МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ (1075-1144) ТАВАЛЛУДИНИНГ 940 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНИБ 2015 ЙИЛНИНГ 18 МАРТДА АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДАИЛМИЙ-НАЗАРИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Имом Бухорий халқаро маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат шарқ шунослик иниститути, Республика байналмилал маданият маркази, Ўзбекистон маърифатпарварлар жамияти, “Абу Райҳон Беруний авлодлари” жамғармаси ва Ўзбекистон миллий университети ҳамкорлигида 2015 йилнинг 18 мартда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида буюк мутафаккирМаҳмуд Замахшарий (1075-1144) таваллудининг 940 йиллигига бағишланган “Маҳмуд Замахшарий мероси ва ҳозирги замон” мавзусидаги илмий-назарий семинар бўлиб ўтди.
Илмий-назарий семинар халқимиз даҳоларидан бири, буюк тилшунос, қомусий олим, мутафаккир Маҳмуд Замахшарий таваллудининг 940 йиллигига бағишланди. Семинардан кўзланган мақсад Маҳмуд Замахшарий ҳаёти ва ижодини, уни меросининг филология, маънавият, диншунослик, ижтимоий-гуманитар ва фалсафий фанлар ривожидаги ҳамда ўсиб келаётган ёш авлоднинг аждодларимизга муносиб фарзанд бўлиб вояга етишидаги ўрнини ўрганиш бўлди.
Семинарда республикадаги фан арбоблари, таниқли тарихчилар, филологлар, файласуфлар, диншунос олимлар, зиёлилар ва мустақил тадқиқотчилар иштирок этди. Тадбир аввалида буюк мутаффакир Маҳмуд Замахшарий ҳаёти, ижоди ва маънавий мероси ҳақидаги Шокиров Дониёр Бахтиёрович бошчилигида тасвирга олинган “Фасоҳат илмининг султони” номли фильмнинг тақдимотии билан бошланди. Семинарни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси директори Ходжаев Асаджон Азатбекович очиб берди. Семинарда Академик Каюмов Азиз Пулатович, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти тарих фанлари доктори, профессор Абдуҳалимов Бахром Абдураҳимович, Республика байналмилал маданият маркази директориМухаммадиев Насриддин Мисриддинович, ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази директори, ТДШИ проректоритарих фанлари номзоди, доцент Мухамедов Неъматилла Асатуллаевич,Хоразм Маъмун Академиясининг илмий котиби Абдуллаев Машарип Саидаматович, Ўзбекистон маърифатпарварлар жамияти раиси тарих фанлари доктори, профессор Уватов Убайдулла Муродович,Тошкент ислом университети проректорифилология фанлари доктори, профессор Исломов Зохиджон Маҳмудович,Халқаро информатизация академияси академиги, “Абу Райҳон Беруний авлодлари” жамғармаси кенгаши аъзоси, Тошкент давлат техника университети профессори,фалсафа фанлари доктори Каримов Бахтиёр Раҳманович, Имом Бухорий халқаро маркази директор ўринбосари фалсафа фанлари доктори, проф. Бахтиёр Тураев Омонович, Имом Бухорий халқаро маркази ҳадисшунослик бўлими бошлиғи Йўлдошхон Исаев Мусахонович, ҳадисшунослик бўлими тадқиқотчиларидан Олим Джураев Мингтўраевич, Юлдошев Акмал Қурбонбоевич ва Ирода Даурбекова Туюновна, филология фанлари номзоди Носирова Малика Анваровна, Мирзиётов Шуҳрат Мирғиёсович, Қосимова Сарвиноз Сайфуллаевна, Хўжамуратов Умаржон Рустамович ва бошқалар сўзга чиқишди.
Шунингдек, семинарда Имом Бухорий халқаро маркази илмий ходими Олим Джураев Мингтўраевич томонидан ёзилган “Маҳмуд Замахшарий” китобининг ва рассом Раҳимжон Изамуҳамедов томонидан чизилган “Маҳмуд Замахшарий” портретининг тақдимотлари бўлиб ўтди.
Семинар сўнгида иштирокчилардан Гулсанам Тиллаева, Муталов Шоахмад Шоназарович, Каратаев Турсунбой, Абдуллаев Машарип Саидаматович, Мамиров Азизжон Ниёзмухамедович ва бошқалар сўзга чиқиб, ўзларининг илиқ фкирларини билдириб ўтдилар.
Маърузачилар Маҳмуд Замахшарийнинг илмий-маънавий меросини ўрганиш билан бир қаторда унинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қандай ҳисса қўшганлиги, фан ва маданият тараққиётидаги ўзига хос ўрни ҳақида қизиқарли маълумотлар беришди. Шунингдек, маъруза ва муҳокамалар жараёнида қуйидаги таклифлар ўртага ташланди:
- Маҳмуд Замахшарий электрон сайтини яратиш;
- Бундан кейин ҳамма жойда бир хил қилиб Махмуд Замахшарийнинг туғилган кунини 19 март деб кўрсатиш;
- Унинг номи ҳамма жойда бир хил “Маҳмуд Замахшарий” деб аталишига келишиб олиш;
- Марказий Осиёдан чиққан ватандошларимизнинг номларини арабча қилиб, арабча артикллар билан аташни тўхтатиб, ўзбекча аташ “Маҳмуд аз-Замахшарий” эмас “Маҳмуд Замахшарий”, “Имом ал-Бухорий” эмас, “Имом Бухорий” ва шу тарзда аташни қатъий белгилаб олиш;
- Маҳмуд Замахшарийнинг туркий қўлёзмалари деярли ўрганилмаган, уларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш.
Маърузаларнинг муҳокамасида Академик Каюмов Азиз Пулатович, Гулсанам Тиллаева, Муталов Шоахмад Шоназарович, Каратаев Турсунбой, Абдуллаев Машарип Саидаматович, Мамиров Азизжон Ниёзмухамедович ва бошқалар сўзга чиқишди.
Семинар қизиқарли ва илмий-ижодий баҳсларга бой, ҳамманинг эътиборини тортувчи анжуман сифатида ўтди ва аудиторида 100дан ортиқ тингловчи тўпланди.
Семинар жараёни Ўзбекистон телевидениесининг “Маърифат ва маънавият” канали томонида тасвирга олиниб, 2015 йил 19 март куни соат 20.00 даги ва 20 март куни соат 09.00 даги “Бугунги кун маърифат ва маънавият янгиликлари” кўрсатувида намоиш этилди.
Ҳадисшунослик бўлими бошлиғи
Йўлдошхон Исаев
27-07-2018 Hits:1497
26-07-2018 Hits:5941
25-07-2018 Hits:5689
17-07-2018 Hits:5722
16-07-2018 Hits:5576
06-07-2018 Hits:5621
04-07-2018 Hits:5623
27-06-2018 Hits:5526
04-06-2018 Hits:5632
Бугун, 14 март куни ҳиндистонлик меҳмонлар Самарқанд шаҳрига етиб келдилар. Уларни Самарқанд вилоят вакиллиги мутасаддилари кутиб олиб, расмий музокаралар олиб бордилар.
27-07-2018 Hits:1662
The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center and the US Institute of... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6493
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6439
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6447
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6686
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6239
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6627
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5362
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5406
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4311
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...
17-07-2018 Hits:5639
Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...
04-06-2018 Hits:3195
Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...