Ойни кўриш ҳақида
Шаъбон ва Рамазон ойининг ўттизинчи куни кечаси ойни қидириш мустаҳаб. Одамлар шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи куни кечаси ойни қидиришлари керак. Агар ойни кўрсалар, эртаси куни рўза тутадилар. Агар ҳаво булутли бўлса, шаъбон ойининг ўттиз кун қилиб, сўнг (Рамазон) рўзасини тутадилар. Мазкур ҳукм Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Ҳилолни (ойни) кўриб, рўзаларингни тутинглар ва ҳилолни кўриб, рўзаларингизни очинглар. Агар ой булутли бўлса, яъни кўринмаса, шаъбон ойини ўттиз кун қилиб тўлдиринглар”, – деган сўзларига биноандир.
Зеро, асл ойнинг кўринишидир. Эски ойдан янги ойга фақат далил билан кўчилади.
Шак куни рўза тутиш
Шак куни, яъни рамазонлиги қатъий бўлмаган кун рўза тутиш макруҳ. Аммо шуни одат қилиб олган бўлса, бундан мустасно.
Ойнинг кириши ва чиқишига гувоҳлик бериш
Агар ойни кўрмасдан туриб ўттиз кун рўза тутган бўлсалар ҳамда Рамазон ойининг ҳилолини кўрадиган вақтда осмон булут бўлса, имом адолатли бир кишининг – хоҳ у эркак, хоҳ аёл; ҳур киши ёки қул; ҳад урилган кишилардан бўлсин – ойни кўргани ҳақида берган гувоҳлигини қабул қилади.
Аммо осмонда бирор-бир иллат бўлмаса-ю, ҳилолни ҳатто катта бир жамоат қўриб, уларнинг кўргани ҳақида белги бўлмагунича ҳар қандай гувоҳлик қабул қилинмайди.
Аммо оғизни очиш масаласида ихтилоф бор. Яъни осмон мусаффо бўлса, бунда ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Бунда икки кишининг ойни кўргани ҳақида беган гувоҳлиги бундан мустасно.
Чунки улар икки кишининг гувоҳлиги билан рўза тутган бўлсалар, саноқ комил бўлгач рўзани очадилар. Аммо осмон мусаффо бўлса, бу ҳолатда рўза маҳаллада яшовчи барча кишилар ёки эллик кишининг гувоҳлиги билан тутилади.
Шаввол ойида ҳаво булут бўлиб турган бир пайтда икки озод киши ёки бир эркак ва икки аёлнинг гувоҳлик бериши лозим бўлади. Бу худди қурбон ҳайити кабидир.
Рўза вақтини белгилаш
Қудурий (р.а.) айтади: “Рўзанинг вақти иккинчи фажр чиқишдан то қуёш ботгунга қадардир. Бу Аллоҳ таолонинг:
“Сизларга рўза кечасида хотинларингиз билан қовушиш ҳалол қилинди. Улар сизлар учун либос, сизлар улар учун либосдирсиз. Сизларнинг ўзингизга хиёнат қилаётганингизни Аллоҳ билади ва тавбангизни қабул қилиб, сизларни афв этади. Энди улар билан (рўза кечаларида бемалол) қовушиб, сизлар учун Аллоҳ ёзган (тақдир этган) нарсани (фарзандни) умид этаверингиз. Шунингдек, тонггача, яъни оқ ипнинг қора ипдан (тонгнинг тундан) ажраладиган вақтигача еб-ичаверингиз. Сўнгра, рўзани кечгача (қуёш ботгунча) мукаммал тутингиз!” деган сўзига кўрадир.
Рўза ният қилиш билан кундузи ейиш-ичишдан ва аёлларга жинсий яқинликдан сақланишдир. Зеро, унинг луғавий маъноси ҳам шу. Шариатда унга фақат ният қўшимча қилинади.
Рўзага унутишнинг таъсири
Агар рўзадор рўзалигини унутган ҳолда еса, ичса ёки аёлига яқинлик қилса, рўзаси бузилмайди. Бунинг далили Пайғамбаримиз (с.а.в.) унутган ҳолда еб, ичиб қўйган кишига: “Сен рўзангни мукаммал қил. Сени Аллоҳ едириб, ичирибди”, деган ҳадисларидир.
Янглиш ёки мажбурланиб еган, ичган одамнинг рўзаси бузилиб, унга қазо рўза вожиб бўлади.
Янглишувчи ёки хато қилувчи деганда мазмаза вақтида томоғидан сув ўтиб кетган одам тушунилади. Аммо мажбурланган киши деганда рўзадорнинг томоғидан мажбур қилган ҳолда сув қуйиш тушунилади.
Рўзани бузувчи нарсалар
Ухлаган, хаёлан аёлига шаҳват билан қараган ҳолида эҳтилом бўлган, кечаси жинсий алоқа қилгани боис, жунуб ҳолатида рўза вақтларига кирган, баданига мой суртган, кўзларига сурма суртган, аёлини ўпганнинг рўзаси бузилмайди.
Аммо аёлини ўпиши ёки ушлаши натижасида маний чиқса, унга каффорат рўзаси эмас, фақат қазо рўза вожиб. Чунки бунда шаклан жимоъ содир бўлмади.
Киши рўзадор чоғида ўзининг жимоъ қилиб қўймаслигига ёки шаҳватланиб маний чиқиб кетмаслигига ўзига ишонса, аёлини ўпишда ҳеч қадай зарар йўқ. Аммо ўзига ишоч ҳосил қилмаса, у ҳолда аёлни ўпиш макруҳ.
Бир ҳолатда рўзани очадиган ва бошқа бир ўринда рўзани очмайдиган нарсаларнинг баёни
Рўзадор ўзининг рўзадорлигини билса-ю, ҳалқумига пашша, чанг ёки тутун кабилар кириб кетса, рўзаси очилмайди. Истеҳсонда шундай. Чунки унга бу каби нарсалардан тийилишнинг имкони йўқ.
Аммо ёмғир ёки қорнинг ҳалқумдан ўтиб кетиши бундан мустасно. У иккиси рўзанинг очилишига сабаб бўлади. Бинобарин, ёмғир ҳам, қор ҳам инсоннинг чанқоғини босишига имкон беради ва унга бу иккиси каби нарсалардан тийилишнинг имкони мавжуд.
Акса туфайли томоқдан келган нарсалар ёки қондан ғолиб келган сўлакни ютиб юбориш рўзани бузмайди.
Тиш орасида қолган нўхатдан кичик ҳажмдаги егулик ҳам рўзани очмайди. Аммо тиш орасидаги нарсани ташқарига чиқариб, қўлига олиб, сўнг еб юборса, оз бўлса ҳам, рўзасини бузади ва у одамга каффорат рўза вожиб эмас.
Каффорат ёки қазони келтириб чиқарадиган нарсалар
Кунжутни ютган одамга каффорат вожиб. Аммо уни чайнаса, рўза очилмайди. Унинг таъмини ҳис қилиш бундан мустасно.
Хамир, ун, еган ва майда тош ёки темир парчаси каби нарсаларни ютган одам учун фақат қазо вожиб.
Аммо рўзадор Рамазонда овқатланиш ёки даволаниш мақсади билан бир нарса еса ёки ичса, унга ҳам қазо, ҳам каффорат рўза вожиб бўлади.
Рўзадор миск, кафур, заъфарон, пиширган тупроқ ёки одатда ейиладиган дарахт пўстлоғи каби нарсалардан бирини ютса, унга каффорат рўза вожиб. Чунки бу каби нарсалар егулик, ичкилик ва даво ўрнига ўтади. Шунинг учун бу каби нарсаларга сурат ва маъно жиҳатидан ифторлик вужудга келди. Амоом дарахт пўстлоғи бундай эмас.
Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК китобидан. -Б. 159ИБХИТМ Матбуот хизмати26-07-2018 Hits:5944
25-07-2018 Hits:5697
17-07-2018 Hits:5735
16-07-2018 Hits:5592
06-07-2018 Hits:5632
04-07-2018 Hits:5633
27-06-2018 Hits:5537
04-06-2018 Hits:5643
14-03-2018 Hits:4820
26-07-2018 Hits:6505
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6451
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6459
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6700
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6258
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6648
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5367
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5409
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4316
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...