Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Ғарбнинг ҳалокати5

Category: Ғарбнинг ҳалокати
Hits: 3844

(Бошланиши ўтган кунларда)

 Бешинчи мунозара:

“ОИЛАВИЙ РЕНТА” НИНГ БАРБОД БЎЛИШИ

 Ўн тўққизинчи (XIX) асрнинг 30-йилларида, америкадаги саноат инқилоби арафасида Филадельфия касаба уюшмаси ўз аъзоларини капиталистларнинг “очофатлиги” тўғрисида огоҳлантирган экан.

Бу даъватда қуйидаги сатрлар бор эди: “Бор кучингиз ва барча воситаларингиз билан аёлларингизни ишхонага жалб этилишига қаршилик кўрсатинг! Биз хотин, бола-чақаларимиз ва оила аъзоларимизни боқа оладиган даражада муносиб иш ҳақи олишимиз керак. Капиталистлар ҳар бир эркак, ҳар бир аёл ва ҳар бир болани ишлашга мажбур қилмоқчи. Уларнинг бу ҳийлаларига учмайлик ва оиламизни биздан тортиб олишларига йўл қўймайлик!”

Бу даъватга қаршилар ҳам, тарафдорлар ҳам кам бўлмади. Кимдир, оилани тебратиш - эркак кишининг бурчи, аёл эса, фақат бола туғиши ва тарбиялаши керак, деб ўз фикрини исботлар эди. Бошқа биров, хусусан, марксистлар, аёлни уй-рўзғор ташвишидан қутқариш, унинг эрига қарам бўлмасдан, эркин яшашини ёқлар эди. Рим папаси Лев Ўн учинчи 1891 йили эълон қилган “Кегит Могит” деб номланган булла (фатво)да ҳам эрнинг хотин ва бола-чақаларини боқа оладиган даражада иш ва маош билан таъминланиши ёқланган эди. Ҳеч бир ҳужжатда кўрсатилмаган бўлса-да, кўп йиллар амал қилиб келган “оилавий рента”,  яъни бола-чақаси учун ишчи-ходимга қўшимча ҳақ тўлаш аста-секин йўққа чиқа бошлади.

Менинг назаримда, Ғарб индивидуализмининг икки қаноти бор: бири – шахс эркинлигини тўлиқ таъминлашга иштиёқ бўлса, иккинчиси – бошқанинг ишига аралашмаслик, бурун суқмаслик. Хорижда энг тарқалган рад жавоби - “Бу - сенинг проблеманг”, деган ибора. Бошига тушган ташвиш ва муаммони ҳар ким ўзи ҳал қилиши керак. Ана шундай кайфиятдан келиб чиққан ҳолда, иш берувчилар ҳам, сенинг болангни мен туғмаганман, ўзинг боқиб ол, деган қабилда болалар учун нафақани имкон қадар камайтириб борган.

Мана энди, 2007 йил бошидан Германияда ҳомила ва туққан аёлларга 75 фоиз ойлиги сақланиши давлат томонидан кафолатланди, Россияда иккинчи фарзанд туққанга 250 000 рубль тўлаш амалга киритилди. 

Алан Карлсон, “Америкада оила масаласи” деб номланган тадқиқот муаллифи эркак ва аёл ўртасидаги “ижтимоий жарлик” Иккинчи жаҳон урушидан кейин чуқурлашганини таъкидлайди. 1939 йили аёлларнинг маоши эркаклар иш ҳақининг 59,3 фоизига тенг эди. 1966 йили бу кўрсаткич ҳатто 53,6 фоизгача камайди.

Ишга эълонлар эркак учун алоҳида, хотин-қизлар учун алоҳида чоп этиларди. Жамоатчилик фикри тер тўкиб меҳнат қилиб оилани боқиш эркаклар зиммасида эканини, айрим касбларда фақат эрлар, бошқасида заифалар ишлашини, қолаверса, аёл мажбуран эмас, ўз ихтиёри билан ишлаши мумкинлигини маъқуллар эди. Бурч ва мажбуриятларнинг бундай тақсимоти ўта адолатли ҳисобланарди. 

60-йиллар ўрталарига келиб бу тизим барбод бўла бошлади. Африкалик ва осиёликлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи актга 1964 йили эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида бир неча банд киритилди. Жинсига қараб фарқлаш, ажратиш, имтиёз бериш қонунга хилоф деб эълон қилинди. Ишга қабул шартларида жинсини алоҳида кўрсатиш қораланди.

Аёлларнинг иш ҳақи кескин оширилди. Бир хил ишга – бир хил ҳақ, деган аёлпарварлар шиори ҳаётга жорий этилди. Авваллари фақат эркаклар касби ҳисобланган фаолият турларини аёллар ҳам эгаллай бошладилар.  Меҳнатсеварлик, интизом ва диққат-эътибор борасида эркакларга ўрнак бўладиган аёллар эрларига ёрдамчи эмас, мухолиф ва рақобатчи бўлиб қолди. Оилали эркакнинг даромади ҳар томонлама қисқарди. Аёли ҳам ишламаса, оилани юрт қатори тебратиш мумкин бўлмай қолди. Йигитлар оила қуриш, хотинга қараш, бола кўпайтириш учун зарур миқдордаги маблағни ишлаб топмаётгани аён бўлгач, айримлари жиноят кўчасига ҳам кира бошлади. Хотин-қизлар эса, тенглик шаробидан маст бўлиб, оила қуриш, эрга тегишга шошмаслик керак деган қатъий қарорга келди.

1970 йилда 20-24 ёшдаги хотин-қизларнинг фақат 36 фоизи турмуш қурмаган бўлса, 1993 йилга келиб эрга тегмаган қизлар салмоғи 68 фоизга чиқди. Ундан кейинги ёш тоифаси – 25-29 ёшлилар орасида “хизмат кўрсатган қари қизлар” 10 фоиздан 35 фоизгача кўпайди. Чақалоқли ёш оила анқонинг уруғи бўлиб қолди. Бундай зебу зийнатга фақат энг бадавлат кимсаларнинг қурби етади, аммо улар буни ўзларига эп кўрмайдиган бўлди. Бозор иқтисодиёти талаблари аввалги иймон, анъана ва қадриятлар илдизига болта урди. Энди иқтисод эмас, эътиқод асосий масала бўлиб қолди.

Бьюкенен Ғарбда туғилишнинг кескин камайиш сабабини 60-70-йилларда оқсуяк зодагонларнинг “аксилижтимоий” ҳаракатидан қидириш керак, деб таъкидлайди. Бу оқимга Стэнфорд университети биологи Пол Эрлих ўзининг “Популяцион бомба” асари билан асос солган, деб ҳисобланади. Ўн тўққизинчи асрда британиялик файласуф-аҳолишунос Томас Роберт Мальтус, аҳолининг кўпайиши геометрик, озиқ-овқат ишлаб чиқаришнинг ўсиши эса, арифметик прогрессия тарзида давом этса, Ер юзи аҳолиси очлик ва муҳтожлик домида қолади, деб шум ният қилган ва бир қанча нохуш назарияларга озиқ берган эди. Унинг қарашларини янги шароитга мослаштириб, Эрлих, халқларнинг бу тарзда кўпайиши заминимизнинг захиралари етишмай қолиб, энергия, овқат, жой тақчиллиги келиб чиқишига сабаб бўлади, деб башорат қилди. 

Очлик ва бахтсизликларнинг асл сабаби - жон бошининг кўпайгани эмас, сиёсатдонларнинг заифлиги, жиноятчилик, думбул ғоялар ва бузғунчи мафкуралардир.

 ҲАММА БАЛО ТУҒИЛИШДАМИ?

 Мальтус хатоликка йўл қўйганини давр исботлади. Ҳозирги 7 миллиард Ер юзи аҳолиси 60-йилдаги 3 миллиардга қараганда, 1927 йилдаги 2 миллиардга ва 1830 йилдаги 1 миллиард аҳолига қараганда яхшироқ яшаётгани шубҳасиз.

1978 йили АҚШ Конгрессининг аҳоли бўйича комиссияси туғилишнинг бундай даражаси инсоният мавжудлигига хавф соладиган даражага чиққани ҳақида расман жар солди. Хуллас, Ғарбнинг илмий ва сиёсий элитаси бошлаган тарғибот кампанияси қисқа муддатда “ҳосил” бериб, туғилишни назорат қилиш кайфияти оммавий тарзда тез ва кенг ҳукмрон бўлиб борди.

Аммо, тақдирнинг навбатдаги ҳазили шундай бўлдики, Эрлихнинг фикрига қулоқ солиб, туғилишни камайтириши керак бўлган халқлар ва тоифалар илгаригидек болалайверди, шундоқ ҳам камайиб бораётган бой ва ўрта табақалар эса баттар қисқара бошлади.

Бьюкенен китобининг ушбу бобида Феминизм – хотин-қизлар ҳуқуқлари учун кураш ҳаракатининг айрим жиҳатлари, яъни ижобий ва салбий жиҳатлари кўздан кечирилган. 

 

Профессор Бахтиёр Тураев

Имом Бухорий халқаро маркази директор ўринбосари

 (Давомини кейин ўқийсиз)

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6493

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6439

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6447

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6686

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6239

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6627

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5362

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5406

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4311

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...