Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Одоблар дурдонаси-2

Category: Одоблар дурдонаси
Created on 11 April 2016 Hits: 5232

Имом Бухорий ва у кишининг «Ал-Адаб ал-муфрад» асари

Албатта, ҳар бир китобни мутолаа қилишдан олдин, китобнинг муаллифи ва китоб ҳақида маълумот берилади. Биз ҳам шу анъанага амал қилган ҳолда, имом Бухорий ва «Ал-Адаб ал-муфрад» асари ҳақида айтиб ўтсак.

Китоблари Ислом оламида Аллоҳнинг китобидан кейинги энг тўғри, энг саҳиҳ китоб деб иттифоқ қилинган, ҳадис илмининг амири Муҳаммад ибн Исмоил ал Бухорий 194 ҳижрий йил Шаввол ойининг ўн учинчи куни, жума намозидан кейин Бухоро шаҳрида дунёга келдилар[1].

 Имом Бухорийнинг оталари Исмоил ибн Иброҳим, Молик ибн Анасдан дарс олган етук уламолардан эди. Имом Бухорий ҳадисдан бошланғич таълимни (205 ҳ. − 821 мил.) санада Бухорода бошлайдилар. Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ имом Бухорий ҳадисларни ёдлашга ўн ёки ундан ҳам кичиклигиданоқ киришганлигини айтади. Имом Бухорий ўн ёшдан ўтгач, Дохилий ва бошқалардан дарс оладилар. Устозлари Дохилийнинг ҳадис санадидаги хатоларини тўғирлаганларида Имом Бухорийнинг ёшлари ўн бир ёшда эди.

Имом Бухорий ўн олти ёшга етганларида Абдуллоҳ ибн Муборак ва Вакийънинг китобларини ёд оладилар. Шундан сўнг оналари ва акалари Аҳмад билан ҳаж сафарига борадилар. Ҳаж мавсуми тугагач, оналари ва акаларини Ватанга кузатиб, ўзлари ҳадис ўрганиш учун Маккада қоладилар.

Имом Бухорий илм талабида дунёнинг кўплаб мамлакатлари, жумладан, Саудия Арабистони, Сурия, Миср, Хуросон, Шом, Жибол, Балх, Басра, Куфа, Боғдод, Нийсабур, Рай, Боғдод, Куфа, Восит, Асқалон ва Ҳимсда бир неча бор сафарда бўлганлар. Имом Бухорий заковат ва ёд олишликда етук инсон бўлганлар. «Табақату-ш-Шофеъийя» ва бошқа китобларда у киши ёшлик йилларида етмиш минг, кейинчалик эса барча ёдлаган ҳадислари сони уч юз мингга етганлиги айтилади. Имом Бухорий тўплаган ҳадисларнинг сони жами 600 мингга етади. Шу ўринда айтиб ўтишимиз лозимки, Имом Бухорий мазкур ҳадисларни тўплашда нафақат матн ва ровийларнинг номлари, балки уларнинг туғилган жойлари, вафотлари ва яшаб ўтган масканлари ҳамда ўша айтилган ҳадиснинг Қуръони Карим ва Суннати набавийдаги далилларини ҳам билганлар.

Энди бу машаққатли меҳнатни тушуниш учун соддагина мисол келтирсак. «Фалончи тобиъйн, фалончи саҳобадан ҳадис ривоят қилди» дейилган бўлса, имом Бухорий ўша матнни Қуръони Карим ва Суннати Набавийдаги далилларини ўрганишга киришганлар. Сўнг санадда келтирилган ровийнинг ким экани, қаерда туғилгани, шахсий сифатлари, ундан ҳадис ривоят қилса бўладими ёки йўқми экани ёки кейинги номи келтирилган киши билан ҳақиқатда учрашганми ва шу каби муҳим билимларнинг барчасидан воқиф бўлганлар.

Тасаввур қилиб кўрсак икки қаторли матн ортида, бир қанча саҳифа маълумотлар, бу маълумотларни тўплаш учун эса узундан узоқ сафарлар ва бошқа машаққатлар турибди.

Ҳаттоки машҳур олим Исҳоқ ибн Роҳивайҳ имом Бухорийнинг китобларини катта олим Абдуллоҳ ибн Тоҳирга кўрсатганида, у бундан ажабланиб, «Бунинг қандай тасниф қилинганига фаҳмим етмади», деган экан.

Имом Бухорий бу маълумотларнинг барчасини тўплабгина қолмасдан, уларни доимо ёдларида сақлаб юрганлар. Имом Бухорийнинг ўткир зеҳн соҳиби бўлганликлари ҳақидаги маълумотлар жуда кўп бўлиб, биз шулардан биргина Самарқандда бўлган имтиҳон воқеасини ёдга оламиз. «Самарқандда етти кун давомида ҳадис эшитадиганлардан тўрт юзтаси жамъ бўлиб, имом Бухорийни адаштиришга ҳаракат қилдилар. Шом иснодини Ироқ иснодига киритдилар. Ироқ иснодини Шом иснодига киритдилар. Ҳарам иснодини Яман иснодига ва Яман иснодини Ҳарам иснодига киритдилар. Аммо у кишини иснодда ҳам, матнда ҳам бирор оғиз сўзда адаштира олмадилар».[2]

Ҳаттоки замона олимлари «Имом Бухорий билмаган ҳадис, ҳадис эмас», дер ва Бухорийни «Осмон остида юрган тирик мўъжиза» деб аташарди.

Мўътабар манбаларда, жумладан, «Тарихи Бағдод» асарида келтирилишича, Имом Бухорий ҳаётлари давомида мингдан зиёд устозлардан ҳадис ёзиб олганлар. У кишининг раҳбарликларида шоҳ асарлари бўлмиш «Жомеъус Саҳиҳ»дан бевосита тўқсон минг киши таълим олган.

Имом Бухорийнинг 24 та асарлари бор экани манбаларда кўрсатилган. Ҳаттоки «Табақотиш Шофеъийя» ва «Фатҳул Борий»нинг муқаддимасида имом Бухорий араб тилида бир оз шеър ёзганлари ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд.

Имом Бухорий «Жомеъус Саҳиҳ» китобларида ҳам «Китабул адаб» деган қисм очиб, унинг ичида одоб-ахлоққа оид ҳадиси шарифлардан бир юз йигирма саккиз бобда уч юздан ортиғини келтирганлар. Лекин Имом Бухорий бу билан кифояланмай, «Жомеъус Саҳиҳ»даги ҳадисларга ўзларига етиб келган бошқа ҳадисларни ҳам қўшиб, «Ал-Адаб ал-муфрад» номли китоб қилганлар.

Бу китоб ҳам жуда мўътабар ҳисобланади. Унда фақат адабга оид 1322 та ҳадиси шарифни келтирганлар ва ўз одатларига биноан, уларни 644 та бобга бўлганлар. Бу китобда ижтимоий алоқаларга ва кишиларнинг бир-бирлари билан бўладиган муомалаларига оид одобларга боғлиқ ҳадиси шарифлар келтирилган. Шубҳасиз, бу китоб Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг адабларини ўзида жамлаган, исломий одоб ва ахлоқларни кенг тарғиб қилган мўътабар китобдир. Аксар уламоларнинг таъкидлашларича, «Ал-Адаб ал-муфрад» китоби одоб ва ахлоқ бобида битилган энг яхши китоблардан биридир. Ҳар бир мўмин-мусулмон киши бу китобда келтирилган одоб ва ахлоқларни ўзида мужассам қилишга интилиши зарурдир.

 1-боб

( باب من حمد الله عند الولادة إذا كان سويا ولم يبال ذكرا أو أنثى )

Фарзанд соғлом туғилганда унинг қиз ёки ўғил эканига парво қилмай, Аллоҳ таолога шукур қилиш ҳақида

1256 - عن عبد الله بن دكين سمع كثير بن عبيد قال : كانت عائشة رضي الله عنها إذا ولد فيهم مولود يعني في أهلها لا تسأل غلاما ولا جارية تقول خلق سويا فإذا قيل نعم قالت الحمد لله رب العالمين

 

1256.Абдуллоҳ ибн Дуккайн Касир ибн Убайддан эшитган:

«Оиша (р.а.) ўз аҳлларида фарзанд туғилса, унинг ўғил ёки қизлигини сўрамас, балки «Бус-бутун, сиҳат-саломатми?» дердилар. Агар «Ҳа» дейилса, «Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин!», дер эдилар».

Шарҳ:

Дарҳақиқат, фарзанд қиз бўлсин ёки ўғил бўлсин Аллоҳ таолонинг бизларга берган улуғ неъмати. Кўпинча биз ўзимизда йўқ нарсалар ҳақида ўйлаб, юрагимиз сиқилади ва ўша нарсаларга эришмоқлик йўлида бор имкониятимизни сарф қиламиз. Аммо минг афсуски, бизга берилган неъматларнинг қадрига доим ҳам етавермаймиз.Неъматнинг қадрини эса ундан бебаҳра қолганлар, фарзанд деб аталмиш «тирноққа» зор бўлганлар билади.

Динимиз таълимотларида Аллоҳ таоло бизларга берган ҳар-бир неъматни қадрига етиб шукур қилмоғимиз ва бошимизга тушган синовларга бардошли бўлиб, уни енгиб чиқишлик учун ҳаракат қилишимиз тавсия қилинади.

Аксинча, оилада қиз фарзанд туғилса, қовоғидан қор ёғадиган ёки бошига оғир бир синов келса, аламини ичкилик каби нопок нарсалардан оладиган «ожиз» кимсалар қораланади.

Ислом умматининг энг билимдонларидан бўлган Оиша (р.а.), яқинлари оиласида фарзанд туғилса, унинг сиҳат-саломатлиги ва аъзоларининг камчиликсиз эканига эътибор қаратиб, Аллоҳга ҳамд айтар эканлар.

 Биз ҳам ҳар-бир ишимизда Расулуллоҳ (с.а.в.), у зотнинг саҳобалари ва саҳобияларидан ўрнак олиб, берилган неъматга шукроналар қилишимиз ҳамда уларнинг қадрига етишимиз лозим бўлади. Зеро, Расулуллоҳ (с.а.в.):

نِعْمَتَانِ مَغْبُونٌ فِيهمَا كَثِيرٌ مِنَ الناس : الِّصحَّةُ والفَرَاغُ.

«Инсонларнинг кўпчилиги бепарволик ила қадрига етмайдиган икки неъмат бор, улар соғлик ва хотиржамликдир», деганлар.

 Бугун бизда шу неъматлар мавжудми, бас бунинг қадрига етиб, фарзандларимизни гўзал ахлоқли, бошқаларга намуна бўладиган қилиб тарбиялаб бориш зиммамимиздаги вазифамиздир.

 Аллоҳ таоло биз ва фарзанларимизга Ўзи яхши кўрган гўзал ахлоқли бандаларидан бўлишимизни насиб қилсин!

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Фарзанд туғилганда унинг қиз ёки ўғил эканига қарамасдан, Аллоҳ таоло уларни фарзанд неъмати билан сийлаганига хурсанд бўлиш;
  2. Фарзанд туғилганда унинг саломатлиги ҳақида қайғуриш;
  3. Фарзанд туғилганда Аллоҳ таолога шукурона келтириш;
  4. Бутун коинот яккаю ёлғиз Аллоҳ таолонинг ўзиники эканини эътироф этиш.

 

Олимхон Исахон ўғли
Манбашунослик бўлим бошлиғи

 


[1] Бу милодий сана билан 810 йил 21- июлга тўғри келади.

[2] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. «Одоблар хазийнаси» биринчи жуз. «Шарқ» нашриёти. Тошкент 2011 йил. Б-19. 

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6628

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6577

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6593

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6820

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6378

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6778

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5456

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5510

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4404

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...