Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Ғарбнинг ҳалокати7

Category: Ғарбнинг ҳалокати
Hits: 5481

 “АХЛОҚ ВА ДИН КОЛЛАПСИ”

 Одамлар нимани яхши, нимани ёмон деб ҳисоблашини  уларнинг миш-мишига қараб эмас, турмушига қараб баҳолаш керак.

 Патрик Бьюкенен асарининг иккинчи бобида ахлоқ ва диннинг ҳолати, буларнинг бошқа омиллар таъсирида “бўғилиши”, коллапс, яъни тоза қон етишмаслиги туфайли жонли организмнинг “ғарғара” ҳолатига тушиши каби аҳволини таҳлил қилади ва бу банд қуйидагича аталади:

“АХЛОҚ ВА ДИН КОЛЛАПСИ”

 Бьюкененнинг хулосаси: аввалги ахлоқ ўлиб бормоқда. Агар ўтган асрнинг 50-йилларида талоқ ва ажралиш – “қиёмат қойим”, бола олдириш – гуноҳи азим ҳисобланган бўлса, ҳозир уларга муносабат ўзгарган. Барча никоҳларнинг ярми  ажралиш билан тугамоқда, “оилавий ҳаёт” ўрнига эркин муҳаббат ва фуқаролик никоҳи бостириб келмоқда. Бунинг сабабини бельгиялик социолог Рон Лестхаг  “ғарб тафаккур тарзининг христиан қадриятлари (ўзгага жон фидо қилиш, садоқат, фидоийлик) дан узоқлашиб, жангари худбинлик сари яқинлашиши”дан ахтаради.

Рим папаси Павел Олтинчи 1968 йили контрацепцияга қарши “Нumanae vitaе” деб номланган энцикликаси (мурожаати)ни эълон қилганда, буни деярли ҳамма жойда, ҳатто католиклар орасида ҳам ёқтирмай қабул қилишди. Бу жамоатчилик фикри, ижтимоий онг, қадриятлар тизими ўзгарганидан далолат эди. Бироқ папанинг фикри башорат бўлиб чиқди. Унинг огоҳлантиришича, контрацептив воситаларнинг қўлланиши инсоният учун кам деганда тўртта хунук оқибатга олиб келади:

1) эр-хотин ўртасида бевафолик, хиёнат кенг тарқалади ва умуман ахлоқу ҳаё емирилади;

2) аёлнинг муқаддаслигига путур етиб,  у эркакнинг оддий “шаҳвоний лаззатланиш қўғирчоғи”га айланиб қолади;

3) сиёсатдонлар қўлига хавфли қурол тутқазиладики, улар ҳар қандай ахлоққа тупуради;

4) эркак ҳам, аёл ҳам оддий бир ашёдек баҳоланади, ҳали туғилмаган болаларга эса бошоғриғи сифатида қаралади ва пировардида инсоният ўз одамгарчилигини йўқотади. 

Аввалги олижаноб ахлоқнинг юз тубан кетиши, айниқса, бесоқолбозликка бўлган муносабатда кўринмоқда. Иккинчи жаҳон уруши даврида АҚШ Давлат котибининг ўринбосари, ҳали Франклин Рузвельтнинг тарбия сути оғзидан кетмаган Самнер Уэллс мудраб қолган поезд проводнигига тегажоқлик қилгани учун мансабидан айрилган эди. Линдон Жонсон ўз ёрдамчиси Уолтер Женкинснинг эркаклар ҳожатхонасида ножўя иш устида қўлга тушиши оқибатида миллионлаб сайловчилар овозини йўқотаман, деб хавотирланган эди. Республикачилар партиясининг умидбахш юлдузларидан бири Боб Бауман Вашингтон кўчаларида ёш бачаларга тирғалгани ошкор бўлгач, Сенатдаги ўрнини бўшатишга мажбур бўлганди.

Аммо буларнинг бари ўтмишдаги гаплар эди. Ҳозир эса ҳаммаси бўлакча, дейди Бьюкенен.

Ўн олти ёшлик ўспириннинг бошини айлантирган Жерри Стаддс Сенат комиссияси айбловини енгиб, ўз номзодини Массачусетс штати сенаторлигига қайта қўйди ва энг даҳшатлиси, мана шу художўй католиклар ўлкасида сайловдан муваффақиятли ўтди. Мана шу вақтда америка жамияти қанчалик айниб кетгани узил-кесил аён бўлди.

Барни Фрэнк ўз “ғуломи”га хайрихоҳлик қилгани учун Сенат комиссияси қўйган айбловни кескин рад этди. Ваҳоланки, унинг хайҳотдек катта ерларида бу “маҳбуби” исловатхоналар очган ва номаъқул ишларга қўл урган эди. Клинтон президентлиги даврида сенатор Фрэнк ўз жинсидан бўлган севгилисини Сенатнинг очиқ мажлисларига ҳам етаклаб кела бошлаган эди. Жон Эшкрофт 2001 йили бесоқол Жеймс Хормелни Люксембургга элчи қилиб тайинлашга қарши чиққани учун ҳамкасб сенаторларнинг кулгисига қолган эди. Хормелнинг ўзи эса, хезалакларнинг Сан-Францискода уюштирилган парадида минбардан туриб, “Зинокор дугонажонлар” уюшмаси аъзоларига дўстона қўл силкиган, гўё шу тариқа уларнинг монах жувонларни масхаралаши ва ҳаттоки Рим папасини мазаҳ қилишини қўллаган эди.

Эвтаназия Европада анча илдиз отди, энди Америкага ҳам кириб бормоқда. Етакчи телеканалнинг “60 дақиқа” кўрсатувида ҳали ўлиш нияти йўқ ҳолсиз касалларни ҳам у дунёга жўнатган доктор ҳақида шов-шувли кўрсатув берилди. Ғарб индивидуализми одамларни охиратга эмас, маишатга эътиқод қўйишга чорламоқда. Америкаликлар ҳаётнинг муқаддаслигига эмас, айшу ишратнинг туганмаслигига ишонади. Уларга ҳеч ким ақл ўргатмаслиги, панд-насиҳат қилмаслиги шарт эмиш. Гўёки уларнинг ўзи ҳар нарсани биладиган, ҳар нарсани ҳал қиладигандек.

“Бизнинг кўпчилигимиз туғилиб вояга етган Америка борса келмас йўқликка юз тубан йиқилди, - деб надомат чекади Бьюкенен. - Маданий инқилоб миллионларнинг ақли ва туйғусини банд этди. Миллатнинг иккига бўлингани ошкор  бўлиб қолди. Кўпчиликни ташкил этадиган христиан бирлиги ва ахлоқ партияси 100 фоиз бесоқоллар ҳуқуқи ҳимоячилари бўлмиш католик партия олдида енгилганини тан олди.»

Вазиятни ўнглашга уриниш – бефойда, бунга жазм қилган сиёсатдоннинг ҳолига вой. Ваҳоланки, зудлик билан чора кўрилмаса – истиқболдан айри тушилади. Ғарб туғилишнинг энг ҳалокатли қалтис даражагача пасайишини пойламасдан, ёҳуд тескари ижтимоий тўнтариш ясаши, ёинки диний тикланиш сари йўл тутиши даркор. Акс ҳолда саҳна пардалари ёпилиб, томоша тугаши мумкин. Бироқ ҳозирча на биринчи йўл билан, на иккинчи усул билан ҳаракат бошлангани сезилмаяпти.

Ғарб ўзи пиширган бўтқани ўзи ейишга мажбур. Эркинлик шиори остида алоҳида олинган ҳар бир шахсга берилган демократия жамият учун маънавиятсизлик, ахлоқсизлик ва тушкунлик олиб келмоқда. Шахс ўзининг шахслигини, яъни жамиятнинг бир бўлаги ва ажралмас қисми сифатидаги мавқеини йўқотиб бормоқда.

Ёзувчи Уилл Дюрант “Қайсар ва Масиҳ” (“Цезарь ва Христос”) асарида Рим империясининг ҳалокати катта бир ижтимоий омил таъсирида эмас, балки оддий биологик сабаб – туғилишнинг камайиб, аҳоли сонининг қисқариши туфайли содир бўлган деган фикрни олға суради. Унинг таъкидлашича, қадимги Рим империясида қонун тақиқлаганига қарамасдан, маъжусийлар орасида ҳомила тушириш, бола ўлдириш, шаҳватга берилиш тўхтамаган экан. Фақат насронийлар бу ишга қўл урмаган, ўлимга маҳкум болаларни асраб қолган, уларни чўқинтириб, тарбия қилган экан.

Тарихнинг ҳазилини қарангки, дейди Бьюкенен, ҳозир ҳолсизланиб, вақти соатини кутиб турган христиан Ғарби учинчи дунёга, хусусан мусулмон аҳлига ақл ўргатиб, ҳомиладан сақланишни, абортга рухсат этишни, эркакларни бичишни маслаҳат бермоқда. Асар муаллифи учинчи дунё бу таъвия тавсияларга амал қилмаслигини яхши билади.  

Ватерлоода таслим бўлишни таклиф этишганда генерал Камбронн  айтган жумла дунёга машҳур бўлиб кетган: “Кекса гвардия ўлиши мумкин, аммо таслим бўлиши мумкин эмас».  Бьюкенен ўзи севган Американи ҳам қўшиб жумлаи Ғарбни “кекса гвардия” га қиёс қилади, аммо тарихий саркарда қўшинидан фарқли ўлароқ, бу гвардия ўлимга маҳкум эканлигини афсус билан эътироф этади. Жангсиз, замбараксиз, душмансиз, фақат аёлларининг кўнгилхушлиги деб Ғарб енгилаётгани, бу кетишда нари борса юз йиллик умри қолгани ҳақида фиғон чекиб огоҳлантиради.

АҚШлик сиёсатшунос бу ҳодисанинг туб илдизларигача бормоқни истайди, насронийлашган ғарб халқларини тез ва осон забт этган бу тўнтариш қайдан келди, бундан муддао нимаю муаммо нима деган саволларга жавоб излайди. Келинг, бу файласуфга ҳамроҳ бўлайлик.

 

Профессор Бахтиёр Тураев

Имом Бухорий халқаро маркази директор ўринбосари

 (Давомини кейин ўқийсиз)

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6492

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6437

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6447

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6684

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6237

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6627

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5361

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5405

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4311

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...