Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Ғарбнинг ҳалокати3

Category: Ғарбнинг ҳалокати
Hits: 3348

(Бошланиши ўтган кунларда)

 Учинчи мунозара:

ЕВРОПА ОИЛА ИНСТИТУТИНИ ТУГАТИБ,

ЎЗИ ҲАМ ЙЎҚЛИК САРИ ҚАДАМ ТАШЛАДИ.

Эрлар, хотинлар, фарзандларни оилавий бурч ва ташвишлардан фориғ этиб, европалик социалистлар оилага бўлган ижтимоий эҳтиёжга ҳам болта урди.

 Айни пайтда учинчи дунё ҳар ўн беш ойда 100 миллионга, яъни Мексика аҳолисига тенг миқдорга кўпаймоқда. 2050 йилга бориб 40 та янги мексика пайдо бўлади. Европа эса, ҳозирги Бельгия, Нидерландия, Дания, Швеция, Норвегия ва Германия аҳолисига тенг одам сонини йўқотади. 

“Ғарбнинг ҳалокати” асари муаллифи бир қатор йирик мамлакатлар бўйича статистик маълумотлар келтиради, ҳеч эринмай, аҳвол шу тарзда давом этса, нима билан тугаши ҳақида башоратлар қилади.

“Ғарбнинг ҳалокати, - дейди Патрик Бьюкенен, - бу башорат ёки йўқ нарсанинг ваҳимаси эмас, балки ташхисдир. Биринчи дунёнинг миллатлари қирилиб бормоқда”. Улар жуда чуқур инқироз ҳолатига тушиб қолган. Бу четдан бўлган таъсир туфайли эмас, ўз мамлакатлари ичидаги ҳолат туфайли содир бўлди. Неча йиллар мобайнида Ғарбда туғилиш даражаси пасайиб келди. Ҳозир бирор европалик халқ ўзини ўзи кўпайтиришга қодир эмас.

Бьюкенен Ғарбдаги аҳволни зудлик билан тўғрилаш керак, йўқса “биринчи дунё” ни “учинчи дунё”, ҳозир аҳолиси бўйича беш баробар, 2050 йилда – ўн баробар кўп бўлган дунё ямлаб ютиб юборади, деб айюҳаннос солади.

Бу боши берк кўчадан чиқишга имконият кун сайин камайиб бормоқда. Агар бирор мўъжиза юз бермаса, ғарб аёллари ўзлари рад этган ғоя ва қадриятга қайтиб, зурриёд ҳақида жиддий бош қотириб, оилани мустаҳкамлаб, миллатни юксалтирмасалар, Ғарбнинг ҳалокати муқаррардир.

 

Тереза момо “Болаларга қарши уруш”ни тўхтатинг дея жон куйдириб ўтди. Жоан Ганц Куни:  

“Болаларини эркалай оладиган жамият -

маданий жамиятдир”

деб, одамларни маънавият ва маданиятга, болаларни севишга даъват этади.

Китоб муаллифининг хулосасига кўра, агар бу ҳайқириқ ва чақириқларга ҳозир ҳам қулоқ солинмаса, кейин кеч бўлиши мумкин экан.

Патрик Бьюкенен китобининг иккинчи боби туғилиш муаммоларига бағишланганки, номидан ҳам кўриниб турибди:

Б о л а л а р  қ а ё қ қ а  ғ о й и б  б ў л д и?

 «Нега энди европаликлар фарзанд орттиришдан бош тортиб, яқин келажакда ном-нишонсиз дунёни тарк этишга кўникиб қолди? Наҳотки урушларда берилган қурбонлар ва салтанатларнинг ҳалокати Европа аҳлида ҳаётга иштиёқни шунчалик сўндирган бўлса?! Диққат билан эътибор берилса, ҳақиқий сабаб бошқа ёқда экани маълум бўлади”.

Биринчи жаҳон уруши Германиянинг мағлубияти ва бўлиб ташланиши билан якунланди. Немислардан 2 миллиони ҳалок бўлди, ўнлаб миллиони жароҳат олди. Аммо 1919 йилдан кейин Германия аҳолиси шу қадар тез кўпая бошладики, уларни енгган ғолиб давлатлардан бири бўлмиш қўшни Франция хавотирга тушиб қолди.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг мағлуб Германия ва Японияда ҳам, ғолиб Америкада ҳам туғилиш кўпайиб кетди.

Аҳолининг ўсиш динамикасини кузатар эканмиз, ўтган асрнинг 60-йилларига келиб европаликлар кайфиятида кескин ўзгариш бўлганини сезамиз. Урушдан кейинги энг фаровон бўлган бу даврда Ғарб хотин-қизлари ўз оналари турмуш тарзидан воз кеча бошлади. Бу ҳодисанинг асл сабаблари, дейди Бьюкенен, ҳозиргача аниқланган эмас, лекин воситалари ҳаммага маълум: ҳомила бўлишига қарши ишлатиладиган контрацептив воситалар Ғарбда туғилишни икки баробарга қисқартириб юборди. Аборт эса, “чақирилмаган меҳмон” қабилидаги болалардан сақланишнинг “иккинчи ҳимоя чизиғи” бўлиб қолди.

Вақти келиб, тарихчилар хомилага қарши таблеткаларни “Американи ҳалок қилган восита” деб таърифласа, ажаб эмас. Доктор Рок кашф этган бундай воситалар 1960 йилдан ишлаб чиқарила бошлаган бўлса, уч йил ўтгач, 6 фоиз америкалик аёллар улардан фойдалана бошлади. 70-йилга келганда, бола туғиш ёшидаги аёлларнинг 43 фоизи бундай таблеткаларни қўллар эди.

Католик черкови бунга қарши қатъий кураш бошлади. Ўша вақтдаги Рим папаси Павел Олтинчи  “Нumanae vitае” (“Инсон ҳаёти”) номли энциклика (фатво) чоп эттирди. Бунда у бола туғилишини қандай йўл билан бўлса-да чеклаш гуноҳи азим эканини, айниқса ҳомилага қарши таблеткалар ҳаром эканини уқтирди. Бироқ бу жанг ҳали охирига етмасдан туриб янги хатар пайдо бўлди.

Католик динининг қатъий қаршилигига, қонунлар тақиқига қарамай, аборт кўпая бошлади. Тўрт боланинг онаси Шерри Финкбайн яна ҳомиладор бўлиб қолганини сезгач, дугоналарига болани олдирмоқчи эканини айтади. Бутун мамлакат бўйлаб бу ниятни матбуот важоҳат билан муҳокама қила бошлайди. Аёл эса, Швецияга бориб, ҳомиласидан қутулиб келади. Бироқ, қисқа муддат ўтиб, 1967 йилга келганда АҚШда расмий равишда 6000 аборт қилинади. 70-йил келганда бу рақам 200 мингга етади. Нью-Йорк штати губернатори Жон Рокфеллер ва Калифорнияда Рональд Рейган аборт масаласида анча енгиллик берувчи қонунларни имзолайди.

АҚШда 1973 дан бошлаб йилига 600 мингдан зиёд аборт қилина бошлайди.  Ўша йили президент Никсонга мухолиф бўлган номзодлар сўровига Олий суд, аборт ҳуқуқи Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган, деб жавоб беради. 

Ўн йилда абортлар сони 1,5 миллионга етади ва энг оммавий жарроҳлик операцияси бўлиб қолади.

Судья Блэкман ўз тарихий қарорини эълон қилган кундан буён ўтган йиллар мобайнида АҚШда 40 миллион бола она қорнидан олиб ташланади. Ҳар юз эмбрионнинг ўттизтаси ёруғ дунёни кўрмай, жарроҳ столида ҳалок бўлади.

Аёлларга ўз ҳомиласи тақдирини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқи берилиши ҳам Ғарб демократиясининг муваффақияти, эскирган католик ахлоқи устидан қозонилган ғалаба сифатида баҳоланди.

Америкалик сиёсатшунос таассуф билан ёзганидек, неча авлод бувилар ва оналар учун муқаддас бўлиб келган фарзанд ҳеч бир интиқлик ва қувонч бахш этмайдиган оғир юкка – кераксиз тошга айланди қўйди. Худонинг ўзи берадиган неъмат бўлмиш болани сунъий равишда олдириб ташлаб жонсизлантириш шу пайтгача ўта оғир гуноҳ саналиб келган эди. Ҳали туғилмаган норасида - энди жарроҳлик тиғининг енгилгина нишонига айланди қолди. Бир пайтлар ҳатто очиқ айтишга истиҳола қилинган аборт энди ўта оддий ҳол бўлиб қолди.

Олтмишинчи йилларда америка ёшлари янги ҳаёт, янги тафаккур, янгича эътиқодни шакллантирди. Бу пайтга келиб мамлакатда социологлар “оилавий ҳаётнинг олтин даври” деб атаган давр ниҳоясига етди. Никоҳдан ўтаётганларнинг ўртача ёши мумкин бўлган энг паст ёшга, никоҳда турганлар астрономик жиҳатдан энг катта фоизга – 95 га чиқди. Эйзенхауэр ва Жон Кеннеди пайтида Америка ўта фаол, динамик ривожланаётган супердавлат эди. 1963-65 йилларда Ғарб оламида кескин бурилиш содир бўлди, туғилиш қисқарди, никоҳлар сони камайиб, ажримлар миқдори ошиб кетди. Қисқа муддатда аждодлар анъанаси ўз қадрини йўқотиб, чиппакка чиқди, деб куюнади Бьюкенен.

 

 Профессор Бахтиёр Тураев

Имом Бухорий халқаро маркази директор ўринбосари

(Давомини эртага ўқийсиз)

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6621

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6575

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6588

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6815

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6373

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6774

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5452

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5505

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4399

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...