XV асрнинг астрономия, математика, геометрия ва механика каби фанларнинг машҳур олимларидан бири бўлган олимнинг тўлиқ исми – Жамшид ибн Масъуд ибн Муҳаммад Коший, Ғиёсуддин бўлиб, асли кошонлик (Эрон) бўлган. Кейинчалик Самар-қандга келиб яшаган. 782/1380 йил Кошонда тавал-луд топган, 839/1436 йил Самарқандда вафот этган. Хайруддин Зириклийнинг (1898-1976) “Ал-аълом” асарида 832/1429[1] йилда, Умар Ризо Каҳҳоланинг (1905-1987) “Муъжаму-л-муаллифийн” асарида 919/1513[2] йилда вафот этганлиги келтирилган.
Аллома Кошонда оз муддат яшаган, кейин кўчиб кетган. Унинг отаси фалакиёт илми уламоларидан бири бўлган. Таълим олган устозлари ҳақида маълу-мотлар топилмади. Ҳаётининг кўп қисми Самарқанд-да ўтган. Мирзо Муҳаммад ибн Ториқ ибн Шоҳ, яъни Улуғбекнинг даъвати билан Самарқандга келган.
Ғиёсуддин Коший, академик Қори-Ниёзийнинг айтишича, Улуғбек мактаби тарихида муҳим ўринни эгаллаган. Олим 1416 йили астрономияга оид асбоб-лар ҳақида рисола ёзган. Бу рисолада баён қилинган асбобларнинг кўпчилиги Улуғбек расадхонасида бўлган.
Ғиёсуддин Коший Улуғбекнинг эътибори ва ҳур-матига сазовор бўлган. Мирзо Улуғбек расадхонани қуришдан олдин бу масалада Мавлоно Муинуддин Кошифий (XIV аср охири – XV аср боши), Қозизода Румий (ваф. 1413 й.) ва Ғиёсуддин Жамшид билан маслаҳатлашиб олган[3].
Аллома қуйидаги асарларни таълиф этган:
“Зижи Ҳоқоний” (“Ҳоқон зижи”)асари астроно-мия жадвалларини тузишда Мароға расадхонасида Носируддин Тусий (1197-1274) раҳбарлигида тузил-ган жадвалларга асос қилиб олинган. Рисола форс тилида, бошқа асарлари эса араб тилида ёзилган.
“Ал-абъод ва-л-ажсом” (“Масофа ва жисмлар”) асарининг 1455 йилда ёзилган бир нусхаси Машҳад-даги Фозилхон мадрасасида сақланмоқда.
“Рисолату-л-муҳития” (“Доира ҳақида рисола”).
“Сулламу-с-само” (“Осмонлар нарвони”) асари осмон жисмларини ўлчаш масаласига бағишланган. Асарнинг қўлёзма нусхаси Ирландиянинг Дублин шаҳридаги “Честер Битти” кутубхонасида (инв. № 4484) сақланмоқда.
“Нузҳату-л-ҳадойиқ” (“Боғлар сайри”) асарида муаллиф Улуғбек расадхонаси учун ўзи ихтиро қилган астрономияга оид асбобларни шарҳлаган. Асарнинг бир нусхаси Қозон шаҳри кутубхонасида сақланмоқда.
“Мифтоҳу-л-ҳисоб” (“Ҳисоб калити”) арифме-тика ва алгебранинг муҳим масалаларига бағишлан-ган. Асарда бу масалаларга оид бир қанча мураккаб мисоллар ечилган. Хаттот Яҳё ибн Султон ибн Муҳаммад Ҳусайний томонидан 900/1495 йил кўчи-рилган асарнинг бир нусхаси Ливаннинг Сайда шаҳ-ри кутубхонасида, 1277/1861 йил Абдурраҳмон ибн Ҳасан Ажимий томонидан кўчирилган (инв. № ت ج/511) бир нусхаси эса Саудия Арабистонининг “Жомиъа Малик Сауд” кутубхонасида сақланмоқда.
“Рисолату-л-жайб ва-л-ватар” (“Хорда ва синус-лар ҳақида рисола”) асари олимнинг сўнгги асари бўлиб, унда ўз даврига нисбатан янги ҳисоблаш методлари берилган[4].
Аллома мазкур илмий асарлари, мадраса ва расад-хонада олиб борган амалий фаолияти билан Улуғбек даврида Самарқандда олиб борилган астрономияга оид илмий кузатишларга ўзининг салмоқли ҳиссаси-ни қўшган.
“Улуғбек мактабининг математик ишлари ҳақи-да” номли мақоланинг муаллифлари[5] Ғиёсуддин Жамшид астроном бўлиш билан бир қаторда матема-тика олими бўлган ва табобат илми билан ҳам шуғул-ланган деб маълумот берган.
Алломанинг ижоди В.В. Бартольд, Г. Жалолов, Т.Н. Қори-Ниёзий, Б.А. Розенфельд, А.П. Юшкевич, С.Ҳ. Сирожиддинов ва Г.П. Матвиевская каби олим-лар томонидан ўрганилган.
САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ. Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил.ИБХИТМ Матбуот хизмати
[1] Зириклий. Ал-аълом. Ж. 2. – Байрут. Дору-л-илм ли-л-малайин, 2002. – Б. 136.
[2] Умар Ризо Каҳҳола. Муъжаму-л-муаллифийн. Ж. 3. – Байрут. Дор иҳёи-т-туроси-л-арабий. 2009. – Б. 158.
[3] Абдуллаев И., Ҳикматуллаев Ҳ. Самарқандлик олимлар. – Т.: Фан, 1969. – Б. 49.
[4] СВР. VIII. – С. 282-283.
[5] Сиражитдинов С.X., Матвиевская Г.П. О математических работах школы Улугбека, В кн. “Из истории эпохи Улугбека”, – Т.: Фан, 1965. – С. 173-199.
26-07-2018 Hits:7406
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:7384
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:7438
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:7655
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:7180
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:7766
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:6112
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:6200
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4929
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...