Имом Жазарий илмий фаолияти давомида тафсир, ҳадис, фиқҳ, тарих ва араб тили грамматикаси каби турли фанларга доир етмишдан ортиқ илмий асарлар тасниф этган. Уларнинг кўплари қироат ва тажвид илмига бағишланган. Бугунги кунда асарлари ичида нашр қилинганлари, қўлёзма нусхалари ва бизгача етиб келмаганлари бўлиб, энг машҳурлари қуйидагилар:
Қуръон ва қироат илмига доир асарлари:
“Усулул-л-қироат” (“Қироат усуллари”), “Тах-биру-т-тайсир фи қироати-л-ашр” (“Ўн хил қироатда енгиллатишни чиройли қилиш), “Ал-ақду-с-самин” (“Қимматбаҳо ечим”), “Фазоилу-л-Қуръон” (“Қуръоннинг фазилатлари”), “Ан-нашр фи-л-қиро-ати-л-ашр” (“Ўн хил қироат ҳақида нашр”), “Тақри-бу-н-нашр фи қироати-л-ашр” (“Ўн хил қироатда нашр тақриб қилиш”), “Ат-тамҳид фи илми-т-тажвид” (“Тажвид илмидаги енгиллатиш”), “Мун-жиду-л-муқриъин ва муршиду-т-толибин” (“Тиловат қилувчилар (ўқувчилар)га қўлланма ва толибларга йўлланма”), “Ал-иълом фи аҳкоми-л-идғом” (“Идғом ҳукмлари ҳақида маълумот”), “Ал-ақду-с-самин фи алфози-л-Қуръони-л-мубин” (“Қуръони мубиннинг лафзлари ҳақидаги қимматбаҳо ечим”), “Туҳфату-л-ихвон фи-л-хулф байна-ш-шотибиййа ва-л-унвон” (“Шотибия ва унвонлар ўртасидаги ихтилофи ҳақида биродарларнинг туҳфаси”), “Ат-тавжиҳот фи усу-ли-л-қироат” (“Қироат усуллари ҳақида кўрсатма-лар”), “Ал-иҳтидо ила маърифат-л-вақф ва-л-ибти-до” (“Вақф ва ибтидони билиш ҳақида тўғри йўл”), “Ҳидояту-л-барара фи татим-маи-л-ашара” (“Ўнни тугатишда меҳрибон бўлган ҳидоят”), “Ад-дурру-л-маъния фи-л-қироати-л-аим-мати-с-салосати-л-мар-зиййа” (“Рози бўлинган уч имомнинг қироати ҳақида манфаатли дур”), “Ниҳоя-ту-л-барара” (“Меҳри-бонлик ниҳояси”), “Ғояту-л-маҳара фи-з-зиёда ала-л-ашара”, (“Ўн қироатга зиёда сифатида малаканинг ғояси”), “Ғояту-н-ниҳоя фи табақоти-л-қурро” (“Қорилар табақаси ҳақида ниҳоя ғояси”), “Ал-муқаддимату-л-Жазария” (“Жазарий муқаддимаси”).
Ҳадис илмига доир асарлари:
“Ал-бидоя фи улуми-р-ривоя” (“Ривоят илмларидаги бидоя (бошланиш)”), “Ал-ҳидоя фи улуми-р-ривоя” (“Ривоят илмлари борасида тўғри йўл”), “Муқаддима улуми-л-ҳадис” (“Ҳадис илмлари муқаддимаси”), “Ат-тавзиҳ фи шарҳи-л-масобиҳ” (“Ал-масобиҳ шарҳи ҳақида ойдинлик”), “Ал-ҳисну-л-ҳасин мин каломи Саййиди-л-мурсалин” (“Саййиду-л-мурсалийн каломидан ташкил топган мустаҳкам қалъа”), “Ал-қасду-л-Аҳмад фи рижоли муснади Аҳмад” (“Муснади Аҳмад ровийлари ҳақида Аҳмаднинг мақсади”), “Ал-арбаъин ҳадисан” (“Қирқ ҳадис”), “Тазкирату-л-уламо фи усули-л-ҳадис” (“Ҳадис усули тўғрисида уламолар тазкираси”).
Фиқҳ илмларига доир асарлари:
“Ат-такрим фи-л-умрат мина-т-танъим” (“Умрада Танъимни (Маккадаги бир жойнинг номи) қадрлаш”), “Шарҳ минҳожи-л-усул”, (“Минҳожу-л-усул шарҳи”), “Ғояту-л-муно фи зийарати-л-Мино” (“Минони зиёрат этишдаги истакнинг ғояси”).
Наҳв (араб тили грамматикаси)га доир асарлари:
“Ал-жавҳара фи-н-наҳв” (“Наҳв илмидаги гавҳар”), “Ал-исоба фи лавозим китоба” (“Ёзувнинг лозим жиҳатлари ҳақида тўғрилик”), “Ал-иътирозу-л-мубдий” (“Асословчининг эътирози”).
Тарихга доир асарлари:
Мухтасар тарихи-л-ислом” (“Ислом тарихи ҳақида мухтасар китоб”), “Зоту-ш-шифо фи сийра-ти-л-Мустафо” (“Мустафонинг сийратида шифо зоти”), “Ал-мавлуду-л-кабир” (“Катта мавлуд”), “Ат-таъриф би-л-мавлиди-ш-шариф”, (“Мавлуди шарифнинг таърифи”)ва бошқа турли хил илмларга оид асарлар.
Қўлёзма асарларининг кўпчилиги Саудия Ара-бистонинг Риёз шаҳридаги “Марказу-л-малик Файсал ли-л-буҳус ва-д-диросоти-л-исломийя” кутубхонасида сақланмоқда.
Қироат илмининг беқиёс олими Муҳаммад Жазарий сермазмун умрининг охирини Шерозда ўтказган. У зот 833/1429 йили Рабиъул аввал ойининг бешинчи, жума кунининг тонгида 82 ёшда вафот этган ва ўзи қурдирган “Дору-л-Қуръон” мадрасасига дафн қилинган[1].
[1] Қаранг: Зириклий. Ал-аълом. Ж. 7. – Байрут: Дору-л-илм ли-л-малайин, 2002. – Б. 45; Абдулҳай ибн Абдулкабир Каттоний. Фиҳрису-л-фаҳорис ва-л-асбот ва муъжаму-л-маожим ва-л-машаййихот ва-л-мусалсалот. – Байрут: Дору-л-ғарби-л-исломий, 1982. – Б. 304-305.s
26-07-2018 Hits:7421
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:7394
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:7448
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:7676
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:7192
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:7775
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:6124
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:6208
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4936
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...