Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

ФИДЯГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Created on 13 June 2018 Hits: 5428

Савол: Бошқанинг ўрнига ҳаж қилиш каби бировнинг ўрнига рўза тутиш мумкинми?

Жавоб: Йўқ, намоз ва рўзани бошқа ўринга адо этиб бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор киши бошқанинг ўрнига рўза тутмайди, бошқанинг ўрнига намоз ўқимайди», деганлар.

Савол: фидя миқдори қанча?

Жавоб: Бир кунлик рўзанинг фидяси миқдори фитр садақаси миқдорига тенг. Буғдойдан ярим соъ – 2 кг, арпа ва хурмодан бир соъдан – 4 кг. ёки уларнинг қийматини бериш билан фидя адо бўлади.

Савол: сурункали касаллиги бор беморлар, заифлиги туфайли рўза тута олмаганлар фидя берганларидан кейин соғайиб, қувватга кириб, рўза тутишга қуввати етса нима қилишади?

Жавоб: Улар фидя берган бўлсалар ҳам соғайганларидан сўнг фидя берган кунлари рўзасининг қазосини тутиш вожиб бўлади. Зеро, фидя жоиз бўлиши учун рўза тутишдан ожизлик умрининг охиригача давом этиши шарт.

Савол: фидяга бериладиган буғдой, хурмо ва арпа ўрнига қийматини берса ҳам фидя адо этилган бўладими?

Жавоб: Ҳа бўлади.

Савол: Фидя кимларга берилади?

Жавоб: Мискинларга, фақирларга, бева-бечораларга, ночорларга, берилади. Ўзининг фарзандларига, фарзанди нинг фарзандларига, ота-онасига, эрига, хотинига, бойларга берилмайди.

Савол: Фидяни битта мискинга берса бўладими?

Жавоб: Фидяни бир мискинга бериш мумкин.

Савол: Қодир бўлатуриб намоз ўқимай ёки рўза тутмай фидясини адо этса, бўйнидан соқит бўладими?

Жавоб: Йўқ, бу амалларнинг қазосини адо этишга қодир бўлиб, фидясини тўлаш билан бўйнидан соқит бўлмайди.

Савол: Вафот этганларнинг қазо рўзалари учун фидя бериш зарурми?

Жавоб: Зиммасида Рамазон рўзасининг қазо лари бор киши вафот этиш чоғида қазоларининг фидясини беришни васият қилган бўлса, яқинлари молининг учдан биридан ҳар бир қазо бўлгани кун учун фитр садақа миқдорида фидя бериши лозим. Бизнинг мазҳабимиз марҳум фидя тўлашни васият қилмаган бўлса, фидя берилмайди. Зиммасида намоз ва рўзаларининг қазоси бор кишига вафотидан аввал фидясини тўлашни васият қилиш фарздир. Васият қилмай вафот этса, гуноҳкор бўлади. Маййит фидя тўлашга васият қилган бўлса, кафанлаш, қабрга қўйиш ва қарзларини тўлашдан кейин қолган бор мол-мулк, уй-жойлари қиймати нинг учдан биридан унинг фидясини адо қилиш фарз бўлади. Агар адо қилинмаса, гуноҳ бўлади. Агар марҳум фидя тўлашга васият қилмаган бўлса ёки васият қилган бўлсада, мол-мулк қолдирмаган бўлса, фидя берилмайди, лекин меросхўрлар ўз ихтиёрлари билан марҳумнинг фидясини бериш лари катта савоб бўлади. Назр рўзаларнинг фидялари ҳам Рамазон рўзасининг фидяси кабидир (“Мўминнинг қалқони” китоби).

Ейиш, ичиш ва жимоъни субҳи содиқдан қуёш ботгунча тарк қилиш ва ният рўзанинг фарзлари дир. Рўза дастлаб фарз қилинган вақтда ифтор вақти қуёш ботгандан хуфтон вақтигача эди. Хуфтон вақтигача ифтор қила олмай, ухлаб қолган кишига янаги ифтор вақтигача таом, шароб ва хотин билан яқинлашиши мумкин эмас эди. Кейин мазкур ҳукм насх қилиниб, қуёш ботгандан то тонг отгунча таом емоқ, шароб ичмоқ ва жинсий яқинлик жоиз бўлган.

Салама ибн ал-Акваъ (р.а.)дан ривоят қилинади. “У (рўза)ни қийналиб тутадиганларга бир мискин таомича фидя беришдир”ояти нозил бўлганида, ким хоҳласа, оғзи очиқ юрар ва фидя берар эди. Бу ҳол то ундан кейинги: “Бас, сиздан ким шу (Рамазон) ойда ҳозир бўлса, унинг рўзасини тутсин”ояти нозил бўлгунча давом этди. Рўза тутмоқчи бўлган одам саҳарликни тонг отгунча қилиши мумкин. Саҳарлик ҳақида ушбу оят нозил бўлди: “Токи фажрда сизга оқ ип, қора ипдан ажралгунча енглар, ичинглар”. Баъзи саҳобалар бу оят нозил бўлганида, мажозий маъносини англаб етмаганлиги учун ёстиқлари тагига бир оқ арқон, бир қора арқон қўйиб олгани, лекин бунга кўнгли тўлмай, Расулуллоҳ (с.а.в.)дан сўраганларида, у зот бу оқ-қора ип кундузнинг ёруғлиги, кечанинг қорон ғулиги экани тушунтириб берганларини Адий ибн Хотам (р.а.) ривоят қилган:

Самура ибн Жундуб (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Саҳарликларингиздан Билолнинг азони ҳам, уфқда бундоқ кўтарилган оқлик ҳам сизни алдаб қўймасин. Токи мана бундоқ бўлиб ёйилганича (бўлаверади)” дедилар. Ўша даврда Расулуллоҳ (с.а.в.) икки азон айттирар эдилар. Биринчиси субҳи козибдан олдин Билол (р.а.) азон айтар эдилар. Иккинчиси Умму Мактум (р.а.) бомдод вақти кирганда айтар эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) Умму Мактум (р.а.)ни азонигача еб-ичинглар, деганлар.

Тонгдан то шомгача еб-ичиш ва жимоъдан тийилиш фарзлигига “Бақара” сурасининг 187-ояти далил бўлади.

Рамазон рўзасининг адоси шаръий куннинг ярмидан аввал ният қилиш дуруст бўлади. Шаръий кун деб, субҳи содиқдан бошлаб, то офтоб ботгунча вақт айтилади. Унинг ярми катта чошгоҳдир. Рамазон рўзаси рамазон нафл, мутлақ ниятлар билан дуруст бўлади. Яна Рамазон рўзасининг адоси “бошқа вожиб” нияти билан ҳам дуруст бўлади. “Бошқа вожиб” рўза деб уч рўза айтилади. Булар қазо, каффорат ва назри мутлақ рўзалардир. Сафарда ва касаллик даврида Рамазоннинг адоси бошқа вожиб нияти билан дуруст бўлмайди.

Қазо, каффорат ва назри мутлақ учун кечаси турмоқлик ва қайси рўза эканлигини таъйин қилиш шарт. Шак куни, яъни Шаъбоннинг охирги куними, ё Рамазоннинг биринчи куни экани аниқ бўлмаган кун одатига тўғри келган рўзадор ё хос кишилар рўза тутиши афзал.

Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай марҳамат қилганлар:

“Рамазонни бир кун, икки кун илгари тутманглар, магар илгари рўза тутиб юрган одам бўлса, ул рўзани тутгай”.

Хос одамлар ё одатий рўзаси тўғри келган одамлардан бошқалар, куннинг ярмигача еб-ичмай, кейин Рамазон эмаслиги аниқ бўлса, еб-ичади. Чунки Рамазондан бир кун, икки кун олдин рўза тутиш Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисга кўра макруҳдир.

 

ФАЙСАЛ ИБН АЛИ БАЪДОНИЙ. РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМ РАМАЗОНДА китобидан. -Б. 244
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2018 йил.
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6505

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6451

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6459

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6700

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6257

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6648

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5367

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5409

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4316

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...