Аввал хабар қилганимиздек, муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёев қарори билан таъсис этилган Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг илмий ходимларидан иборат делегация аъзолари айни пайтда Туркиянинг ИСАМ (Ислом тадқиқотлари маркази)да “Xалқаро қўлёзма асарларни таҳқиқ қилиш курслари”да иштирок этишмоқда.
5 июль куни мазкур делегация аъзолари ИСАМ раҳбари, ҳадис илми доктори, профессор Рашид Кючук қабулида бўлдилар. Суҳбат давомида ИСАМ раҳбари Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистонда аждодларимиздан бебаҳо илмий мерос бўлиб қолган ноёб қўлёзма асарларни тадқиқ этиш борасида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.
Бундан ташқари, юртбошимиз ташаббуслари билан ташкил этилган Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказларининг очилиши дунё ҳамжамияти, хусусан, мусулмон олами олимлари томонидан хурсандчилик билан қабул қилингани ва бу марказларнинг ислом илмлари ривожи учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
Рашид Кючук талабалик кезларида Имом Бухорийнинг “ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” асари ва унга ёзилган шарҳларни тўлиқ ўқиб чиққанини ёдга олиб, буюк аждодимиз шахсияти ҳали жуда кўп ўрганилиши лозимлигига алоҳида урғу берди. Шу билан бирга, ИСАМ раҳбари асрлар давомида Туркияда ҳам Марказий Осиёда ҳам фиқҳий масалаларда ҳанафийлик, эътиқод борасида мотуридийлик таълимотининг кенг ёйилгани биродар халқларимизни янада яқинлаштириши, айни дамда мусулмонларнинг турли экстремистик ва террорчи гуруҳларга қўшилиб қолишининг олдини олишда мазкур марказлар юксак аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.
Музокара давомида Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан тайёрланиб, чоп этилган китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.
ИСАМ раҳбари Ўзбекистон илмий тадқиқотчилари учун мазкур марказнинг эшиклари ҳар доим очиқлиги ва бу йўлда барча мавжуд имкониятларни ишга солишга тайёрлигини изҳор этиб, яқин кунларда алломалар юрти бўлган Ўзбекистонга бориш истагида эканлигини билдирди.
Маълумот учун, Туркиянинг жаҳонга машҳур İSAM (Ислом тадқиқотлари маркази) ташкилоти 1988 йилда Туркия Диёнат вақфи такилоти ташаббуси билан ташкил этилган. Марказ қошида Туркиядаги энг катта исломшунослик кутубхонаси мавжуд бўлиб, унда босма ҳужжатлар ва махсус коллекциялар орқали жамланган ҳадис, тафсир, фиқҳ, калом ва исломга оид 350.000 нусхада китоб ва 135.000 нусхада журналлар тўплами жамланган. Бундан ташқари, кутубхонада Усмонли империясининг тарихи, адабиёти ва маданияти билан боғлиқ монографиялар ва бошқа илмий асарлар ҳам сақланади.
Марказ кутубхонасида рақамли китоблар тўпламларидан иборат маълумотлар базаси ҳам ташкил этилган бўлиб, унда Туркиядаги 122 та кутубхонадан жамланган 709 000 та қўлёзма, тошбосма ва босма асарлар ўрин олган.
Ҳозирда ISAM томонидан ислом тарихи, маданияти, цивилизациясини илмий ўрганиш, маҳаллий ва хорижий илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
ИСАМ томонидан йўлга қўйилган лойиҳалардан бири бу − “Халқаро таҳқиқ курслари” ҳисобланади. Мазкур курсларнинг ташкил этилишидан кўзланган асосий мақсад − илмий тадқиқотчиларда араб тилидаги ноёб қўлёзмаларни ўрганиш кўникмасини яратишдан иборат. Ҳар йили эълон қилиниб, уч босқич (бошланғич, юқори савия, тахассус)да амалга ошириладиган курсларда 2012 йилдан бери дунё бўйича 500 га яқин киши қатнашган. Ўқув курслари мусулмон оламида мазкур соҳа бўйича тан олинган машҳур профессор-устозлар томонидан тўлиқ араб тилида олиб борилади.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказиМатбуот хизмати26-07-2018 Hits:6506
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6452
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6459
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6700
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6258
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6649
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5368
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5411
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
17-07-2018 Hits:1690
الوفد الأوزبكي برئاسة السيد عمروف نائب رئيس مركز الإمام البخاري الدولي للأبحاث العلمية بزيارة ماليزيا في الفترة 1 – 10... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4317
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...
17-07-2018 Hits:5644
Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...
04-06-2018 Hits:3198
Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...