2018 йил 3-июль куни Малайзия ислом илмлари университети ва “Arab Researcher ID” (ARID) халқаро илмий форум ҳамкорлигида ўтказилган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” иши якунланди.
Конференция иштирокчиларига илмий маърузаси, қўлёзмалар билан ишлаш малакасини оширганлиги ҳамда “Мактаба аш-шамила” (электрон китоблар) дастури билан ишлаш маҳорати тўғрисида 3 та шаҳодатнома ва кўкрак нишони тақдим этилди.
“Arab Researcher ID” (ARID) халқаро илмий форум директори доктор Сайф ас-Сувайди ИБХИТМ билан ҳамкорлик ишларини амалга ошириш ва келажакда Ўзбекистонда ҳам қўлёзмаларни ўрганиш ва илмий-меросни тадқиқ этиш бўйича халқаро анжуманларни ўтказиш тўғрисида таклиф билдирди.
Анжуман сўнгида иштирокчилар эътиборига ИБХИТМ илмий ходимлари томонидан нашр этилган “Имом Бухорий таърифи” ва “Қўлёзмалар катологи” китоблари тақдимоти ўтказилди. Мазкур нашрлар ҳақида Марказ директори ўринбосари Ш.Умаров ахборот берди.
Китобнинг бошқа тилларга ҳам таржима этилиши, барча иштирокчилар ўзларида мавжуд бўлган тарихий аҳамиятга молик асарлар ҳамда қўлёзмалар фиҳристини доимий алмашиб туришга келишиб олинди.
Турли давлатлардан, хусусан араб давлатларидан ташриф буюрган иштирокчилар ўртасида илмий-амалий ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди. Шунингдек, буюк алломалар ҳаёти ва илмий меросини ўрганишда халқаро ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш ва қўзёзмаларни сақлаш ва уларни тадқиқ этиш борасида доимий ахборот алмашишга асос солинди.
Анжуман барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди, айниқса, улар муҳаддислар юрти бўлган, алломаларга бешик бўлган Ўзбекистон заминига бир келиш орзусида эканликларини билдиришди.
26-07-2018 Hits:5202
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:5224
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:5329
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:5349
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:5059
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:5392
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:4451
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:4392
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:3684
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...