Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Одоблар дурдонаси-7

Category: Одоблар дурдонаси
Created on 08 June 2016 Hits: 5237

6-боб

                                              ( باب الدعوة في الختان)

Хатна зиёфатига чақириш ҳақида

1246 - عن سالم قال: ختنني بن عمر أنا ونعيما فذبح علينا كبشا فلقد رأيتنا وإنا لنجذل به على الصبيان أن ذبح عنا كبشا.

 1246. Солимдан ривоят қилинади:

«Ибн Умар мени ва Нуъаймни хатна қилдирди. Биз учун қўчқор сўйди. Биз болалар орасида ўзимиз учун қўчқор сўйилганидан мақтаниб юрардик».

 Шарҳ:

Ушбу ҳадис ровийси ҳазрати Умар (р.а.)нинг набиралари Солим ибн Абдуллоҳдир. Солим туғилганида у кишининг оталари машҳур саҳобий, Абдуллоҳ ибн Умар фарзандларига қўшиб, Нуъаймни ҳам хатна қилдирган ва хатна муносабати билан жонлиқ сўйиб, зиёфат уюштирган эканлар.

Хатна муносабати билан зиёфат бериш, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг суннатларини маҳкам ушлаш билан машҳур бўлган Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.)дан ҳам собит бўлган экан.

Арабларда Исломдан илгари ҳам хатна қилдириш одати мавжуд эди. Бу яхши амал бўлгани боис Ислом дини буни тасдиқлади.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1.    Хатна қилдиришнинг жоиз амал экани;
  2.    Хатна муносабати билан жонлиқ сўйиб, зиёфат беришнинг жоизлиги;
  3.  Имконияти бор кишилар нафақат ўз фарзандлари, балки ўзгаларнинг фарзандларига ҳам яхшиликларини аямасликлари.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                 7-боб

( باب معانقة الصبي )

Ёш болани қучоқлаш ҳақида

364 - عن يعلى بن مرة أنه قال : خرجنا مع النبي صلى الله عليه و سلم ودعينا إلى طعام فإذا حسين يلعب في الطريق فأسرع النبي صلى الله عليه و سلم أمام القوم ثم بسط يديه فجعل الغلام يفر ها هنا وههنا ويضاحكه النبي صلى الله عليه و سلم حتى أخذه فجعل إحدى يديه في ذقنه والأخرى في رأسه ثم أعتنقه ثم قال النبي صلى الله عليه و سلم حسين منى وأنا من حسين أحب الله من أحب حسينا الحسين سبط من الأسباط .

364. Яъло ибн Мурра (р.а.)дан ривоят қилинади:

«Биз Набий(с.а.в.) билан бирга таклиф қилинган жойга бориш учун уйдан чиқдик. Қарасак, Ҳусайн кўчада ўйнаб юрган экан. Набий(с.а.в.) тезда одамлардан олдинга чиқдилар, сўнг унга қўлларини чўзиб, шошиб юрдилар. Бола эса у ёқдан бу ёққа кулиб қочар ва Набий(с.а.в.) ҳам уни кулиб қувлардилар. Охири уни тутиб олдилар ва бир қўлларини унинг иягига, иккинчи қўлларини бошига қўйиб силадилар, сўнг қучоқладилар.

Сўнгра «Ҳусайн мендан (яъни менинг набирам) ва мен Ҳусайнданман (унинг бобосиман). Ҳусайнни яхши кўрган кишини Аллоҳ таоло яхши кўради. Ҳусайн набиралардан бир набирадир», дедилар».

Шарҳ:

Муқаддас динимиз таълимотларида камтаринлик гўзал инсоний фазилатлардан бири бўлиб, мўмин-мусулмонларни шу сифатга эга бўлишга тарғиб қилинади.

Дарҳақиқат, инсон қанчалик камтарин бўлса, шунчалик иззат ва шарафга сазовор бўлади.

Бу хусусда Умар (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деган эдилар:

من تواضع لله رفعه الله

«Кимда ким, Аллоҳ таоло учун камтарин бўлса, Аллоҳ таоло уни (обрў-эътиборини) кўтаради»[1].

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ўзлари ҳам камтарлик ва ҳокисорликда бутун умматга ибрат бўлганлар. У зот ҳаммага биринчи бўлиб салом берар, аҳли-аёлларининг уй юмушларига ёрдам қилар, поябзалларини ўзлари ямар ва чақирилган жойга борар эдилар.

Мана шундай таклиф қилинган жойга бориш учун йўлга чиққанларида кўчада болалар билан ўйнаб юрган набиралари Ҳусайн (р.а.)ни кўриб қоладилар. Набий(с.а.в.)нинг меҳрлари жўшиб, одамлардан олдинроққа чиқиб, набираларини эркалаб суймоқчи бўладилар.

Буни кўрган ёш Ҳусайн (р.а.), боболарига тутқич бермасдан уйнаб у ёқдан бу ёққа кулиб қоча бошлайди. Бу ҳолатдан завқланган Набий(с.а.в.) ҳам набираларини хурсанд қилиш мақсадида ортидан кулиб қува бошлайдилар. Охири уни ушлаб олиб, бошини силаб, эркалаб қучоқлайдилар ва «Ҳусайн мендан ва мен Ҳусайнданман. Ҳусайнни яхши кўрган кишини Аллоҳ таоло яхши кўради. Ҳусайн набиралардан бир набирадир»,  дейдилар.

Дарҳақиқат, Набий(с.а.в.)нинг болажон, меҳрибон зот бўлганларини мазкур ҳадисдан ҳам билиб олсак бўлади. Бас, бизлар ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан ўрнак олиб, фарзанд ва набираларга ғамхўр бўлсак, «ишим кўп, вақтим йўқ»дан озгина улар учун вақт ажратсак, эртага фарзандларимиз ҳам бизлар учун «йўқ вақтларидан» озгина вақт ажратган бўлар эдилар.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1.     Набий(с.а.в.)нинг болажон, меҳрибон ва камтарин зот бўлганлари;
  2.     Таклиф қилинган жойга иложи бўлса, боришнинг лозимлиги;
  3.     Фарзанд ва набираларнинг бошини силаш ва эркалаб қучоқлашнинг жоизлиги;
  4.     Ёш болаларни хурсанд қилиш учун улар билан ўйнашнинг жоизлиги;
  5.     Имом Ҳусайнни яхши кўрган кишини Аллоҳ таоло ҳам яхши кўриши;
  6.     Имом Ҳусайн ва у кишининг авлодлари Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг наслидан экани.

 

Олимхон Исахон ўғли
Манбашунослик бўлим бошлиғи


[1] Ҳасан ҳадис. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал Хатиб ат Табризий. «Мишкат ал Масобеҳ» китоби. «Мактабул Исломий» нашриёти. Байрут. 1985 йил. Б-110.

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6628

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6577

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6593

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6820

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6378

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6779

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5456

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5510

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4404

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...