Имом Жамолиддин Абу Амр Усмон ибн Ҳожибнинг (ваф. 1248 й.) “Мухтасару-л-мунтаҳий” асарига Азудуддин Ийжий томонидан ёзилган “Шарҳ Азудуддин Ийжий” (“Азудуддин Ийжий шарҳи”) китобига “Ҳошия” ёзган бўлиб, уни 770/1369 йил Хоразмда ёзиб тугатган.
“Мифтоҳ” (“Калит”)асари шофиъийларга тегишли, уни “Мифтоҳу-л-фиқҳ” (“Фиқҳнинг калити”), – деб ҳам номланган. Асарни ёзишга 782/1380 йил Сарахсда киришган, аммо тугатмасидан олдин вафот этган. Асарни набираси Яҳё ибн Муҳаммад ибн Саъд тугатган. Китоб ҳозиргача нашр этилмаган.
“Мухтасар шарҳ талхиси-л-жомиъи-л-кабир” (“Катта тўплам моҳияти шарҳининг қисқартмаси”) “Ал-жомиъу-л-кабир” (“Катта тўплам”) асари Муҳаммад ибн Ҳасан (ваф. 803 й.) қаламига мансуб бўлиб, у асарни бир нечта уламолар шарҳлаган. Улардан бири Имом Масъуд Ғиждувонийнинг (ваф. 1371 й.) шарҳидир. Тафтазоний мана шу шарҳга суяниб, уни мухтасар қилишга 786/1384 йил Сарахсда киришган, лекин ёзиб тугатмасидан олдин вафот этган. Бу китоб ҳам ҳозиргача чоп этилмаган.
“Ҳошия ала-л-кашшоф” (“Ал-кашшоф” асарига ҳошия”)асариЗамахшарийнинг (1075-1144) “Ал-кашшоф” асарига ёзган ҳошиясидир. Мазкур асар ҳам вафоти сабабли охиригача тугатилмаган. Уни 789/1387 йил Рабиъу-л-охир ойида Самарқандда ёзган. Бу ҳошияни Ҳожи Халифа (ваф. 1657 й.) жуда мақтаган ва уни тенги йўқ деб айтиб ўтган. Уламолар асарни диққат билан ўрганишган, дарс ва изоҳ билан унга безак беришиб, ҳошиялар битишган. Китоб ҳанузгача нашр этилмаган.
“Шарҳу-р-рисолати-ш-шамсия” (“Шамсия рисоласининг шарҳи”) ёки “Шарҳу мухтасари-ш-шамсия фи-л-мантиқ” (“Мантиқ илми ҳақидаги “Шамсия рисоласининг қисқартмаси” номли асарга шарҳ”) асарини 750/1349 йил Жумади-л-охира ойида Мазоржомда таълиф қилган[1]. Асар Нажмуддин Али ибн Умар Котибий Қазвиний (ваф. 1277 й.) таълиф қилган “Рисолату-л-мухтасар фи-л-мантиқ” (“Мантиқ илми ҳақидаги мухтасар рисола”) китобига ёзган шарҳидир. Қазвиний мазкур асарини Хўжа Шамсуддин Жуйинийга (1050 йилда яшаган) атаб ёзгани учун “Шамсия”, – деб номлаган.
“Ғояту таҳзиби-л-калом фи таҳрири-л-мантиқ ва-л-калом” (“Мантиқ ва калом илмини таҳрир қилишдаги калом илмининг тарбиявий ғояси”) ёки “Таҳзибу-л-мантиқ ва-л-калом” (“Мантиқ ва калом илмидаги тарбия”) ёки “Шарҳ таҳзиб” асари икки қисмга ажралган: биринчиси мантиқ илми, иккинчиси калом илмига бағишланган. Китобни 789/1387 йил ражаб ойи Самарқандда ёзишга киришган.
Уламолар мантиқ илмига тегишли қисмига кўпроқ ёндашишган, натижада, у қисм оммага тарқалиб, машҳур бўлган, узоқ вақт илм даргоҳларида дарслик сифатида ўқитилган ва унга шарҳлар тасниф қилинган. Мазкур асарнинг калом қисмига эътибор камроқ қаратилгани боис, унчалик машҳур бўлмаган. Олимнинг бу асари ва унга ёзилган шарҳларнинг бир неча қўлёзма нусхаси ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар хазинасида сақланмоқда.
“Шарҳ ақоиди-н-Насафий” (“Насафий ақидасига шарҳ”) асари Нажмуддин Абу Ҳафс ибн Умар ибн Муҳаммад Насафийнинг(1068-1142 й.) “Ақоиди-н-Насафий” матнига ёзган шарҳидир. “Ал-ақоид” китобига кўп уламолар томонидан шарҳлар ёзилган, лекин Тафтазонийнинг шарҳи улар ичидаги шуҳратлиси ва уламолар томонидан қабул қилиниш, муҳимлик жиҳатидан катта аҳамиятга эга бўлган. Асар бир қанча шаръий илм даргоҳларида дарслик сифатида ўқитилган. Тафтазоний китобни 768/1367 йилнинг шаъбон ойи Хоразмда ёзиб тугатган[2].
“Ақоиду-н-Насафий” асари Мотуридий эътиқоди мағиз бўлган бўлса, Тафтазонийнинг қўлида эътиқодни муфассал қилувчи ва қолипи бўлиб намоён бўлган. Ақоид шарҳи ҳошиялар билан нашр қилинган. Асар 1260/1844 йил Калкуттада Мавлавий Ходим Ҳусайн Азим Ободий ҳошияси билан, 1286/1869 йил Лакнаҳурда Хиёлий ҳошияси илова қилиниб, 1321/1903 йил Мисрда, 1331/1913 йил Шокир матбаасида, 1897 йил Қозонда Шарҳу-л-Исом ҳошияси билан, 1898 йил яна Қозонда Мавло Муслиҳиддин Мустафо Кусталий ҳошияси билан, 1313/1896, 1323/1905 йилларда Остонада, 1322/1904, 1323/1905 йиллар эса Лакҳнавда “Шарҳ ақоиди-н-Насафий” ва “Ал-Хиёлий шарҳ ақоиди-н-Насафий маа ҳошия Мулло Абдулҳаким Сиёлкутий” номи билан нашр этилган. Асарнинг қўлёзма нусхалари юртимиз ва дунёнинг кўплаб кутубхоналарида сақланмоқда.
Ҳозирга келиб, ушбу асар ва унга ёзилган ҳошиялар нафақат шарқда, балки ғарбда ҳам тадқиқ қилинмоқда. Ушбу асарнинг нуфузи шундаки, унда мотуридия таълимоти қисқа сатрлар ва шарҳлар орқали баён қилиб берилган. Бу ўқувчига қулайлик туғдириши билан бир қаторда, мотуридия таълимотини изчил равишда ўрганишга имконият яратади.
“Ал-мақосид” (“Кўзланган мақсадлар”) ва унинг шарҳи калом илми ҳақидаги мухтасар матн бўлиб, уни шарҳлаб ҳам ёзган. Асарларни 784/1382 йил Самарқандда тасниф қилган[3].
“Шарҳу-л-мақосид” (“Кўзланган мақсадларнинг шарҳи”) асари юқорида айтилган матнга шарҳдир. Тафтазоний матнни тугатиб бўлгандан кейин, 784/1382 йил Самарқандда унга шарҳ ёзган. Асар калом илми соҳасида ёзилган китобларининг буюкларидан бири бўлган. Фақатгина унинг услуби қийинроқ бўлган. Уламолар асарни муҳим санаб, унга ҳошиялар битишган.
“Ан-наиму-с-савобиғ фи шарҳи-л-калими-н-наво-биғ” (“Нозик иборалар шарҳи бўлган тўлиқ неъматлар”) асари фиқҳий луғатлар ҳақидаги китоб бўлиб, унда Замахшарийнинг “Навобиғу-л-калим” (“Нозик иборалар”) асарини шарҳлаган.
Ҳасан ибн Муҳаммад Найсабурийнинг (ваф. 1328 й.) “Арифметика ҳақида қуёший рисола” асарига иккита шарҳ ёзган: биринчиси “Қуёш рисоласи” (1389 й.), иккинчиси “Учбурчак бурчаклари ҳақида рисола” бўлиб, биринчисининг геометрик қисмини шарҳлайди[4].
Шунингдек, “Шарҳу ҳикати-л-ишроф” (“Ҳикмату-л-ишроф”га шарҳ”), “Шарҳ ҳикмату-л-ишроқ” (“Ҳикмату-л-ишроқ” шарҳи”), “Ал-арбаъин” (“Қирқ ҳадис”), “Шарҳу абёти-л-мисбоҳ” (“Ал-мисбоҳ”даги байтлар шарҳи”), “Иршоду-л-осий” (“Осийни ҳидоятга бошловчи кўрсатма”), “Ал-мутаввал фи-л-бало-ға” (“Балоғат илми ҳақидаги батафсил китоб”) ва бошқа асарларини кўрсатиш мумкин.
Бундан ташқари, Тафтазоний ислом фалсафаси – каломга мантиқий хулосаларни татбиқ этиб, илоҳиётнинг фан сифатида ривожланишига катта ҳисса қўшди[5].
[1] Ибн Имод. Шазароту-з-заҳаб. Ж. 6. Дору-л-китоби-л-илмия, 2003. – Б. 319.
[2] Саъдуддин Тафтазоний. Шарҳ ақоиди-н-Насафий. – Лакҳнав. 1322/1904. – Б. 128.
[3] Муҳаммад Шавконий. Ал-бадру-д-толиъ. Ж. 2. – Б. 294.
[4] Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Ж. 8. Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриёти. – Т.: 2004. – Б.300.
[5] Ислом энциклопедияси. – Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриёти, 2004. – Б. 230, 231.
26-07-2018 Hits:7421
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:7394
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:7448
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:7675
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:7192
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:7775
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:6124
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:6207
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4936
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...