Аллома замонасининг машҳур олими бўлиш билан бирга шоирликдан ҳам хабардор бўлган. Фалсафа, фиқҳ ва араб тили борасида Самарқанд олимларининг пешқадами ҳисобланган. Туғилган санаси тўғрисида маълумотлар топилмади. Тахминан 1470 йил атрофида вафот этган[1].
Алишер Навоий ўз асарларида эътироф қилиб ёзганидан маълумки, у ўзининг маданий савиясини ошириш, билимини янада чуқурлаштириш йўлида Шайх Садриддини Ревасий, Шайх Камол Турбатий, Саид Ҳасан Ардашер, Хожа Муҳаммад Астрободий, Хожа Юсуф Бурҳон, Абдурраҳмон Жомий ва Мавлоно Фасиҳиддин Соҳиб каби олимлар ҳузурида таълим олган. Аммо у Самарқандда Муҳаммад Олим Самарқандий, Хожа Ҳисрав, Алои Шоший каби олимлар суҳбатидан ташқари, кўпроқ вақтини Фазлуллоҳ Абу Лайсий (Фазлуллоҳ ибн Абдулвоҳид ибн Абу Лайс Самарқандий) оиласида ва унинг мадрасасида ўтказган. Алишер Навоийнинг Самарқанддаги ҳаётида бу оила, шахсан Фазлуллоҳ Абу Лайсийнинг ўзи муҳим ижобий рол ўйнаган эди.
Абу Лайсийлар хонадонининг Шарқда шуҳратланиши Фақиҳ Абу Лайс ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Самарқандийдан бошланган эди.
Фақиҳ Абу Лайсий яшаган давр Ўрта Осиё халқларининг қадимги маданияти устига жаҳон маданий бойликларининг Самарқанд ҳамда Бухорода тўплаган вақти бўлганлигидан Абу Лайс бу адабий-маданий хазиналардан ўз даврига кўра тўлиқ фойдалана олган киши бўлган.
Алишер Навоийнинг Самарқандда Фазлуллоҳ Абу Лайсий даргоҳини маъқул кўриши, у даргоҳга қараб интилишининг бош сабаби ҳам шунда эдики, фаҳиҳ Абу Лайс авлодларнинг маданий анъаналарини темурийлар даврида ҳам давом эттирган кишилардан бири Самарқанднинг “аъламу-л-уламо”си (“олимлар олими”) Фазлуллоҳ Абу Лайсий эди. Унинг кутубхонасида бой маданий ва адабий мероснинг дурдоналари кўп бўлганидек, шахсан ўзи ҳам XV асрнинг 60-70-йилларидаги Самарқанд олимлари ўртасида катта обрўга эга бўлган.
Алишер Навоий “Мажолису-н-нафоис”да: “Иккинчи мажлис ул жамоати азизлар зикриданким, фақир алардин баъзини мулозаматиға кичикликда етибмен”[2], деб бир қатор олимлар билан бирга Фазлуллоҳ Абу Лайсийнинг маданий савияси ва олимлар ўртасидаги мавқеи ҳақида ҳам муҳим маълумотлар келтирган. “Самарқанд акобиридиндур, Фаҳиҳ Абу Лайсий авлодидин, – деб давом этади Алишер, – Сайид Шарифнинг тўрт шогирди ва Сайид ўз хатлари билан дарс айтурға ижозатнома аларнинг учун битиб эрди”.
Сайид Шариф Журжоний тарбиясида етишиб, ундан “дарс айтурға ижозатнома” олган мударрис Фазлуллоҳ Абуллайсийнинг фақиҳликда – Абу Ҳанифаи соний ва араб тилини билишда Ибн Ҳожиб билан тенг даражадаги билимдон киши бўлганини Алишер Навоий мазкур асарида қуйидагича келтиради: “Фиқҳда ани Абу Ҳанифаи соний дерлар эрди ва арабиятда Ибн Ҳожиб каффасида тутар эрдилар”[3].
Фазлуллоҳ Абу Лайсий ўз даврининг одамлари орасида фалсафа, илми фиқҳ ва араб тилини билишда Самарқанддаги олимларнинг пешқадами саналган, унинг мадрасасида фақат Алишер Навоий эмас, балки Юсуф Андижоний, Юсуф Сафоий, Ҳаримий Қаландар, марвлик Нодир, хоразмлик Бақоий, қундузлик Муҳаммад Бадахший каби неча ўнлаб шогирдлар бўлган. Ҳеч шубҳа йўқки, Алишер Навоий Самарқандда Фазлуллоҳ Абу Лайсий мадрасасида шу шогирдлар билан бирга фалсафа, тарих, ҳуқуқ, фалакиёт, жўғрофия ва тиладабиётни ўрганган. Фақат Фазлуллоҳ Абу Лайсий мадрасасидагина эмас, балки самарқандлик олимлар даврасида, суҳбатида ҳам у бу фанлар устидаги машғулотларни давом эттирган.
Алломанинг асарлари тўғрисида маълумотлар йўқ. Қабри ҳозиргача Самарқандда халқ зиёратгоҳи бўлиб келмоқда[4].
[1] Валихўжаев Б. Низомиддин Мир Алишер Навоий (даври, замондошлари, ҳаёти, фаолияти, мероси). 1-қисм. http://kh-davron.uz/kutub-xona/alisher-navoiy/botirxon-valixojayev-nizomiddin-mir-alisher-navoiy-davri-zamondoshlari-hayoti-faoliyati-merosi-birinchi-qism.html.
[2] Алишер Навоий. Асарлар. Т. 12. Мажолисун-нафоис. – Т.: Фан, 1997. – Б.27.
[3] Ўша манба. – Б. 29.
[4] Абдуллаев В. Навоий Самарқандда. – Т., 1968. – Б. 51-52.
26-07-2018 Hits:7406
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:7383
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:7438
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:7655
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:7180
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:7766
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:6112
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:6200
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4929
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...