Ҳаж қилишга қодир бўлмаган кишининг ҳажи
Агар унга бировлар томонидан сарф қилинса ҳам, вожиб бўлмайди. Агар камбағал ҳаж қилса, фарз ўрнида тушади. Чунки, ҳаж қилиш аҳли томонидан топилди, шунинг учун, у ҳаж ўрнида ўтади.
Аёл ҳаж қилишининг шарти
Аёл ҳажга маҳрами ёки эри билан бориши шарт. Агар аёл билан Макка ўртасидаги масофа уч кунлик йўл бўлса, шу иккаласидан ўзга киши билан ҳаж қилиши мумкин эмас.
Аммо ушбу ўринда шуни айтиш жоизки, кейинги уламоларимиз: “Аёл киши ишончли аёллар ҳамроҳлигида ҳаж амалини маҳрамсиз бажариш учун чиқса ва ушбу ҳамроҳлик хавфсизлигини таъминласа, у аёлнинг ҳажга бориши жоиз”, деб фатво беришган.
Шунингдек, аёл киши билан Макка ўртасида уч кунлик йўлдан кам масофа бўлса, у маҳрамсиз сафар қилиб ҳаж қилиши мумкин.
Аёл амалга оширадиган ҳажнинг йўл харажатлари ва маҳрамнинг нафақаси ўша аёл ҳисобидан бўлади. Аммо маҳрам қул зиммий бўлиб, унга хўжайини томонидан рухсат берилган бўлса, у бу ҳолатда озод мусулмон каби ҳисобланади.
Ёш бола ва ақли паст жинни маҳрам эътиборга олинмайди, чунки улар ҳимоя қилишга қодир эмас. Эр аёлига маҳрам билан бўлса-да, нафл ёки назр ҳажига рухсат бермасликка ҳақли. Аммо аёлини фарз ҳажидан қайтаришга умуман ҳақи йўқ.
Ҳажнинг вақти
Ҳажнинг вақти шаввол, зулқаъда ойлари ва зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунидир.
Шаввол ойидан олдин эҳромга кириш макруҳ.
Ҳажнинг шартлари, арконлари, вожиботлари ва суннатлари
Ҳажнинг битта шарти бор: У ҳам бўлса, эҳромга кириш.
Ҳажнинг иккита асосий рукни бор: Бир лаҳза бўлса ҳам, Арафотда туриш, зиёрат тавофини адо этиш. Аммо бошқа мазҳаб уламолари бу иккаласига эҳромни қўшиб, учта ҳам дейишган. Чунки шарт ва вожиб бир хил мақомга эга.
Ҳажнинг вожиблари: Муздалифада туриш, Сафо ва Марвада саъй қилиш, шайтонга тош отиш, сочни олиш ёки қисқартириш, видо тавофи ва тавофдан сўнг икки ракаат намоз ўқиш.
Ҳажнинг суннатлари: Маккага келгандан тавоф қилиш, рамл қилиш, Сафо Марвада югуриш ва мино кунлари Минода тунаш.
Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК китобидан. -Б. 183ИБХИТМ Матбуот хизмати26-07-2018 Hits:5944
25-07-2018 Hits:5699
17-07-2018 Hits:5735
16-07-2018 Hits:5592
06-07-2018 Hits:5632
04-07-2018 Hits:5633
27-06-2018 Hits:5537
04-06-2018 Hits:5645
14-03-2018 Hits:4820
26-07-2018 Hits:6506
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6452
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6459
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6700
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6258
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6649
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5367
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5409
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4316
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...