Видео
Карта
книги центр
Галерея
Гости

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

МЕРОС КИТОБИ(5-қисм)

Категория: Мунозара
Создано 11 Май 2018 Просмотров: 2392

Меросдан маҳрум қилинмайдиган ворислар.

Ҳажб, ҳирмон

Олти тоифа инсонлар доим мерос олади. Улар қуйидагилар: ота-она, эр-хотин, ўғил ва қиз. Булардан ҳар бирининг белгиланган тартибда мерос олиши Аллоҳ билан маййит ўртасида бирор-бир воситасиз қатъий далиллар билан собит бўлган.

Ҳажб сўзининг луғавий маъноси “тўсиқ”дир. Аммо ҳирмон бу шахсда топилган бир сабаб туфайли ундан меросхўрлик ҳукмининг олиб ташланишидир.

Истилоҳда меросхўрнинг мерос олишда ундан кўра афзалроқ киши борлиги туфайли айрим ёки барча меросдан маҳрум этилишини англатади.

Ҳажб икки қисмга бўлинади: ҳажбу-н-нуқсон ва ҳажбу-л-ҳирмон.

Фарз юзасидан белгиланган улуш миқдорининг бошқа бир шахс борлиги туфайли камайиши ҳажбу-н-нуқсондир. Масалан, эр якка ўзи ворис бўлганида мероснинг ярмини олади, аммо фарзанди борлиги учун унинг улуши тўртдан бирга камаяди.

Марҳумга яқинроқ кимсанинг борлиги туфайли узоқроқ қариндошнинг ворисликдан чиқиб кетиш ҳолати ҳажбу-л-ҳирмон деб аталади. Масалан, марҳумнинг отаси борлиги учун бобосининг меросдан тўсилиши, ўғил борлиги туфайли ўғилнинг ўғли меросхўрликдан чиқиши.

 

Меросдан маҳрум қилиш

Юқорида зикри ўтган кишилардан бошқалари марҳумга яқинлари узоқдагиларни тўсиб бораверади. Бунинг қоидалари эса, албатта бирор шахс туфайли марҳумга нисбат берилган барча инсонлар ўша шахс билан бирга мерос олмайди. Масалан, бобо ота билан бирга. Аммо она бир бўлган ака-укалар бундан мустасно. Она мероснинг барчасига ҳақли бўлмагани учун она бир ака-укалар она билан бирга мерос олади.

 

Меросдан маҳрум кишилар

Ота билан боболар ва она билан она ва отанинг оналари (бувилари) тушиб кетади.

- Ота билан туғишган ака-укалар ҳам тушиб кетади.

- Ўғил бор жойда ўғилнинг болалари меросдан тўсилади.

-  Туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар ўғил, ўғилнинг ўғли, ота ва боболар билан тўсилади.

- Шунингдек, отанинг болалари шулар билан ва туғишган ака-ука билан тўсилади.

- Узоқ оналар, қайси жиҳатидан бўлишидан қатъий назар, яқин оналар билан тўсилади.

 - Онанинг болалари, ўғилнинг боласи, ота ва боболар фарзанд билан тўсилади.

Агар ота-она бир опа-сингиллар меросдан 3/2, яъни сулсайн олса, ота бир опа-сингиллар тушиб кетади, фақатгина улар билан ака ёки ука бўлса, уларга асаба бўлади.

 

Маҳжуб – меросдан маҳрум киши

Меросдан тўсилган киши худди ака-ука ота ва она билан биргалик пайтидагидек меросдан тўсилади. Чунки бу иккаласи ота билан бирга мерос олмайди. Аммо она мероснинг учдан бирини олиш ўрнига олтидан бирини олишга сабаб бўлади. Отанинг онаси ота ва она билан бўлса ҳам, шундай бўлади. Аммо марҳум меросдан тўсолмайди.

 

Вориснинг мерос олишдан маҳрум бўлиш сабаблари

Меросдан маҳрум бўлиш сабаблари тўртта:

1. Қуллик, у комил қул бўладими, ноқис қул бўладими фарқи йўқ. Бировнинг тасарруфида бўлган қул ҳеч бир қариндош уруғларидан мерос олмайди.

2. Қасос ва каффоратни вожиб қилувчи қотиллик. Агар ворис меросхўрини ўлдирса, ундан мерос ололмайди. Қотилга ўлдирилган кишининг қолдирган меросидан ҳеч нарса берилмайди” ҳадисига мувофиқ қотилга мерос берилмайди.

3. Икки динда бўлиш. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Кофир мусулмон кишидан, мусулмон эса кофирдан мерос олмайди”, – деганлар. Масалан, ота мусулмон, ўғил кофир бўлишига ўхшаш.

4. Ҳукм ёки ҳақиқат жиҳатидан диёрнинг турли хил бўлиши. Дору-л-ҳарбдаги жангчи ва зиммий, яъни мусулмонлар диёрида яшовчи кофир кабидир. Чунки вилоят, яъни шартноманинг бузулиши билан уларнинг ўртасидаги мерос олиш ва бериш узилади. Зеро, мерос вилоят ва миллатларнинг бир хиллик устига қурилган.

Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК китобидан. -Б. 269
ИБХИТМ Матбуот хизмати
Отделы
популярные материалы
журнал Имам Бухарий сабоклари
Новости
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:3216

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:3108

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:3229

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:3198

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:3004

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:3321

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:2756

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:2732

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:2423

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:2834

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

Делегация Центра Имама Бухари нанесла визит в Малайзию

Делегация Центра Имама Бухари нанесла ви…

17-07-2018 Hits:917

Посольством Узбекистана в Малайзии ведется активная работа по продвижению инициатив и предложений президента республики, озвученных на Первом саммите ОИС по... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:1761

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...