Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом) фарзандлари.
Муборак ҳаётлари давоида уч ўғил ва тўрт қиздан иборат етти нафар фарзанд кўрдилар. Олтитаси уммул-мўъминин Ҳадичаи Кубро онамиздан, биттаси Миср подшоҳи Муқовқис хадя қилган, жориялари Морийя Қибтийя онамиздан. Болаларининг исмлари Қосим, Зайнаб, Руқайя, Умму Кулсум, Фотима, Абдуллоҳ ва Иброҳимдир.
Нубувват келмасидан олдин туғилган биринчи фарзанди ўғил бўлиб, исми Қосим эди. Арабларнинг одатларига кўра тўнғич ўғилнинг исми куния-лақаб қилиниб, отаси уни номи билан чақириларди. Ушбу одатга биноан пайғамбаримизга ҳам Абул Қосим- Қосимнинг отаси дея мурожаат қилишар эди. Қосим икки ёшга етмасдан Макка шаҳрида вафот этди.
Пайғамбаримиз (с.а.в) ўттиз ёшга етканларида қиз кўрдилар, унга Зайнаб деб исм қўйилди. Балоғат ёшига етганида ҳоласининг ўғли Ос ибни Робеъга турмушга чиқиб, бир ўғил ва бир қиз кўрган. Ўғлига Али деб ном берилиб, у ёшлик чоғидаёқ оламдан ўтган. Қизига эса Умома деб исм қўйилди. Абул Оснинг онаси Хадичаи Кубро онамизнинг синглиси бўлгани учун Умомага ҳола бўлмиш Фотимаи Заҳро онамизнинг вафотларидан олдин қилган васиятларига кўра Ҳазрати Али уни ўз никоҳларига оладилар. Зайнаб онамиз Мадинаи Мунавварада ҳижратнинг 8-йили, муҳаррам ойида ўттиз бир ёшларида қазо қилганлар.
Учунчи фарзанди Руқайя бўлиб ёшлигида амакисини ўғли Утбага унаштирилган эди. Ундан ажралгач Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга узатилди. Биринчи бор Хабашистонга ҳижрат қилган ўн уч нафар мусулмонлар орасида пайғамбаримизнинг қизлари ҳам эрлари билан бирга ҳижрат қилган эдилар. Уларга Худо бир ўғил ато қилди, исмини Абдуллоҳ деб қўйишди. Олти ёшга борганда жароҳат туфайли оламдан ўтди. Руқайя онамиз Мадина шаҳрида хижратнинг иккинчи йили, рамазон ойида йигирма тўрт ёшида вафот этдилар.
Тўртинчи қизлари Умму Кулсум опасининг вафотидан бир йил ўтиб Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳуга турмушга чиқарилди. Шунга биноан у зотга “Зиннурайн” – икки нур эгаси деган тахаллус берилган, олти йил бирга яшаб фарзанд кўрмадилар. У зот ҳам 9-ҳижрий санада шаъбон ойида оламдан ўтиб “Жаннатул-бақиеъ” қабристонига дафн қилинганлар.
Арабларнинг қадимий одатларига кўра, ўғил ва қиз болани ёшлик чоғидаёқ бир-бирларига унаштириб қўйилар эди. Шу одатга кўра Расулуллоҳнинг Руқайя ва Умму Кулсум номли қизлари амакилари бўлмиш Абу Лаҳабнинг Утба ва Утайба деган икки ўғлига никоҳланган эдилар.
ИЗОҲ:
Руқайя Утбага турмушга чиқиб, бир оз муддат яшаган, Умму Кулсумга эса Утайбанинг нопок қўли тегмасдан туриб, уларнинг ота-онаси ва Макка мушрикларининг қистов ва талаблари таъсирида талоқ қилинадилар. Абу Толибнинг вафотидан сўнг Бани Ҳошим қабиласига Абдулуззо ибн Абдулмуттолиб – Абу Лаҳаб бошлиқ бўлгач, хотини Умму Жамил билан бирга Пайғамбаримизга нисбатан тўхтовсиз равишда душманлик қилишар эди. Адовати кун сайин ортиб, кўп озору азият берганлар. Мушриклар ўзаро маслаҳатлашиб “Муҳаммад қизларининг оилавий муаммолари билан овора бўлиб, тушкунликка тушади” деб ўйлаб, маънавий-руҳий зарба етказиш мақсадида қизларидан воз кечишни Абу Лаҳаб ва уни ўғилларига айтишади.
“Масад” сурасида Абу Лаҳаб ва хотини Умму Жамилни дўзахий эканлиги ҳамда абадий азобу-уқубатларга махкум этилганлиги ҳақида оятлар нозил бўлади. Бунга чидай олмаган бахтиқаролар аламидан ўғилларига “Муҳаммадни қизларини рад қиласизлар. Бизни ёки уларни танланглар”-деб шарт қўйишади. Иккаласи ҳам ота-онасининг қатъий талабига кўра никоҳни бекор қилишади. Утба “Мақсадларинг шу бўлса ажрашганим бўлсин”-дейди. Лекин Утайба пайғамбаримизга нисбатан беодоблик қилиб, -“Эй Муҳаммад, сен келтирган дийнинг ва гапларинг ҳаммаси ёлғон! Кофирлигимга қасамки қизингни талоқ қилдим”-деган.
Бу қилган ишига қаноат ҳосил қилмаган, қайсар Утайба Расулуллоҳ алайҳиссалом томонга қараб, қариндошлик ҳақини ҳам унутиб, – туф сенга - деди.
Пайғамбар (алайҳиссалом) ўзлари ва маъсума қизлари учун ҳамунинг бу муомаласидан қайғуриб, диллари ранжиб дуо қилдилар:
اللَّهُمَّ سَلِّطْ عَلَيْهِ كَلْبًا مِنْ كِلَابِكَ
“Аллоҳумма саллит алайҳи калбан мин килабика”
Яъни “Илоҳий парвардигоро итларингдан бир итни унга рўбарў (луғатда олкишлагин экан) қилгин ” дедилар.
Бу гапни эшитгач улар хавотирланиб, қарғиш тегишидан қўрқиб юришди. Ота-бола Шомга бормоқчи бўлдилар. Сафарга чиқишганида Абу Лаҳаб “Эй карвон аҳли боламга қилган Муҳаммаднинг қарғишидан қўрқаман, ўғлимга соқчилик қилиб, уни кузатиб боринглар” деб илтимос қилди. Йўл юриб, карвон тунда бир манзилга қўнди. Одамлар ётиб дам олмоқчи бўлдилар. Юкларини қўрғон қилиб, туяларни ҳам чўктириб, Абу Лаҳабни ўғлини ўртага олиб, қолганларини эса уни атрофига ётқизишди. Бир неча киши навбат билан кузатиб турди. Шунчалар мухофаза қилиб хушёр бўлсалар ҳам Худони амри билан уларни ғафлат босиб, ухлаб қолдилар. Ярим кечада, тўсатдан бир арслон пайдо бўлиб, қўрғон ичига кирди, уйқуда ётган одамларни бирма-бир искаб, ўртада ётган Утайбани топиб, калласини ғажиб ташлади ва ғойиб бўлди.
Бешинчи фарзандлари Фотимаи Заҳро онамиз бўлиб, у ҳижратдан 18 йил олдин Маккада туғилди. Ўн саккиз ёшларида Али ибни Абу Толиб розияллоҳу анҳуга никоҳландилар. Ҳазрати Алининг ёшлари йигирма бешда эди. Улар уч ўғил: Ҳасан, Ҳусайн, Муҳсин ва икки қиз: Зайнаб, Руқайя (Фотима онамиз опаларининг исмларини қизларига қўйган эдилар) кўрдилар.
Пайғамбаримизнинг набиралари ҳақларида қилган дуоларини баракотидан бир қанча азизу-авлиёлар уларнинг зурриётларидан дунёга таралди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг вафотларидан кейин қолган ягона қизлари Фотимаи Заҳро онамиз бўлиб, у зот ҳам олти ойдан кейин йигирма тўққиз ёшларида ҳижратнинг ўн биринчи йилида қазо қилганлар.
Фотимаи Захро онамизнинг ўғилларидан бири Муҳсин ёшлигида дунёдан ўтган. Аммо Имом Ҳасан ва Имоми Ҳусайн ҳаётлари ҳақидаги қайғули қиссалар, тилларда достон бўлиб ҳозирга қадар ҳам мусулмон халқлари томонидан ихлос билан ўқилади.
ИЗОҲ:
Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг фожиали вафотидан сўнг, ҳазрати Али ибни Абу Толиб ҳалифа этиб сайланиб, беш йил мобайнида халқни бошқардилар. Фитналар қурбонига айланиб, ҳижратнинг қирқинчи йили у зот ҳам шаҳид бўлдилар. Сўнгра Ироқ аҳли Имом Ҳасанга байъат бериб, ўзларига халифа қилиб олдилар. Олти ой бошқарганларидан кейин ижтимоий вазиятни ислоҳи учун, мусулмонларни тинчлигини ўйлаб ўз ихтиёрлари билан истеъфога чиқиб ҳокимиятни Муовия ибн Абу Суфёнга топширдилар. Сўнгра Имоми Ҳасан розияллоҳу анҳу Мадинаи Мунавварада яшаб, эллигинчи ҳижрий санада қирқ етти ёшида захарланиб вафот этдилар. Тарихчиларнинг гувоҳлик беришларича хотини Жавда бинти Ашъас душманларнинг макру ҳийласига алданиб, ўз эрини захарлаб, қотилликка қўл урган. Хиёнаткор хотин эрини ўлимидан кейин, катта мукофотлар илинжида душманлар томонга борганида, улар ўзининг содоқатли эрига вафо қилмаган хоин хотинни, отнинг думига сочидан боғлаб, сахрога хайдаб, сазойи қилишган.
Имоми Ҳусайн розияллоҳу анҳу 61-ҳижрий санада Карбало даштида мухолифлар томонидан вахшиёна тарзда қатл қилиниб шахид бўлдилар. Мудхиш қотиллик содир этилган вақт жума куни бўлиб, Муҳаррам ойининг ўнинчиси, Ашуро кунига мувофиқ келади.
Кўхна тарих саҳифаларида, шавқатсиз ўлим гирдобига тортилган бир қанча кишилар ҳаётидан лавҳалар келтирилган. Аммо пайғамбар (алайҳиссалом) зурриётларига нисбатан қилинган зулм хеч қачон, ҳеч кимни ёдидан ўчмайди. Мазкур ҳолатларни хотирлашдан мурод, сиз мухтарамларнинг дилларини ғамга ботириш учун эмас. Балки бир оз бўлсада, хасрату-надомат ила золимлар зулми остида жон берган, адолатсизлик қурбонларини эслаб, ҳақларига дуолар қилиб ўткинчи дунёдан тўғри хулоса чиқармоқ учундир.
Пайғамбаримизнинг олтинчи фарзандлари Абдуллоҳ нубувватнинг дастлабки даврларида туғилган эди. Уни эркалатиб, гоҳида Тоййиб ва Тоҳир ҳам деб атардилар. Бир ёшга етмасдан ёшлигида вафот қилди.
Араблар қиз болани ўғил ўрнида кўрмас эдилар. Пайғамбаримизнинг ўғил фарзандлари қолмаганлигидан, қизларини ҳисобга олмай қурайш мушриклари маломат қилишди. Уларнинг раиси Ос ибни Воил: “Муҳаммаднинг тухуми тугади, дунёдан боласиз ўтади, насли узилиб, номи ўчади”-деди.
Пайғамбаримиз маъсум гўдакларига қайғуриб, ғамгин ва маюсланиб қолганларида, Аллоҳ таоло “Кавсар” сурасини нозил қилди.
“(Эй Муҳаммад) Албатта, Биз Сизга Кавсарни ато этдик. Бас Раббингиз учун (беш вақт ёки қурбон ҳайити учун) намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг! Албатта, ғанимингизнинг ўзи (барча яхшиликлардан) маҳрумдир”.
Ҳақиқатан ҳам Ос ибн Воил бошчилигидаги мушриклар Аллоҳнинг дини ва Расулига нисбатан душманлиги ва итоатсизлиги оқибатида тез фурсатда қирилиб беному нишон кетдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг маънавий фарзандлари ҳисоблаган-умматларини дилларида ва тиларида то қиёмат куни бўлгунга қадар зикр қилинади. Миноралар ва минбарлар узра азону такбирлар ичра жаранглаб ҳамиша номлари эшитилганда саловоту-саломлар айтилади.
Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг охирги фарзандлари Иброҳим Миср подшоҳи ҳадя қилган жориялари Морияи Қибтия онамиздан бўлиб, ҳижратнинг 8-йили Зулҳижжа ойида туғилди. Етти кун бўлганда унга атаб бир қўчқор сўйиб “ақиқа” қилишди. Ўша куни исм қўйилиб, сочи олдирилди. Сочнинг оғирлиги миқдорича кумуш эхсон қилинди. 20 ойлик бўлганда Иброҳим ҳам вафот этди.
Бу ҳақда Маҳмуд пошша Фалакий: “Ўнинчи ҳижрий сана, шаввол ойининг 29-куни, мелодий ҳисоб билан 27-январ 632-йил эди” дея тарихий маълумот келтиради.
Иброҳим ўлган куни қуёш тутилди. Осмонни қоронғулик босди. Одамлар: “Пайғамбаримизни ўғли Иброҳимга мотам тутиб, қуёш ҳам куйди” деганларида- “Эй одамлар! Ой ва Қуёш Аллоҳнинг қудратини исботловчи далил-аломатдир. Бировнинг ўлиши ёки туғилиши учун қуёш куйиб, ой тутилмайди. Бу ҳодисаларни инсон тақдирига дахли йўқ”-деб нотўғри ва ноўрин гумонлардан уларни қайтардилар. Расулуллоҳ алайҳисалом ўғиллари Иброҳим туғилганда қанчалар севинган бўлсалар, вафот этган кунда ҳам қаттиқ қайғурдилар.
“Эй Иброҳим! Сендан ажралишдан ғам чекмоқдамиз”-дея муборак кўзларидан ёш тўкиб йиғладилар.
- Бу ҳолатни кузатиб турган Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу сўрадилар:
- Ё Расулуллоҳ бизларни ўлимда йиғлашдан қайтарган эдингиз, энди ўзингиз йиғлаяпсиз?-
- “Сизларни кўз ёшидан қайтарганим йўқ. Мусибат оғир, кўнгил юмшаб, кўз йиғлайди. Худони қахрини келтирадиган сўзларни айтиб, ёқа йиртиб, соч юлиб, дод-вой қилишдан қайтардим. Қандайин қалбки, мурғак гўдакни қора тупроққа топширса-ю кўзидан ёш чиқмаса”-деганлар.
Аҳли байт – уй аҳиллари, эгалари, хонадон аҳли маъноларини англатиб, Қуръони каримда ҳам зикр қилинган. Муҳаммад алайҳиссаломнинг хонадонларига, оила аъзоларига ва яқин қариндошларига нисбатан қўлланиладиган ибора. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари, завжалари, Имом Ҳасан ва Имоми Ҳусайн, Ҳазрати Али ва баъзи мулозимларига ҳам аҳли байт деб нисбат берилган.
“Аҳзоб” сурасининг 33-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтадиким:
...إِنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيُذْهِبَ عَنْكُمُ الرِّجْسَ أَهْلَ الْبَيْتِ وَيُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيرًا (۳۳)
“Эй, (Пайғамбарининг) хонадон аҳли! Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни обдон поклашни истайди холос”. (Аҳзоб, 33).
Абу Салама Розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда мазкур ояти карима Умму Саламанинг уйида нозил бўлган. Шу вақтда Пайғабар алайҳиссалом Фотима, Хасан ва Ҳусайнларни чақириб, бир кийимга ўрадилар. Ҳазрати Али орқаларида турган эди, уни ҳам бир кийимга ўрадилар ва: “Аллоҳим! Мана булар менинг аҳли биайтим. Улардан гуноҳни кетказгин! Уларни обдон поклагин” – дедилар.
“Эй, Аллоҳнинг Расули, мен ҳам улар биланми? - дея Умму Салама онамиз сўрадилар”.
“Сен ўз ўрнингдасан, сен яхшиликдадирсан” – деб жавоб бердилар.
Ушбу ҳадисдан Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг завжалари – жуфти ҳалоллари мўъминлрннинг оналари ҳисобланиб, ўзларининг маконлари, мартабалари бор. Лекин хос маънодаги “аҳли байтга” кирмасликлари ойдинлашади.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди. Пайғабар алайҳисслом Ҳасан ва Ҳусайнни қўлларидан тутдилар ва айтдиларким: “Ким мени ва манави иккаласини ва уларнинг ота-онасини яхши кўрса, қиёмат куни мен билан, менинг даражамда бўлади” – дедилар.
2-давра 3-босқич тингловчисиШахрихон тумани бош имом хатибиИззатуллоҳ Турғунов26-07-2018 Hits:6789
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6736
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6770
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6998
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6534
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6950
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5580
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5659
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
17-07-2018 Hits:1753
الوفد الأوزبكي برئاسة السيد عمروف نائب رئيس مركز الإمام البخاري الدولي للأبحاث العلمية بزيارة ماليزيا في الفترة 1 – 10... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4506
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...
17-07-2018 Hits:5909
Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...
04-06-2018 Hits:3332
Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...