“ИЧИДАН ДАРЗ КЕТГАН УЙ...”
Ўнинчи бобнинг номи Абраҳам Линкольннинг 1858 йил 16 июлда қулликка қарши сўзлаган нутқидан олинган. Ушбу машҳур нутқ “Ичидан дарз кетган уй узоқ тура олмайди” деб номланган эди.
Цивилизациялар, миллат ва давлатлар турли тарзда ўлим топади. Бирлари қилич зарбидан ҳалок бўлади, бошқалари катта империяларга сингиб кетади, яна бирлари, Совет Иттифоқи, Югославия каби, парча-парча бўлиб кетади, деб ёзади Бьюкенен.
“Ғарб – инсоният тарихидаги энг ривожланган цивилизациядир, Америка эса, бу цивилизациянинг энг мутараққий давлати бўлиб, иқтисодий, илмий, техник ва ҳарбий жиҳатдан барчадан устундир. Дунёда ундан бошқа супердавлат мавжуд эмас. Америка, Европа ва Япония жаҳон ишлаб чиқаришининг учдан икки қисмини ҳамда дунё даромадининг учдан икки қисмини назорат қилиб турибди.”
Кейинги сатрлар бутун асарнинг моҳиятини очиб беради:
“Бироқ ўта қудратли Америка ва умуман олганда, Ғарб ўзининг мавжудлигига хавф туғдирадиган жиддий проблемаларга дуч келди.
Биринчи муаммо – аҳолининг ўлиб бориши.
Иккинчиси – терисининг ранги, иймон-эътиқоди ва маданияти турли одамларнинг оммавий муҳожирлиги, Ғарбнинг маданий яхлитлигига раҳна солаётган ҳижрат(?).
Учинчи муаммо – ғарбий дин, ғарбий анъана ва ғарбий ахлоққа муросасиз ва қарама-қарши бўлган, Ғарбни майда бўлакларга бўлиб юбораётган аксилғарбий маданиятнинг устун келаётганидир.
Тўртинчи муаммо – давлатларнинг парчаланиши ва ҳокимиятнинг миллий ҳукуматлардан олиб бирин-кетин жаҳон ҳокимиятига берилишики, унинг юксалиши давлатларнинг ижтимоий ҳодиса сифатида йўқолиб кетишини англатади”.
Эътибор берилса, тўртинчи муаммонинг биринчиси – туғилишни кўпайтириш - вақти-соати билан ҳал бўладиган, ҳозир, айниқса кекса ёшли Бьюкенен амалий ёрдам бера олмайдиган масала. Зеро, тараққиёт бир тўғри чизиқ билан ё доим юқорига, ёки муттасил пастга кетмайди. Ривожланиш спирал тарзда, бир кўтарилиб, бир пасайиб давом этади. Тўртинчи муаммо ҳам, фикримизча, сунъий бўрттирилган, ҳозир долзарблиги кам бўлган ҳодисадир.
Ана энди иккинчи ва учинчи муаммоларга келсак, бу ўринда гапнинг нишаби Шарққа томон оғаяпти. Европа ва Америкага энг кўп ҳижрат қилаётганлар – мусулмонлар, Ғарбга энг жадал кириб келаётган янги цивилизация – ислом маданияти, деган фикр Бьюкененга тинчлик бермаяпти.
Муаллиф бу муаммоларни ҳал қилишга Ғарбнинг кучи ҳам, иродаси ҳам етади, деб умид қилади. Нима ҳам дердик. “Омон бўлсак – кўрармиз?!”.
Профессор Бахтиёр Тураев
26-07-2018 Hits:5941
25-07-2018 Hits:5689
17-07-2018 Hits:5722
16-07-2018 Hits:5576
06-07-2018 Hits:5621
04-07-2018 Hits:5623
27-06-2018 Hits:5525
04-06-2018 Hits:5631
14-03-2018 Hits:4803
26-07-2018 Hits:6493
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6439
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6447
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6685
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6238
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6627
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5362
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5406
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4311
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...