Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Ғарбнинг ҳалокати6

Category: Ғарбнинг ҳалокати
Hits: 3498

ФЕМИНИЗМ

 “Замонавий аёл” образига хос энг муҳим хусусият – абортни қўллаб-қувватлаш. Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳаракати – феминизм – бизнингча, аёлпарварлик, яқин ўтмишда тиш-тирноғи билан бу норасидахўрликка қарши чиқарди.

Юз эллик йил муқаддам феминистларнинг биринчи ташкилий йиғилишини ўтказган Элизабет Стэнтон абортни “жиноят ва худосизлик” деб таърифлаган, аёллар ҳам сайловларда қатнашишини ёқлаб чиққан Сьюзен Энтони эса, “сабаби қандай бўлишидан қатъий назар, болани олдириб ташлаш виждонга азоб берадиган, ўлим тўшагида ҳам аёлни изтиробга қўядиган жиноятдир”, деб огоҳлантирган эди.

Абортни тақиқлаш ҳақида қонун қабул қилиш ҳам шундай инсонпарвар феминист аёллар ташаббуси билан бўлган эди. Вазият ХХ асрда ўзгара бошлади. Иккинчи Жаҳон уруши арафасида “Оилани режалаштириш” жамиятини таъсис этган Маргарет Санжер, худодан қўрқмай, “кўп болали оилада янги чақалоққа нисбатан энг шафқатли йўл – уни бежон қилишдир”, деб ёзишга журъат этган эди. ХХ асрнинг олтмишинчи – етмишинчи йилларида яна бу фикр тарафдорлари бош кўтара бошлади.

Андреа Дворкин исмли ёзувчи “Беҳаёлик: эркак аёлни забт этмоқда” деган китобида никоҳ – зўрлик, қуллик ифодаси, деган фикрни уқтиради. Бундай куч ишлатиш авваллари келинни олиб қочиб, унга эгалик қилишда кўринган бўлса, кейинчалик никоҳ орқали уни эркакка қарам қилишда ўз ифодасини топган.

Феминистлар ҳаракати фаоли Линда Гордон, “Оила зулмни қўллайди, одамларни бир-биридан ажралган митти гуруҳларга бўлиб, умумий манфаатлар учун кураша олмайдиган қилиб қўяди; шунинг учун биз тушунган маънодаги оила албатта тугатилиши шарт”, деб ёзади.

“Эркакларни мардлаштириш жамияти” раҳбари Валери Соланис хоним бундан ҳам ажойиб таклиф киритади: “Эркак – табиатнинг хатоси, биологик кўзбўямачилик. Ҳозир эркаксиз ҳам туғиш қанчалик мумкин бўлса, фақат урғочи наслни дунёга келтириш ҳам шунчалик мумкин. Зудлик билан ишга киришайлик”.

“Феминизм декларацияси” муаллифлари Нэнси Леманн ва Хелен Саллингер шошилинч равишда эрлик аёлларни оиласини тарк этишга, никоҳни бузишга даъват этади, чунки, уларнинг фикрича, никоҳ эркаклар кашфиёти бўлиб, у аёлни бошқаришнинг қонунлаштирилган усули экан.

Биз, ўзбекларда, уй бекаси бўлиш эътибор ва нуфузи бўйича бирор-бир касбдан қолишмайдиган шарафли фаолият тури, аёл учун ҳавас қилса арзийдиган иш ҳисобланади. Эри ҳар томонлама таъминлаб қўйган хотиннинг мавқеи социал иерархия (пиллапояда) анча юқори ўринда туради, асосий иши бола туғиш ва тарбиялаш бўлган аёлни ҳеч ким айблай олмайди ёҳуд камситмайди. Бинобарин, ушбу миллий қадриятимиз ҳам тарғиб қилса арзийдиган тамойилдир.

Энди, Бьюкененни ҳам ҳайрат, ҳам даҳшатга солган Ғарб аёлларининг фикрига қулоқ солинг. Пен университети профессори Вивиан Горник хоним 1960 йили ёзган мақолада, “уй бекаси бўлиш – қонунсиз касб билан шуғулланиш” эканини, “чўриликни бўйнига олиб, кимгадир қарам бўлиш учун бегона оилага суқилиб киришни ҳеч бир аёл ўзига эп кўрмаслиги керак”лигини уқтиради.

Жангари феминистлар наздида, никоҳ, агар зиндон ёки сургун бўлмаса, нари борса фоҳишалик шакли эмиш. Шейла Крониннинг 2000 йили “Жуиш Уорлд Ревью” журнали саҳифалари орқали билдирган қатъий ишончига кўра, никоҳ сақланиб қолар экан, аёл озод бўла олмайди.

“Фикрнинг оқибати” китоби муаллифи Ричард Уивер маълумотларига қараганда, никоҳ ўқитмай бирга яшаётган жуфтликлар сони 1970 йилдаги 523 мингдан ҳозирги пайтга келиб 6,5 миллионга етган. Аҳолининг 2000 йилги рўйхатига кўра, ҳар тўрт оиланинг фақат биттаси тўлиқ таркибда – ота-она ва фарзандлар билан яшамоқда, никоҳ ёшидаги ёлғиз америкаликлар аҳолининг 26 фоизини ташкил қилмоқда.

Хуллас, Ғарбда никоҳ модадан чиқиб бормоқда. Унинг озми-кўпми ташвиши шахс эркинлиги ва аёл ҳуқуқларини таъминлашга ҳалал беради, деб ҳисоблаганлар учун оғир юк бўлиб туюлмоқда. Пировардида бундай ҳолат миллатнинг инқирози ва маданиятнинг ҳалокатини яқинлаштирмоқда.

Биз, Ўзбекистонда туриб, бутун дунёга тарқалаётган “масс-култура” – яъни озгина ижобий жиҳати бўлса ҳам, моҳиятан “бўтана оқим” бўлган ҳодисага дуч келмоқдамиз. Америка эса, мана шу дошқозоннинг ичида жизғанак бўлмоқда, унинг номи – оммавий маданият.

 Оммавий маданият

 Ижтимоий-сиёсий, фалсафий адабиётда ХХ асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлиб, бутун инсониятни ўз исканжасига олган ҳодисани – инглизчада “Mass-culture” рус тилида – “массовая культура” деб атай бошладилар. Сўзма-сўз ўзбекчага таржима қилиб, баъзилар буни “оммавий маданият” дейишга чоғланди. Аммо ўз моҳияти, саёз мазмуни ва тўдабоп шаклларига кўра уни “оломон маданияти” деб атамоқ ўринлироқ бўлармиди?

“Оломон маданияти” ўз қадриятлар поғонасида оналик бахтига қараганда шаҳвоний лаззатни юқорироқ қўяди. Хотин-қизлар журналлари дейсизми, телевизион кўрсатувлару “кўпик сериаллар” дейсизми – буларнинг барчасида мансабпарастлик, ҳеч кимга қарам бўлмаслик, шаҳват ва лаззат - аёлнинг бахти, деб кўрсатилади. Ёлғизлик – эркинлик кафолати, боласизлик – қарамсизлик аломати, деб  талқин қилинади.

Маданият ва ҳайвоният бир кўрпада катта бўла олмайди.

 Бьюкененнинг китобида Ж.Анвин исмли антропологнинг ажойиб бир фикри келтирилган: “Инсоният жамоаси, ўз инон-ихтиёри билан бор энергиясини ёки ижод ва меҳнатга йўналтириши, ёки жинсий эркинликдан лаззат олишга сарфлаши мумкин. Аммо тарихнинг гувоҳлиги шундайки, ҳам униси, ҳам буниси билан бирдай шуғулланиш, нари борса бир авлод умри давомида мумкин бўлади”, дейди бу мутахассис. Бьюкенен бу башорат тўғри чиқаётганини, Ғарб ўз фарзандларига берган шаҳвоний озодлик инсоний истиқболни йўққа чиқараётганини афсус билан таъкидлайди.

Одамлар нимани яхши, нимани ёмон деб ҳисоблашини  уларнинг миш-мишига қараб эмас, турмушига қараб баҳолаш керак.

Профессор Бахтиёр Тураев

Имом Бухорий халқаро маркази директор ўринбосари

 (Давомини кейин ўқийсиз)

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6620

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6573

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6587

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6814

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6371

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6773

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5451

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5504

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4398

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...