Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

“ИНСОН, УНИНГ ЭЪТИҚОДИ, ЖАМИЯТ, КОИНОТ: ТАРАҚҚИЁТИ МУАММОЛАРИ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН” мавзусида илмий-назарий семинар бўлиб ўтди

Category: Анжуманлар
Created on 01 October 2015 Hits: 7660

 ИНСОН, УНИНГ ЭЪТИҚОДИ, ЖАМИЯТ, КОИНОТ: ТАРАҚҚИЁТИ МУАММОЛАРИ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН” мавзусида илмий-назарий семинар бўлиб ўтди.

2015 йил 30 сентябрь куниАлишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Имом  Бухорий халқаро маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети, Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти ҳамкорликда Инсон, унинг эътиқоди, жамият, Коинот: тараққиёти муаммолари ва ҳозирги замон” (“Человек, его вера, социум, Вселенная: проблемы развития и современность”) мавзусида илмий-назарий семинар ўтказди.

 Илмий-назарий семинар ҳозирги пайтда бутун Коинот ва Ер шари миқёсида яъни глобал миқёсда рўй бераётган табиий-илмий,  ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-аҳлоқий жараёнларни онтологик, гносеологик ва маънавий-маърифий нуқтаи назардан фалсафий ва мантиқий таҳлил этиш масалаларига ҳамда Имом  Бухорий халқаро маркази директори ўринбосари, Самарқанд давлат университети профессори, Ўзбекистон миллий университети қошидаги Фалсафий тадқиқотлар ўқув-илмий комплекси етакчи илмий ходими, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Оманович Тураев таваллудининг 65 йиллигига бағишланади.

Семинарнинг асосий мақсади ёшларда фалсафий тафаккур маданиятини вужудга келтириш, уларни ҳозирги пайтда илм-фан тараққиётида эришилаётган янгиликлар, янги концепциялар ҳақидаги билимлар билан қуроллантириш ва бу билимларни фалсафий таҳлил этиш малакалари билан таништириш, жаҳонда рўй бераётган ижтимоий, иқтисодий, маънавий жараёнларни тўғри таҳлил қилиш кўникмаларини тарбиялаш, Коинот, жамият, инсон ва унинг эътиқоди ҳақидаги дунёқарашини кенгайтириш, Она Ватанга, маънавий меросимизга, тарихий қадриятларга садоқатини кучайтириш асосида ватанпарварлик туйғуларини ўстириш, маънавий таҳдидларга нисбатан мафкуравий иммунитетини шакллантириш каби масалалардан иборат бўлди.

Семинар кун тартибида қуйидагийўналишлар бўйича: Онтология, гносеология, мантиқ масалалари, Космология, фазо-вақт ва  табиатшунослик фалсафаси масалалари, Илмий-маънавий мерос ва фалсафа тарихи масалалари, Инсон ва жамият тараққиётининг долзарб масалалари, Маънавият, миллий ғоя, диншунослик ва бағрикенглик масалалари, Инсон, унинг эътиқоди, жамият, миллий хавфсизлик масалалари ва Таълим тизими ривожи ва истиқболи масалалари юзасидан илмий маърузалар тингланди.

Семинарда республикамизда таниқли бўлган фан арбоблари, таниқли тарихчилар, филологлар, файласуфлар, сиёсатшунослар, диншунос олимлар, зиёлилар, мустақил тадқиқотчилар ва бир гуруҳ талаба ёшлардан иборат жами 100 кишидан ортиқ қатнашчилар иштирок этишди.

Семинарни Имом Бухорий халқаро маркази директори тарих фанлари номзоди Шовосил Зиёдов Юнусович очиб, семинар иштирокчилари ва меҳмонларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Семинарни ўтказилиши ва ташкилий ишларида яқиндан ёрдам берган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси раҳбариятига ташаккур изҳор этди. Семинар аввалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Ўзбекистон Республикаси миллий-маданий марказлар байналмилал маркази раҳбари Муҳаммадиев Насриддин Мисриддинович, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансуровлар сўзга чиқдилар. Илмий-назарий семинарни  Шовосил Зиёдов Юнусович олиб борди.

Ялпи мажлисда Имом Бухорий халқаро маркази директори тарих фанлари номзоди Шовосил Зиёдов Юнусович, Халқаро информатизация академияси академиги, “Абу Райҳон Беруний авлодлари” жамғармаси кенгаши аъзоси, Тошкент давлат техника университети профессориКаримов Бахтиёр Раҳманович,Самарқанд давлат университети профессорифалсафа фанлари доктори Жўрабек Яхшилиқов Яхшилиқович, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлашвазирлиги маънавият ишлари бўйича бўлим бошлиғи фалсафа фанлари доктори, профессор Урал Абилов Мурадович, сиёсий фанлар доктори, профессорНарзулла Жўраев Қосимович ваИмом  Бухорий халқаро маркази директори ўринбосарифалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тураев Омановичлар сўзга чиқишди.

Шунингдек, семинарда Имом  Бухорий халқаро маркази директори ўринбосарифалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тураев Омановичнинг 3 томдан иборат “Танланган асарлар” китобининг презентацияси бўлиб ўтди.

Семинар сўнгида иштирокчилардан Гулсанам Тиллаева, СамДу ректори Олимжон Холмуҳаммедов номидан Фазилат Қўчқорова ва шоир Азим Суюнов ва бошқалар сўзга чиқиб, ўзларининг илиқ фикрларини билдириб ўтдилар.

Семинар жараёни Ўзбекистон телевидениеси оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан суратга олиниб, семинар иштирокчиларидан ўтказилган илмий-малий анжуман тўғрисида суҳбатлар ташкил этилди.

Семинарда ёшлар тарбияси, илм-фан тараққиёти, инсон ва унинг эътиқоди моҳияти тўғрисида илмий маърузалар тингланди. Бугунги таҳликали ва ҳар хил мафкуравий таҳдидларни олдини олишда илм-фаннинг ўрни ва олимларни вазифалари хусусида фикр юритилди. Мазкур илмий-амалий анжуман қизиқарли ва илмий-ижодий баҳсларга бой семинар сифатида ўтказилди.

 

Ҳадисшунослик бўлими бошлиғи
Йўлдошхон Исаев

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6476

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6415

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6433

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6666

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6224

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6607

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5351

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5394

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4294

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...