирларида “Садоат тили – ҳақиқий ва давомий мақтов бўлиб, Иброҳим алайҳиссалом ва зурриётлари доимо мақталгани ҳамда ҳамиша уларга саловот айтилганидир” – деганлар”.

“Шуаро” сурасининг 86-оятида:

وَاغْفِرْ لِأَبِي إِنَّهُ كَانَ مِنَ الضَّالِّينَ (۸۶)

“Ва отамни мағфират қилгин! У адашганлардан (мушриклардан) эди”.

Иброҳим Ҳалилуллоҳ отасини Аллоҳга душманлиги аён бўлмасидан олдин, уни ҳаққига дуо қилиб, мағфират сўраганлар.

“Тавба” сурасининг 114-оятида:

وَمَا كَانَ اسْتِغْفَارُ إِبْرَاهِيمَ لِأَبِيهِ إِلَّا عَنْ مَوْعِدَةٍ وَعَدَهَا إِيَّاهُ فَلَمَّا تَبَيَّنَ لَهُ أَنَّهُ عَدُوٌّ لِلَّهِ تَبَرَّأَ مِنْهُ إِنَّ إِبْرَاهِيمَ لَأَوَّاهٌ حَلِيمٌ (۱۱۴)

“Иброҳимнинг (ўз) отаси учун истиғфор сўраши фақат унга қилган ваъдаси туфайли эди. Аллоҳнинг душмани экани билингандан кейин ундан (отасидан) воз кечди. Албатта, Иброҳим оқ кўнгил ва ҳалимдир”. (Тавба, 114).

Иброҳим алайҳиссаломнинг муборак номлари Қуръони каримда 69 марта зикр қилинган бўлиб, бир қанча сураларда у зот ҳақидаги қиссалар баён қилинган.

Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом ота-онаси билан бир неча йиллик фироқ-айрилиқдан сўнг дийдор кўришмоқликка мушарраф бўлдилар. Уларни улуғлаб, иззат-икром қилиб, ўзларининг подишоҳлик тахтига ҳурмат ва эҳтиром юзасидан чиқардилар. Қирқ йил муқаддам кўрган тушининг таъбири ҳақиқатга айланиб, ота-онаси ва оға-инилари унга таъзим саждасини бажо келтирдилар. Юсуф алайҳиссалом 12 ёшида туш кўриб, отаси Яъқуб алайҳиссаломга: “Эй, отажон! Мен тушимда 11 та юлдуз, Қуёш ва Ойнинг менга сажда қилаётган ҳолларида кўрдим” - деган эди. Тушидаги қуёш ва ой ота-онаси, 11 юлдуз эса оға-инилари эди. “Юсуф” сурасининг 99-100 оятларида бу ҳақида шундай баён қилинадиким:

فَلَمَّا دَخَلُوا عَلَى يُوسُفَ آوَى إِلَيْهِ أَبَوَيْهِ وَقَالَ ادْخُلُوا مِصْرَ إِنْ شَاءَ اللَّهُ آمِنِينَ (۹۹) وَرَفَعَ أَبَوَيْهِ عَلَى الْعَرْشِ وَخَرُّوا لَهُ سُجَّدًا وَقَالَ يَا أَبَتِ هَذَا تَأْوِيلُ رُؤْيَايَ مِنْ قَبْلُ قَدْ جَعَلَهَا رَبِّي حَقًّا وَقَدْ أَحْسَنَ بِي إِذْ أَخْرَجَنِي مِنَ السِّجْنِ وَجَاءَ بِكُمْ مِنَ الْبَدْوِ مِنْ بَعْدِ أَنْ نَزَغَ الشَّيْطَانُ بَيْنِي وَبَيْنَ إِخْوَتِي إِنَّ رَبِّي لَطِيفٌ لِمَا يَشَاءُ إِنَّهُ هُوَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ (۱۰۰)

   “Бас, (шаҳар ташқарисида чодирда кутаётган) Юсуфнинг ҳузурига кирганларида у ота-онасини ўз бағрига босди ва “Иншааллоҳ Мисрга тинч-омон киргайсиз” – деди. (Кейин Мисрга кириб саройда бўлганларида) у ота-онасини ўз таҳтига чиқарди ва улар (яъни, ота-она ва акалари Юсуфга) сажда қилган ҳолларида (ерга) йиқилдилар. У деди: “Эй, отажон! Мен шу (кўп йил) илгари кўрган тушимнинг таъбиридир. Роббим уни рост қилди”. (Марям, 99-100).

 

2-давра 3-босқич тингловчиси
Шахрихон тумани бош имом хатиби
Иззатуллоҳ Турғунов
الإدارات
المواد شعبية
Imam Buxoriy saboqlari مجلة
الأخبار
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6789

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6736

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6770

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6998

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6534

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6949

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5579

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5659

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

وفد أوزبكي برئاسة السيد عمروف نائب رئيس مركز الإمام البخاري الدولي للأبحاث العلمية يقوم بزيارة ماليزيا في الفترة 1 – 10 يوليو الحالي

وفد أوزبكي برئاسة السيد عمروف نائب رئيس …

17-07-2018 Hits:1753

الوفد الأوزبكي برئاسة السيد عمروف نائب رئيس مركز الإمام البخاري الدولي للأبحاث العلمية بزيارة ماليزيا في الفترة 1 – 10... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4506

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:5909

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:3332

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...