11 ИЮНДАГИ ТАДБИР 30 СЕНТЯБРГА КЎЧИРИЛДИ!!!!
Имом Бухорий Халқаро маркази, Самарқанд давлат университети, Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти, Ўзбекистон фалсафа жамияти, Ўзбекистон миллий университети Фалсафа факультети қошидаги Фалсафий тадқиқотлар ўқув-илмий комплекси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси ҳамкорликда 2015 йил 30 сентябрда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида «Инсон, унинг эътиқоди, жамият, Коинот: тараққиёти муаммолари ва ҳозирги замон» (“Человек, его вера, социум, Вселенная: проблемы развития и современность”) мавзусида илмий-назарий семинар ўтказадилар.
Илмий-назарий семинар Имом Бухорий халқаро маркази директори ўринбосари, Самарқанд давлат университети профессори, Ўзбекистон миллий университети қошидаги Фалсафий тадқиқотлар ўқув-илмий комплекси етакчи илмий ходими, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Оманович Тураев таваллудига бағишланади.
Семинар ишининг йўналишлари:
1) Профессор Б.О.Тураевнинг илмий, ижтимоий ва педагогик фаолияти ҳақида;
2) Онтология, гносеология, мантиқ масалалари;
3) Космология, фазо-вақт ва табиатшунослик фалсафаси масалалари;
4) Илмий-маънавий мерос ва фалсафа тарихи масалалари;
5) Инсон ва жамият тараққиётининг долзарб масалалари;
6) Маънавият, миллий ғоя, диншунослик ва бағрикенглик масалалари;
7) Инсон, унинг эътиқоди, жамият, миллий хавфсизлик масалалари;
8) Таълим тизими ривожи ва истиқболи масалалари.
Семинар материаллари нашр қилиниши режалаштирилмоқда. Мақола ва тезислар ҳажми 3-5 бет, компьютерда терилган шаклда қабул қилинади (Times New Roman, 14 шрифт, 1,5 интервалда, барча ҳошиялар 2 см., ҳаволалар ҳар бетда пастда алоҳида номерланиб 11 шрифтда келтирилади). Матнлар ўзбек, рус ёки инглиз тилларида 2015 йилнинг 20 июлига қадар қуйида кўрсатилган электрон адреслар орқали қабул қилинади. Мавзунинг номи катта ҳарфлар билан қорайтириб, қаторнинг ўртасида автоматик тарзда ёзилади, кейинги қаторга ўнг томондан текислаб, маърузачининг фамилияси ва инициаллари, ундан кейинги қаторга илмий даражаси, илмий унвони, ундан ҳам кейинги қаторга унинг иш жойи ва лавозими ёзилади. Агар муаллифлар бир нечта бўлса, кейинги муаллифлар ҳақида маълумотлар худди биринчи муаллиф ҳақида берилган маълумот каби кейинги қатордан берилади. Маъруза матнидан сўнг янги саҳифадан бошлаб муаллиф ҳақидаги маълумотнома (Фамилияси, исми, отасининг исми, илмийдаражаси, илмий унвони, иш жойи ва лавозими, уй адреси, уй ва уяли телефон рақамлари, электрон адреси кўрсатилган ҳолда) илова қилиниши шарт ва у тезислар ҳажми ҳисобига киритилмайди. Мақола ва тезислар юқори илмий даражада ёзилиши керак ва шакл жиҳатидан кўрсатилган талабларга мос бўлиши лозим.
Семинарда иштирок этиш масалалари бўйича профессор Каримов Бахтиёр Раҳманович (Тел.: +998935655751; электрон адрес: عنوان البريد الإلكتروني هذا محمي من روبوتات السبام. يجب عليك تفعيل الجافاسكربت لرؤيته. ва Узоқов Зафар (Тел.: 0366 673-31-71; +998933502834. Электрон адрес imambukhari@mail.ru; imambukhari@umail.uz; ) билан мулоқот қилиш мумкин.
26-07-2018 Hits:6790
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6736
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6771
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6999
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6535
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6950
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5580
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5659
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
17-07-2018 Hits:1753
الوفد الأوزبكي برئاسة السيد عمروف نائب رئيس مركز الإمام البخاري الدولي للأبحاث العلمية بزيارة ماليزيا في الفترة 1 – 10... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4506
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...
17-07-2018 Hits:5911
Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...
04-06-2018 Hits:3333
Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...