Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Ғарбнинг ҳалокати11

Category: Ғарбнинг ҳалокати
Hits: 9740

“ФРАНКФУРТ МАКТАБИ АМЕРИКАДА”

Патрик Бьюкенен китобининг шу бобида ХХ аср фалсафий тафаккурида буюк бўлмаса-да, ўзига хос ўрин эгаллаган “Франкфурт мактаби”, унинг АҚШ даги фаолияти ва ғояларининг америкаликларга таъсири ўрганилган; бу бўлимнинг номи: “Франкфурт мактаби Америкада” деб аталади.

 Лукач ва немис компартиясининг бир қанча аъзолари 1923 йили Франкфурт университети ҳузурида Ижтимоий тадқиқотлар институти ташкил этади.

Собиқ марксист Хоркхаймер 1930 йили шу илм даргоҳига директор бўлади. У Маркс таълимоти хато эканига, инқилобнинг етакчи кучи, авангарди - пролетариат бўла олмаслигига ишонч ҳосил қилади. Хоркхаймер бошчилигида синфий кураш ҳақидаги увадаси чиққан эски назария улоқтириб ташланди. Эски марксчилар капитализмга қарши курашган бўлса, янгилари ғарб маданиятига қарши юриш бошлайди. Аввалги назариётчилар, ҳудди Парижда 1789 йили ёки Санкт-Петербургда 1917 йили бўлгани каби, ҳокимиятни зўрлик билан қўлга киритиш шарт, деб ҳисоблаган бўлса, ҳозиргилари куч ишлатмай, тинимсиз мафкуравий қайта ишлов, ғоявий тарбия орқали бу ишни уддалашни хаёл қилади. Бунинг учун эса, ғарб кишиси онгу шуурида христианликнинг изи ҳам қолмаслиги керак, деб ҳисоблайди.

Дарвоқе, марксчиларнинг эскилари ҳам, янгилари ҳам ахлоққа муносабатда ҳамфикрлигича қолади. Ҳар бир жамият, ҳар қайси даврнинг ўз ахлоқи бўлиши мумкин ва лозим, мутлоқ ўзгармас қадрият йўқ ва бўлиши мумкин эмас, деган ғояда булар муштарак эди.

Бьюкенен “Франкфурт мактаби”нинг кўпчилик тан олган хизматларини ҳам камситади, ўттизинчи йиллар бошида шу мактабга қўшилган мусиқий танқидчи Теодор Адорно, психолог Эрих Фромм, социолог Вильгельм Райх каби таниқли назариётчиларнинг мактабнинг бошқа арбоблари билан бирга Гитлер зуғумидан (чунки яҳудийлар ва айниқса, марксчиларга Германияда “нон” йўқ эди) қочганларини киноя билан эслатади.

Колумбия университети европалик профессорларни, уларнинг шогирди Герберт Маркузени ўз паноҳига олади ҳамда улар, Бьюкенен истеҳзоси билан айтганда, ўзларига бошпана берган мамлакатнинг маданияти ва тарихини қўпориш учун бор куч ва қобилиятини сарфлайди.

Франкфурт мактаби яратган янгиликлардан бири танқидий назария деб аталган, унга кўра, “ғарбий маданиятнинг ҳеч бир истисносиз барча унсурлари, шу жумладан, христианлик, капитализм, оила нуфузи, патриархат, иерархия тизими, миллатчилик, этноцентризм, конформизм ва консерватизм аёвсиз танқид остига олиниши керак.”

Танқидий назария тарафдорларининг фикрича, ғарбий жамиятлар – ирқчилик, шовинизм, миллатчилик, антисемитизм, нацизм, фашизм каби  иллатлар конидир.

Айтиш жоизки, Эрих Фроммнинг “Эркинликдан қочиш”, Вильгельм Райхнинг “Омма психологияси ва фашизм”, Адорнонинг “Авторитар шахс” каби асарлари ХХ аср ижтимоий-фалсафий тафаккурида ўзига хос ўрин эгаллайди. Уларнинг ўша давр ғарб жамиятини танқид қилиши ҳам ўринли ва асосли бўлган. Бироқ, “меҳрнинг кўзи кўр” деганларидек, Бьюкененга бу эътирозлар ўзи севган жамиятга нисбатан бўҳтонли, муболағали, таҳқиромуз бўлиб кўринади. 

“Ғарбнинг ҳалокати” асари муаллифи билдирган “даъво аризаси”ни рад этишга икки мулоҳаза етарли.

Биринчидан, жаҳон учун таҳликали ва оғир йилларда (1939-1946) АҚШда мусофир бўлган уч-тўрт файласуфнинг бу катта давлатда ғоявий тўнтариш ясаганига ишониш мумкин эмас.

Иккинчи мулоҳаза – ўртамиёна бир фалсафий мактаб яратган ғоялар америкаликларнинг кенг оммасига таниш бўлгани ва қабул қилингани ақлга сиғмайди. Яна ўша саволни такрорлаймиз: балки америка жамияти ахлоқининг таназзули ва маданиятининг инқирози бошқа сабаблар оқибатидир?

“Америка онгининг оғиши” асарида Аллан Блум бундай бир фикрни билдиради: америка мактабларини битирувчилар – дунёдаги энг чаласавод битирувчилардир, буларнинг имтиҳон баҳолари деярли энг паст баҳолардир, аммо айни пайтда улар ижтимоий муаммоларга, масалан теварак муҳитни муҳофаза қилишга зўр беради. Бундай муносабат таълим маъмуриятининг болаларнинг қандай билим олиши эмас, балки ҳаётга қандай муносабатни ўзлаштириши муҳим, деган қоидасидан келиб чиқади. Бу ўринда ҳам Бьюкенен ўша фалсафий мактаб айбдор деб ҳисоблайди.  

Хуллас, америкалик ота-оналарнинг аксарияти замонавий мактабларда болаларни ўқитиш – вақтни ва пулни ҳавога совуриш билан тенг, деб ҳисоблайди. Аммо франкфуртчилар наздида, болалар айнан мактабда эски ақидалар ва увадаси чиққан ахлоқдан қутулади, ҳаётга бошқача қараш ва бошқача яшаш машқини олади.

Бьюкенен ўз фикрини исботлаш, ҳамма айбни аллақачон нуфузини йўқотган марксчилар назариясига тақаш учун “Эркин конгресс” жамғармасида ишлайдиган Уильям Лойднинг фикрини келтиради: “Кўнгилочиш индустрияси (яъни ғарб жамияти – М.О.) ... марксча маданият мафкурасини ўзига сингдириб, энди  очиқ-ойдин эмас, пинҳона тарғиб қилмоқда: кучли аёллар заиф эркакларни енгмоқда, оқил фарзандлар ота-оналарига ақл ўргатмоқда, ҳалол қавмлар муттаҳам руҳонийларни фош қилмоқда, қора танли зодагонлар камбағал оқтанлилар туманларида зўрликни енгмоқда, бесоқолбозларни олийнасаб хонадонлар қабул қилмоқда. Аслида буларнинг бари чўпчак, ҳақиқатнинг авра-астарини ағдариш, аммо масс-медиа (оммавий ахборот воситалари – М.О.) буларнинг барини чинга айлантирмоқда, реал ҳаёт қолиб, эртакка ишонтирмоқда”.

Профессор Бахтиёр Тураев

Имом Бухорий халқаро маркази директор ўринбосари

 (Давомини кейин ўқийсиз)

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6493

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6439

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6447

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6686

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6239

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6627

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5362

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5406

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4311

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...