Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари” бўйича ўтказилган семинар-тренинглар асносида ИБХИТМ вакиллари Саудия Арабистони Подшоҳи Малик Абдулазиз университети қўлёзмалар фонди мудири Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Муниф билан ўзаро илмий-амалий ҳамкорликларни йўлга қўйиш мақсадида суҳбатлашишди.
Суҳбат давомида Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Муниф томонидан ИБХИТМни ташкил этилганлигидан мамнунлиги, Марказ билан ҳар томонлама илмий-амалий, ҳамда қўлёзмаларни ўрганиш бўйича алоқаларни ўрнатиш учун тайёрлигини билдирди. Шунингдек, Шайх ўз кутухонасида 50 мужаллад қўлёзмалар каталоги мавжудлиги ва унда кўплаб Мовароуннаҳрлик алломаларнинг маънавий меросига оид қадимий қўлёзмалар борлигини маълум қилиб: “Мовароуннаҳр алломалар шаҳри, улар томонидан қолдирилган бой илмий мерос бугун барча қўлёзмалар фондини олтин хазинасига айланган”, - деди.
Мазкур тадбир жараёнида яна бир муҳим ҳужжат имзоланди. Саудиядан таклиф этилган “Сунна ва турос ан-набавий маркази” мудири, Шайх Мажид ибн Муҳаммад ал-Жуҳаний томонидан ИБХИТМ билан Имом Бухорий, Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳаёти ва маънавий меросини тадқиқ этишда халқаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш таклифи билдирилди. Шайх “Саҳиҳул-Бухорий” асари қадимий қўлёзма нусхалари ва унга ёзилган шарҳлар ва муҳаддисларнинг ҳаёти ва илмий мероси бўйича ИБХИТМ вакиллари билан фикр алмашди. Унинг таъкидлашича “Сунна ва турос ан-набавий маркази” яъни “суннат ва набавий меросини ўрганиш маркази” суннат ва пайғамбар ҳаёти ҳамда муҳаддисларнинг ҳаёти ва маънавий меросини ўрганиш, улар устида кенг тадқиқотлар олиб боришга ихтисослашган. Шу йўналишда тадқиқот қилаётган илмий изланувчилар билан илмий-амалий ҳамкорлик қилиш марказнинг асосий вазифаларидан бири эканлигини айтиб, ИБХИТМ ва “Сунна ва турос ан-набавий маркази” марказларининг муштарак вазифаларидан келиб чиқиб, икки илмий муассаса ўртасида маънавий меросни ўрганиб тадқиқ қилиш, қўлёзмалар тарихи, тури ва мазмунини ўрганиш ва илмий ходимларни малакасини оширишда илмий-амалий ҳамкорлик қилиш таклифи билдирилди.
Шундай қилиб қўлёзмаларни тадқиқ этиш бўйича яна бир муҳим ҳужжат, Имом Бухрий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганишда ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш юзасидан икки томонлама келишув меморандумдан олдинги келишув имзоланди.
Маълумот учун “Сунна ва турос ан-набавий маркази” илмий маркази 2017 йилда Саудия Арабистони Жидда шаҳрида ташкил этилган. Марказнинг асосий мақсади ҳадис ва муҳаддислар ҳаётини ўрганиш, ҳадис илмига оид қўлёзма асарларни тадқиқ этиш ҳамда шу йўналишда илмий тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Шунингдек, Марказда қўлёзмаларни ўрганиш, ҳадис илмига оид ҳар хил ўқув давралари ҳам ташкил этилиб борилади. Марказ ўз сайти ва илмий журналига эга бўлиб, диний-маърифий нашр ишларини ҳам олиб боради.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази26-07-2018 Hits:6790
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6739
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6771
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:7000
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6536
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6951
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5581
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5661
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4506
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...
17-07-2018 Hits:5911
Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...
17-07-2018 Hits:1779
Посольством Узбекистана в Малайзии ведется активная работа по продвижению инициатив и предложений президента республики, озвученных на Первом саммите ОИС по... Batafsil...
04-06-2018 Hits:3333
Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...