Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Ғарбнинг ҳалокати4

Category: Ғарбнинг ҳалокати
Hits: 3273

(Бошланиши ўтган кунларда)

 Тўртинчи мунозара:

ЭРКИНЛИК ВА МАСЪУЛИЯТ –ТАРОЗИНИНГ ИККИ ПАЛЛАСИ

 Албатта, бу дунёда мувозанатни сақлаш осон иш эмас. Бир-бирига қарама-қарши ва бир-бирига ўта боғлиқ ижтимоий ҳодисалар борки, уларнинг бир томонига ошиқча урғу ёки эътибор берилса, иккинчи палласи босиб кетади.

 Эркинлик ва масъулият –тарозининг икки палласи

уларнинг посонгисини келиштириш учун меъёр категориясини нафақат мукаммал билиш, балки амалиётда ўта эҳтиёткорлик билан қўллай олиш ҳам зарур. Эркинлик меъёрдан ошса, ота-она, оила, жамият, давлат олдидаги масъулият пасаяди. Жавобгарлик, бурч, мажбурият томони тош босса, эркинликка путур етади.

Америкада “бэби-бум”, чақалоқлар бодроқдай потиллаб туғилган, урушдан кейинги кўтаринкилик ва меҳр-оқибат йилларида дунёга келган авлод 60-йилларда вояга етди. Яқин 20-30 йил муқаддам коллежларда ўқиш фақат оқсуякларга насиб этган, унча-мунча оила буни орзу ҳам қилолмаган бўлса, бу пайтда ўқув юртлари ўта кўпайган, кенгайган ва ўз эшикларини ёшларга ланг очган эди.

Урушдан аввалги Буюк Депрессияни, уруш фалокатларини кўрган катта авлод, болаларимиз биз кўрганни кўрмасин, дея, ёшлар учун барча шароитни муҳайё қилди. Бу пайтда телевидение жамият ва инсон ҳаётига, турмушига, онгига тобора жадаллик билан кириб келаётган давр эди. Болалар мактабда қанча вақт ўтказса, телевизор олдида ҳам шунча ўтирадиган бўлди. Бу қутича болалар ва ёшларга таъсир ўтказишда ота-оналар билан рақобат қила бошлади. У болаларнинг сирдоши, иттифоқдоши, уларга танбеҳ бермай, домига оладиган жони йўқ жонзотга айланди. 

Хуллас, миллионлаб ёшларнинг талабалар сафидан ўрин олиши янги бир ижтимоий-сиёсий куч ва ҳаракатни, хавфли бир оқимни юзага келтирди.

Нафақат АҚШ, балки Европа в Японияда ҳам талабаларнинг чиқишлари тобора кучая бошлади. Чех талабалари 68-йилги “мовут инқилоб”ни байрам қилаётганида совет танклари уларни бостирди (янчиб ташлади); Мехико кўчаларида ғалаёнчи студентлар ўққа тутилди, француз талабаларнинг эса, генерал Шарль де Голлдан Парижни тортиб олишига бир бахя қолди.

Кимдир, америкалик талабаларнинг эътирози ҳукуматнинг Вьетнамдаги аҳмоқона уруши натижасида юзага келган, деб ҳисоблайди. Бироқ, бошқа мамлакат ёшларида ҳам тахминан шундай исёнкор, эркпарвар кайфият устувор эди.

Демак, дунёдаги талабалар учун (айрим истисноларни ҳисобга олмаганда) умумий бўлган хусусият Вьетнам эмас, тарбия эди. Бу эркин фикрлилик, ўз хоҳиш-иродасида изчил туриш, ҳақ-ҳуқуқини англаш тарбияси эди. Ота-оналарига қараганда қувноқроқ, ақллироқ, камсуқумроқ бўлган, телевизион энага қўлида вояга етган бу ёшлар кўнглига нима келса, эришишга интилар эди. Аниқроғи, улар чегараланмаган эркинликни истар эди. Миллионлаб талаба-ўқувчи ёшлар ота-она, муаллим, насиҳатгўй руҳоний деб аталмиш ортиқча юкни улоқтириб юборди. Аввалида  урушга қарши эътироз ва исён тарзида бошланган ёшлар ҳаракати энди алоқа революция тарзида ўқув юртларига кириб борди.

Шу орада хотин-қизлар ҳаракати кучга кирди. Инсон ҳуқуқлари учун кураш шиори остида қораларни оқлар билан, аёлларни эркаклар билан тенг ва ўта тенг қилиш ҳаракати ва кайфияти энг хилват қишлоқларгача етиб борди. Йигитчалар қиморхоналарда чекиши ва ичиши мумкин бўлса, нега қизларга буни тақиқлаш керак? Яшасин қизлар озодлиги!

Эй, Ғарб аёллари, тенглик – эркак қилган ишнинг ҳаммасини қилиш эмас, озодлик – ҳаёт берган ота-онага, худо берган умр йўлдошига, ўз бағр қонидан бўладиган фарзандига ўз умрини бағишлашдан иборат эканини ўзбек аёлларидан ўргансангиз бўларди. Парвардигор,  табиат эркак ва аёлни хилма-хил қилиб яратган. Уларнинг бирининг ўрнини иккинчиси эгаллаши мумкин эмас.

 Наслни давом эттириш учун бола туғиш шарафи ҳам,

азоби ҳам аёл зиммасига юкланган.

Наҳотки буни унутиш мумкин бўлса? 

Бироқ ёшлар максималист бўлади. Улар бетартиб жинсий алоқаларга бўлган тақиқни бузди. Нохуш ҳомиланинг олдини олиш, ёки олдириб ташлаш муаммо бўлмай қолди. Никоҳдан ўтишга, оила қуришга  зарурат йўқола бошлади. “Одамлар нима дейди?” деган аввалги авлодга хос  истиҳола, “жамоатчилик фикри бунга қарши-ку, бу иш ахлоққа зид-ку!” деган виждон азоблари ўйлантирмай қўйди. “Ўзинг учун яшаб қол!” шиорига асосланган янги ахлоқ илгариги тақиқ ва меъёрларни сиқиб чиқарди.

Бьюкенен жамият ахлоқи ва қадриятларида юз берган ўзгаришларнинг иқтисодий  сабабларини ҳам таҳлил этади. Қишлоқ хўжалигига асосланган  иқтисодиётда яшаш жойи ҳам, иш жойи ҳам битта - ўз уйингиз бўлади, эркак ва аёл қўш ҳўкиз бўлиб бирга меҳнат қилади. Саноат ишлаб чиқаришида эркак уйдан чиқиб, завод-фабрикада тер тўкади, хотин эса уйда қолиб, болаларни боқади. Постиндустриал жамиятда эса, аёл ҳам эркак каби офисда ишлайди, болаларга қарайдиган одам йўқ, балки уларнинг кераги ҳам бўлмай қолади. 

Суортмор университети сиёсатшуноси Жеймс Курц таъкидлаганидек: “Ўн тўққизинчи асрнинг энг буюк силжиши эркакнинг даладан фабрика сари юриши бўлган эди. Йигирманчи асрнинг энг буюк силжиши – аёлнинг уйдан офис сари бориши бўлди. Бундай жой алмаштириш ота-онани фарзанддан, аёлни эса, эридан айирди. Жамият ҳужайраси бўлмиш оилани барбод этиб, бундай силжиш келажакда шундай оила ясайдики, буни оила ҳам деб бўлмайди”.

Соф эркакча касблар – кончилик ё тракторчилик бўладими, пўлат эритиш ёҳуд балиқчилик бўладими - энди ривожланаётган мамлакатлардан келаётган “қоралар” га берилди.  Бошқарув, молия, лойиҳалаштириш каби соҳаларда хотин-қизларнинг қобилияти, назокати ва ишсерварлиги қўл кела бошлади. Натижада ўн миллионлаб америкалик аёллар офисларда эркаклар қатори ва ҳатто улардан ҳам яхшироқ ишлай бошлади. Карьера қилмагунча турмуш қурмасликка, орзудаги маблағ миқдорини тўпламай, бола орттирмасликка қасд этишди.

Ф.Скотт Фицжеральд, “бойлар бизлардан фарқ қилишади”, деганда, Эрнест Хемингуэй, “Ҳа, уларнинг пуллари бор”, деган экан. Аммо пули кўпларнинг боласи кам ва аксинча. Агар, “энг содда тушунтириш, одатда энг тўғри таъриф бўлиб чиқади”, деган Уильям Оккам (“лезвия Оккама” – Оккам тиғи) принципини қўлласак, Ғарбда туғилишнинг камайишини бойликнинг кўпайиши билан изоҳласак бўлади. Камбағаллар ўрта синфга, ўртамиёналар – бойлар, бойлар эса, ҳаддан зиёд бойлар қаторига қўшилганда, уларга тақлид қила бошлади, барчаси оилани кичрайтириш, болалар сонини қисқартиришга тушди.

Улкан бир зиддият пайдо бўлди: жамият қанчалик бойиса, болалар шунча камаяди, дейди Бьюкенен. “Ўз аъзоларига бахт-саодат, роҳат-фароғат ва эмин-эркинликни энг бисёр ҳолда таъмин қилмоқчи бўлган жамият энди жигарбандларининг дафнига тайёргарлик кўрмоқда. Ҳозирги асрда хитойликлар, мусулмонлар ва лотинамерикаликлар илгариги  азобларининг роҳатини кўради, чоғи. Балки айнан шу халқлар келажакда жаҳоннинг ҳукмрони бўлса ажаб эмас”.

  

Профессор Бахтиёр Тураев

Имом Бухорий халқаро маркази директор ўринбосари

(Давомини эртага ўқийсиз)

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6493

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6439

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6447

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6685

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6238

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6627

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5361

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5406

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4311

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...