Етимпарварлик ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида Қуръони каримнинг бир неча оятларида айтиб ўтилган. "Моъун" сурасида Аллоҳ таоло етимга қўполлик қилиб, унинг ҳаққини ўзлаштириб олган ва бечораҳол инсонларга бахиллик қилиб ёрдамини аяган, унга тарғиб қилмаган кишиларни “қиёматни ёлғонга чиқарган” кишилар сафида зикр қилган:
“Жазо кунини ёлғонга чиқарувчини кўрдингми? Ана ўша, етимни қўполлик билан ҳайдайдир. Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмайдир...(Моъун сураси 1-3 оят)
Ислом, инсонлар ер юзини обод қилиши учун, ўзаро аҳил бўлиб, адолатли ҳаёт кечиришлари руҳида тарбия қилади. Бу дунёда қилинган ҳар бир яхши ва ёмон амаллар учун қиёмат кунида мукофот ёки жазо олишликларини уқтиради. Бас, ҳар бир мусулмон Аллоҳ таолонинг ризолигига эришиш ва Унинг азобидан омонда бўлиш учун Ислом таълимотларига амал қилишга ҳаракат қилади.
Мана шундай амаллардан бири етимпарварлик саналади. Аллоҳни рози қиламан деган ҳар бир мусулмон қалбида етимларга нисбатан шафқат ва меҳрибонликни шакллантириб боради. Уларга озор бериш ёки ҳаққини ноҳақ ўзлаштириб олишни ўзи учун улкан гуноҳ деб билади.
Мазкур ояти каримада ҳам етимларга нисбатан ноҳақлик қилган инсонлар, қиёмат кунини инкор қилган кишилар сафида зикр қилинмоқда. Бу эса ниҳоятда оғир сўздир.
Аллоҳга шукрки юртимизда уларни бошини силайдиган меҳрибонлик уйлари ва уларнинг ҳолларидан хабар олиб турадиган саҳоватли яхши инсонларимиз бор. Аммо бу имкониятлар қанчалик яхши бўлмасин, уларнинг кемтик қалбларини “оила” деган улуғ даргоҳдан ўзга нарса тўлдира олмаслиги аниқ.
Яқин яқинларгача диёримизда етимхоналар бўлмаган. Улар яшаш тарзлари қандай бўлишидан қатъий назар бу масалага жиддий ёндошишган ва уларга ўз уйларидан, нафақат уйлари балки қалбларидан жой беришган. Чунки улар кимда ким етимга жой берса, унинг бошини силаса ва унга ғамхўрлик қилса, жаннатда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлишларини яхши билишарди.
“Саҳл ибн Саъддан ривоят қилинади: Расуллулоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен ва етимни кафилликка олган жаннатда мана бундаймиз” дедилар ва кўрсатгич ва ўрта бармоқларини бирлаштирдилар”.
Исломда нафақат ўзга, балки ўзининг етимларига меҳр мурувват кўргазганлар учун ҳам улуғ ажрлар бордир:
Юқорида зикр қилинган ояти карима ва ҳадис шарифлардан хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, кимда ким етимнинг бошини силаса, уларга ғамхўрлик қилса ёхуд маҳаллаларимиздаги ажралиш арафасида турган оилаларни ислоҳ қилса, Аллоҳ таолонинг улкан ажр савобига эга бўлади.
Абдуллаев БекназарХазорасп тумани “Шайх Ҳусайин бобо” масжиди имом хатиби26-07-2018 Hits:6790
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6740
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6772
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:7000
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6537
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6951
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5584
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5664
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
17-07-2018 Hits:1753
الوفد الأوزبكي برئاسة السيد عمروف نائب رئيس مركز الإمام البخاري الدولي للأبحاث العلمية بزيارة ماليزيا في الفترة 1 – 10... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4506
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...
17-07-2018 Hits:5913
Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...
04-06-2018 Hits:3334
Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...