“ИНҚИЛОБИЙ КЕТЕХИЗИС” (АХЛОҚ КОДЕКСИ)
Патрик Бьюкенен қаламига мансуб “Ғарбнинг ҳалокати” асарининг учинчи боби шундай номланади.
Бьюкененнинг фикрича, омманинг онгида рўй берган инқилобий ўзгаришлар янги эътиқод ва ақидаларни яратди. Янги ахлоққа асосланган бу дунёқараш сизни чекламайди. Айтайлик, насронийлик динига эътиқод қилмоқчимисиз, марҳамат. Инжилдаги ривоятларга ишонасизми – ихтиёрингиз!
Дунёнинг яратилиши, Одам Ато ва Момо Ҳаво, жаннатдан қувилиш афсоналари сизга маъқулми – бемалол. Ўнта насиҳатга амал қилиб яшамоқчимисиз – бош устига. Аммо бу ақидаларни мутлақ ҳақиқат деб бошқаларга тиқиштирманг! Дарвин таълимоти, ҳозирги фан инсон эволюция натижаси эканлигини тасдиқлаб бўлган ва ҳоказо.
Бундай қарашнинг ўз панду насиҳатлари ҳам бор. Унингча, худо йўқ, мутлақ қадрият мавжуд эмас, илоҳиётга ишониш эскилик сарқити. Ҳаёт шу ерда бошланиб, шунда адоғига етади. Унинг мақсади – айшу-ишрат, роҳат-фароғат. Ҳар бир жамият ўз ахлоқ кодексини танлашга ҳақли. Ҳар бир шахс ўзи учун ўзи жавобгар. Ҳаётнинг гултожи – бахт-саодат. Инсон ақлли жонзот бўлгани учун ўз умрини қачон ва қай усулда тўхтатишни ўзи ҳал қилиши мумкин. Роҳатидан азоби кўпайган ҳаётни ўз қўли ёки шифокорлар кўмагида (яъни эвтаназия) поёнига етказиш айб эмас, деб талқин қилади бу янги қараш.
Янгича эътиқоднинг БИРИНЧИ АҚИДАси – “шахс эркин, демак, истаганини қилишга ҳаққи бор”. Ҳаётдан мақсад – лаззат экан, севги ва ишқий ўйинларда ҳам кўнгилга келганини қилиш мумкин.
ИККИНЧИ АҚИДА - “Бировга айб тақаманг, ўзингиз ҳам айбланмайсиз!” Яъни, бошқалар устидан ҳукм чиқарманг, уларнинг иши, туриш-турмушига аралашманг, шунда сизнинг ҳаётингизга ҳам бошқа одам бурнини суқолмайди...
Аммо сўзда бағрикенглик, инсон эркинлиги тарафдори бўлган бу янги дин, бу жинсий инқилоб тарафдорлари биринчи ақидани бузганларни қаттиқ таъқиб остига олади. Уларнинг айтишича, христиан дини никоҳдан ташқари жинсий алоқаларни қоралаган, бесоқолбозликни гуноҳ деган, чунки унинг ахлоқи бидъатга, мунофиқликка, ёввойилик анъаналарига асосланган экан. Христиан ахлоқи инсонни букиб, ўтмишда кўплаб умрларга зомин бўлган, айниқса, бир жинслилар никоҳига қаршилик қилиб, зулм етказган эмиш.
Янги ахлоқ эса маърифат ва ўзгаларга ҳурмат руҳида яратилган эмиш. У инсон эркинлиги чегараларини кенгайтириб, эзилиб келган майда гуруҳлар, озчилик ҳуқуқини ҳимоя этар эмиш. Бундан келиб чиқадиган биринчи хулоса – эркин алоқа йўлидаги ҳар қандай тўсиқ бартараф этилиши, ҳомилага қарши воситалар ва бола туширадиган усулларга ҳамманинг, жинсий жиҳатдан фаол қатламларнинг, ҳатто бешинчи синф ўқувчиларининг ҳам қўли етадиган бўлиши керак эмиш.
Америка мактабларининг янги роли тўғрисида Жон Данфи 1983 йилдаёқ қуйидагиларни очиқ-ойдин таъкидлаган эди: “Инсониятнинг истиқболи учун жанг энди мактаб синфларида олиб борилади ва бу курашда башарият янги дини, янгича эътиқодининг собитқадам фидоийлари бўлмиш ўқитувчилар яловбардорлик ва етакчилик қилади. Синф хоналари эскилик ва янгилик ўртасидаги – чириб бораётган христианлик билан инсониятнинг янги эътиқоди ўртасидаги низолар майдонига айланиши мумкин ва айланиши шарт. Бу муҳорабада биз христиан ахлоқи устидан ғалаба қозонамиз”.
Бьюкенен бу янги эътиқод тарафдорларининг ўзлари мақтанганчалик тинчликсевар ва эркпарвар эмаслигидан таҳликага тушади.
Янги эътиқод эгаларининг фикрича, ўз мамлакатига ҳаддан зиёд меҳр қўйиш қўшниларига бўлган шубҳа ва эътирозни кучайтириши, бунинг натижасида урушлар келиб чиқиши мумкин экан. Инсоният тарихи – урушлар тарихи эмиш, шунинг учун янги эътиқод ватанларни, миллат ва миллий давлатларни йўқотишга уринар экан.
Бьюкененнинг кўнглини ғаш қилган яна бир ҳолат – ҳозирги Ғарб адабиёти, шеъриятида тараннум этилаётган ғоялардир. Унингча, ҳақиқий шоирлар ўрнини қўшиқ тўқувчилар эгаллагани ўзи бир кулфат. Бунинг устига, ашула орқали ёшлар онгига (агар онг деб аташ мумкин бўлса) сингдирилаётган ақидалар янада даҳшат.
Ўтган асрнинг 60-йилларида “Битлз” машҳурлик чўққисига кўтарилган, Жон Леннон янги авлоднинг энг севимли машшоғига айланган вақтда янги эътиқод жадал оёққа тураётган эди.
Жон Леннон қўшиқларидан бирининг мазмуни қуйидагича эди:
Бошимиз узра жаннат йўқ деб тасаввур қилгин,
Сен бир уриниб кўр, бу жуда осон!
Тагимизда дўзах йўқ деб тасаввур қилгин,
Бошимиз устида – мусаффо осмон.
Одамлар, бир тасаввур қилиб кўринг-а,
Давлат йўқ деб тасаввур қилинг,
Шошилиб ховлиқиб ишлаш керакмас,
Уруш ҳам йўқ, қотиллик ҳам йўқ.
Тасаввур қилгинки, дин ҳам йўқ,
Ҳамма тотувликда, тинчликда яшар...
Қўрқинч ҳам йўқ, ўкинч ҳам йўқ.
Ўзини “инстинкт бўйича социалист” деб атаган Леннон мулксиз ҳам барча нарсага эришиш мумкин, деб ташвиқот қиларди. Ваҳоланки, қирқ ёшида вафот этганида машҳур қўшиқчининг 275 миллион доллари борлиги, у дунёдаги энг бой одамлар сирасига кириши маълум бўлади. Бироқ, Леннон ва унинг шериклари Поль Маккартни ва Боб Дилан куйлаган фаровон дунё қанчалик хаёлий ва афсонавий бўлмасин, ёшлар онгида ўзгариш ясади. Уларнинг қадриятига айланди. Чунки охиратдаги жаннатга ким етади, ким етмайди, Леннон эса, диний ақидаларга зид равишда бу ёруғ дунёда, ҳозирнинг ўзида жаннат ваъда қилар эди. Бьюкенен, ёшларнинг авлиёсига айланган бу ижодкорнинг 1960 йил берган интервьюсида айтган гапларини ўкинч ва алам билан эсга олади: “Христанликнинг куни битган. У сўлмоқда ва ҳалок бўлмоқда. Бу масалада бахслашишнинг ўзи бефойда - ҳаммаси кундай равшан. Мен ҳақлигимни биламан, қолганлар эса, яқинда бунга шоҳид бўлади. Биз ҳозир Исога қараганда анча машҳурмиз”.
Бу ўринда америкалик сиёсатшуносга тасалли беришга биз ожизмиз. Дарҳақиқат, асрлар мобайнида қадрият бўлиб келган дин ўз таъсир доирасини йўқотса, афсусланиш мумкин, Бироқ айб фақат Леннон каби машҳур ашулачидами!?
Бьюкенен китобининг учинчи бобида яна бир бўлим бор, унинг номи - Инсониятнинг “саратон касаллиги”
(Бу ҳақда эртага маълумот оласиз. Сайтимизни кузатиб боринг)
27-07-2018 Hits:1497
26-07-2018 Hits:5941
25-07-2018 Hits:5689
17-07-2018 Hits:5722
16-07-2018 Hits:5576
06-07-2018 Hits:5621
04-07-2018 Hits:5623
27-06-2018 Hits:5525
04-06-2018 Hits:5631
Бугун, 14 март куни ҳиндистонлик меҳмонлар Самарқанд шаҳрига етиб келдилар. Уларни Самарқанд вилоят вакиллиги мутасаддилари кутиб олиб, расмий музокаралар олиб бордилар.
27-07-2018 Hits:1662
The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center and the US Institute of... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6493
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6439
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6447
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6685
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6238
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6627
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5361
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5406
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4311
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...
17-07-2018 Hits:5637
Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...
04-06-2018 Hits:3195
Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...