تلخيص المفتاح (Талхис ал-мифтоҳ)

| Печать |
Категория: Қўлёзмалар
Создано 17 Июль 2018 Просмотров: 2587

Муаллифи: Жалолиддин Муҳаммад ибн Абдураҳмон Қазвиний (ваф. 739/1339 й.) 

Балоғат.. Асар Абу Яъқуб Юсуф Саккокийнинг “Мифтоҳ ал-улум” асарининг учинчи қисмига ёзилган шарҳдир. У балоғат илмига, яъни, Қуръон оятларининг маънодаги балоғати, фасоҳат илми, сўздаги маъноларнинг теранлиги каби мавзу ва бобларга ажратилиб берилган. Шунингдек, асарда саҳоба ва ундан кейинги олимларнинг шу илмга тааллуқли сўзлари баён этилган. Асарда араб тилида камдан кам учрайдиган балоғат ва фасоҳат қоидаларига риоя қилган ҳолда ибораларнинг келиши Қуръон оятлари мисолида грамматик тарзда муфассал таҳлил қилинган.

Нусха тўлиқ.

Асар тили: Араб.

Басмала(в. 139б).

Асар боши (в. 139б) : 

الحمد لله على ما انعم وعلم البيان ما لم نعلم والصلوة على سيدنا محمد خير من نطق بالصواب وافضل من اوتى الحكمة  وفصل الخطاب وعلى آله الأطهار وصحابته الأخيار اما بعد فلما كان علم البلاغة وتوابعها من اجل العلوم قدراً وادقها سرا إذ به يعرف دقايق العربية وأسرارها وبه يكشف عن وجوه الاعجاز في نظم القرآن استارها (...) بالاشارة اليها تلخيص المفتاح

Асар сўнги (в. 188б) : 

.... وأحسنه ما اذن بانتهاء الكلام كقوله بقيت بقاء الدهر يا كهف اهله وهذا دعاء للبرية شامل وجميع فواتح السور وخواتمها وار)دة( على أحسن الوجوه من البلاغة واكملها يظهر ذلك بالتأمل مع التزكية

Библиография : GAL I, 295 ; SBI, 516 ; Халидов № 8142-8159 ; VOHD  XVII  B, 5 №307 ; BnF Arabe, № 5350, 5790.

Колофон (в. 188а) :

فقد تمام من الاصول والله اعلم بالصواب                                           

Настаълиқ. 50 варақ. (в. 139б-188б) ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´65 mm. ; варақ ўлчами : 230´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган. 

Муқова : муқова жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. 

Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг дастлабки  муқоваси  йўқ, айрим варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати