فيديو
مركز الكتب
رواق
الضيوف

Mehmonlar

خريطة
Яндекс.Метрика

РАМАЗОН ОЙИ РЎЗАСИГА ОИД ШАРЪИЙ МАСАЛАЛАР

المجموعة: Мунозара
تم إنشاءه بتاريخ 12 حزيران/يونيو 2018 الزيارات: 4657

1. Ҳомиладор ва эмизикли аёл ўзига, ҳомила-сига ёки чақалоғига зарар бўлса, Рамазон рўза-сини тутмаса ҳам бўладими?

Ҳанафий мазҳаби олимларининг фатволарига кўра, ҳомиладор аёл ўзига ёки ҳомиласига ҳамда эмадиган чақалоғига зарар бўлса, Рамазон ойи рў-засини қодир бўлган вақтда тутиб беради, каффарот бермайди. Валлоҳу аълам.

2. Рўзадор оғзига келиб қолган балғамни ютиб юборса рўзаси бузиладими?

Рамазон ойида оғзига келган оддий, ҳеч нарса ара-лашмаган туфукни ютиш рўзага халал бермайди, зеро оғизга келган туфукдан эҳтиёт бўлиш қийин. Ҳар вақт оғзига тўпланган туфукни туфлаб ташлаш вожиб эмас. Оғиздаги туфук таом ҳам, сув деб ҳам ҳисобланмай-ди. Шунга биноан рўзани бузувчи ғизо эмас. Аммо

ўпкадан чиққан балғам, димоғдан келган сув айрим мужтаҳид уламоларнинг сўзларига кўра рўзани буза-ди. Валлоҳу аълам.

3. Рўза вақтида эр ўз хотинини ўпса рўзаси бузиладими?

Мазҳабимиз уламоларининг сўзларига кўра, рўза вақтида инсон шаҳвати қўзғалишига сабаб бўлади-ган ҳар қандай амал макруҳдир. Шунинг учун ҳам рўзадор эр хотинини ўпишдан ўзини тийгани яхши.Ўзига ишонган киши хотинини ўпиши мубоҳдир. Валлоҳу аълам.

4. Айрим аёллар Рамазон ойи рўзасини тўла тутиш мақсадида ҳайзни вақтинчалик кечик ти-радиган дори истеъмол қилишлари мумкинми?

Рамазон ойи бошқа ойларда топилмайдиган ўзига хос баракот ва нафаҳотларни ўзида мужассам қилган муборак ой ҳисобланади. Аллоҳ таоло мукал-лаф-қодир кишиларга Рамазон ойи рўзасини фарз қилган. Узрли кишиларга эса узрлари бартараф бўл-гунига қадар рўза тутмасликларига ҳам ижозат бе-риб, бундай дейди: “Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи)ва тўғри йўл ҳамда ажрим этув-чи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир. Бас, сизлардан ким ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Кимки бемор ёки сафарда бўлса, (тута олмаган кунларининг)саноғи бошқа кунлардандир. Аллоҳ сизларга енгиллик-ни истайди, оғирликни хоҳламайди. Бу – ҳисоб-ни тўлдиришингиз ҳамда ҳидоятга бошлагани учун Аллоҳга такбир (ҳамду сано) айтишингиз ва шукр қилишингиз учундир”. (Бақара сураси, 185-оят).

Аллоҳ таоло ҳайз кўрган, нифосдаги аёлга ҳайз ва нифоси муддатида Рамазон ойи рўзасини қазо қи-лишга рухсат берган. Шундай бўлса-да, айрим аёл-лар Рамазон ойи рўзасини тутиш шарафига муяссар бўлиш ва шу ойда Қуръони каримни тиловат қилиш-дан баҳра олиш мақсадида ҳайзни вақтинча тўхта-тиб турадиган дориларни истеъмол қилишади.

Қуръони карим, саҳиҳ суннатда ва пешқадам ула-моларимиздан етиб келган асарларда бу ҳақда би-рон-бир маълумот йўқ, аммо ҳаж мавсумида аёллар тавофдан маҳрум бўлмасликлари, Масжиди Ҳамрамданамоз ўқиш, Қуръони карим тиловати билан машғул бўлишлари мақсадида ҳайзни вақтинча тўхтатиб ту-радиган воситаларни истеъмол қилишларига ижозат беришган. Ҳозирги вақтда тажрибали шифокорлар билан маслаҳат қилгандан сўнг ҳайзни вақтинча тўх-татиб турадиган дориларни истеъмол қилиш жоиз. Валлоҳу аълам.

5. Рўза вақтида бирон касаллик туфайли орқага шамдори (свеча) қўйиш мумкинми?

Имоми Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ) мазҳаблари-даги уламоларнинг сўзларига кўра, орқа тешикка қўйилган шамдори рўзадорнинг рўзасини бузади. Агар бирон-бир шаръий узрга биноан бўлса, қазо рў-засини тутиб беради. Валлоҳу аълам.

6. Рамазон ойи рўзасига оид масалалар

1. Рўзанинг фарз бўлиш шартлари: Ислом дини-да бўлиши, ақл, балоғат, соғлик, ўз юртида бўлиб, сафарга чиқмаган бўлиши, ният, ҳайз ва нифосдан пок бўлишдир. Ният аслида дил билан бўлади. Лекин тил билан ҳам айтиш афзалдир. Фатовои Оламгирия (Ҳиндия).

2. Рўзадорлиги эсида йўқ киши бирор овқат еб қўйса ё ичимлик сув ёки дори ичиб қўйса ёхуд жин-сий алоқа қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо шу ишлардан бирортасини қасддан қилса, рўзаси очила-ди. Кейин у ҳар бир куннинг қазоси билан каффорат сифатида муттасил равишда 60 кун рўза тутиб беради ёки 60 нафар муҳтож киши (мискин-бечора) қорнини тўйғизади. Рўзадор аёлини жинсий алоқага мажбур-лаган бўлса, ўзи 60 кун каффорат, аёли бир кун қазо рўзасини тутадилар. Аёли розилик берган бўлса, у ҳам 60 кун каффорат рўзасини тутади ёки 60 та муҳтож киши қорнини тўйғизади. “Ҳидоя”.

7. Қуйидаги ҳолатларда рўза очилади

1. Рўзадор тонг отмаган, деган хаёлда саҳарлик қилса-ю, аслида тонг отган бўлса, қуёш ботди, деб ўйлаб оғиз очса-ю, қуёш ботмаган бўлса, шу кунги рўзасини қазо қилиб қайта тутади, аммо каффорат вожиб бўлмайди. (Имом Сарахсий “Мабсут” китоби).

2. Рўзадор тишлари орасидаги қолган нўхотдан ёки ундан катта нарсани ютиб юборса, рўзаси очи-лади (нўхотдан кичик бўлса, очилмайди). Агар тиш орасидаги нўхотдан кичик нарсани оғзидан чиқа-риб, қайта ютса, рўзаси очилади.

3. Рўзадор ўзини зўрлаб қусса, рўзаси очилади.

4. Одатда таом ҳисобланадиган ёки дорини қасд-дан еган рўзадорга қазо ва каффорат лозим бўлади.

5. Рўзадор ҳуқна (клизма) қилса, қулоғига ёғ ёки дори томизса-ю, мазаси ошқозонига ёки димоғига етса, оғзига қор ёки ёмғир суви кирса, аёлини қучиб, ўпганида маний чиқса, рўзаси очилади ва қазо во-жиб бўлади.

8. Рўза ҳақидаги фатволар

1. Адо этилиши лозим бўлган фарз рўзалар ўн уч турлидир. Шундан етти хили ўзликсиз (узлуксиз) адо этилади: Рамазон ойи рўзаси, қатл каффорати рўза-си, зиҳор каффорати рўзаси, қасам каффорати рўза-си, муайян назр рўзаси, муайян қасам рўзаси. Олти хил рўзада ўзликсизлик (узлуксизлик) вожиб эмас:

Рамазон қазоси рўзаси, таматтуъ ҳажи рўзаси, со-чини олдиргани учун каффорат рўзаси, ов қилгани жазо каффорати рўзаси, мутлақ назр қасам рўзаси, қасам учун рўза (масалан, бир ой рўза тутиб бера-ман, деб қасамёд қилган киши рўзаси. “Ал Баҳр ар-Ро-иқ” китоби).

2. Рамазон ойидан бошқа вақтда тутилган рўза бузилса, унга каффорат йўқ (Канз уд-Дақоиқ).

3. Ҳайз ва нифосли аёллар, касал ва мусофир кишилар ўзларини рўзадорга ўхшатишлари вожиб эмаслигига уламолар иттифоқ қилишган. (Хулосатул фатово).

4. Рамазон ойида эҳтилом бўлган киши оғизни очиш мумкин деб гумон қилиб оғзини очиб юбор-са, унга каффорат лозим эмас. Агар эҳтилом бўлиш оғизни очишга сабаб бўлмайди деб билса, унга каф-форат вожиб бўлади. (Ал-Баҳр ар-Роиқ).

5. Агар рўзадор кундуз куни эҳтилом бўлиб ва рў-зам бузилди деб гумонсираб, қасддан бир нарса та-новул қилса, унга каффорат вожиб эмас (Ал-Муҳит).

 

ФАЙСАЛ ИБН АЛИ БАЪДОНИЙ. РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМ РАМАЗОНДА китобидан. -Б. 212
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2018 йил.
ИБХИТМ Матбуот хизмати
الإدارات
المواد شعبية
Imam Buxoriy saboqlari مجلة
الأخبار
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6153

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6129

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6123

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6362

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5930

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6326

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5110

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5152

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

وفد أوزبكي برئاسة السيد عمروف نائب رئيس مركز الإمام البخاري الدولي للأبحاث العلمية يقوم بزيارة ماليزيا في الفترة 1 – 10 يوليو الحالي

وفد أوزبكي برئاسة السيد عمروف نائب رئيس …

17-07-2018 Hits:1601

الوفد الأوزبكي برئاسة السيد عمروف نائب رئيس مركز الإمام البخاري الدولي للأبحاث العلمية بزيارة ماليزيا في الفترة 1 – 10... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4107

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:5393

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:3039

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...