Эр-хотиннинг ота-онаси билан бирга бўлган ҳолатидаги ўринлари
Эр-хотиннинг ота-онасига қолган мероснинг учдан бир қисми тегади. Бу масала эр ва ота-она ҳамда хотин ва ота-онани англатади.
Аммо ҳар иккала масалада отанинг ўрнида бобоси бўлса, саҳиҳроқ ривоятга кўра, бобосига мероснинг учдан бир қисми тўлиқ ҳолатда берилади.
Меросда бувининг ўрни
“Жадда” – ота ва онанинг онасидир.
Она, яъни буви битта бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам, унга мероснинг олтидан бири тегади. Ҳақиқий буви она йўқ пайтида мероснинг олтидан бирини олади. Бу Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Оналарга олтидан бирини беринглар”, деган ҳадисларига мувофиқдир.
Қизнинг ўрни
Қиз битта бўлса, қолган мероснинг ярмини олади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Агар якка қиз бўлса, унга мероснинг ярми берилур”. Агар қиз иккита ёки ундан кўп бўлса, уларга қолдирган мероснинг учдан иккиси тегади. Бу борада Аллоҳ таоло: “Агар меросхўрлар иккидан ортиқ аёл бўлса, уларга марҳум қолдирган нарсанинг учдан иккиси берилур”, деб марҳамат қилган.
Ўзининг қизи йўқ бўлса, ўғлининг қизи ҳам шундай ҳуқуққа эга. Аммо қизи билан бирга ўғлининг қизи бўлса, битта бўладими ёки кўп бўладими – уларга марҳум қолдирган нарсанинг олтидан бири берилади. “Такмилату-с-сулсайн” Ибн Масъуд (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда келади. У: “Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг қизига ярим ва ўғлининг қизига олтидан бирини такмилатан лиссулсайн (3\2) ҳолатда ҳукм қилганларини кўрдим”, – деди.
Опа-сингилнинг насибаси
Опа ёки сингилнинг ота-онаси бир бўлса, қолган мероснинг ярмини олади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Агар фарзандсиз бўлган бир эркак ҳалок (ўлса), агар синглиси қолган бўлса, қолдирган меросининг ярмини олур”.
Агар опа ёки сингил иккита ёки ундан кўп бўлса, уларга қолган мероснинг учдан иккиси тегади. Бу борада Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилган:
“Агар сингиллар иккита бўлса, уларга қолдирган нарсанинг учдан иккиси тегур”. Туғишган синглиси йўқ бўлса, ота бир она бошқа синглиси ҳам шундай ҳуқуққа эга бўлади. Аммо ота бир сингил битта бўладими ёки ундан кўп бўладими – туғишган сингил билан бирга бўлиб қолса, такмилату-с-сулсайн бўлган ҳолда унга қолган мероснинг олтидан бир қисми берилади. Мерос олишда ва ўлжалар тақсим қилинган пайтда она бир сингил она бир укага ўхшаш, эркаклари ҳам аёллари ҳам бир хилдир.
Хотиннинг меросда белгиланган насибаси
Марҳум эрининг фарзанди ва ўғлининг фарзанди бўлмаса, хотинига битта бўладими ёки кўп бўладими қолдирган меросидан тўртдан бир қисми тегади. Бу борада Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“У хотинларга сизлар қолдирган меросдан – агар фарзандларингиз бўлмаса, тўртдан бир ҳисса тегур”. Аммо фарзанди бўлса, хотинига қолдирган мероснинг саккиздан бири тегади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилган: “Агар фарзандингиз бўлса, уларга сиз қолдирган мероснинг саккиздан бири тегур”.
Қариндошлик юзасидан меросхўрлик фарз юзасидан мерос олувчилардан қолган ёки улар бўлмаганида барча меросни олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўрликдир. Бу турдаги меросхўрга “Ал-асаба” дейилади.
Қариндош-уруғларнинг турлари
Асаба икки қисмга бўлинади. Биринчиси, Насабий қариндошлар. Иккинчиси, сабабий қариндошлар.
Насабий қариндошлар учта турга бўлинади:
- “Ал-асаба би-н-нафс”. Ўзи асаба бўлиб, маййитга аёл орқали насаби қўшилмаган шахс.
- “Ал-асаба би-л-ғайр”. Бошқанинг сабабидан асаба бўлади.
- “Ал-аасаба маъа-л-ғайр”. Бошқа билан бирга асаба бўлиш.
“Ал-асаба би-н-нафс” деб номланувчи меросхўрларга маҳрумга аёл киши воситасида боғланмаган, барча насаб жиҳатидан эркак қариндошлар кирадилар. Уларнинг сони ўн иккита бўлиб, қуйидагилардан иборат: Ота ва бобо (ва тўғри чизиқ бўйича юқорига қараб туташган ворислар), ўғил ва ўғилнинг ўғли (ва тўғри чизиқ бўйича пастга қараб туташган ворислар), туғишган ака-ука, ота бир ака-ука, туғишган ака-уканинг ўғиллари, ота бир ака-уканинг ўғиллари, туғишган амаки, ота бир амаки, туғишган амакининг ўғли ва ота бир амакининг ўғли.
Биринчи синф тартибга кўра иккинчи синфдан олдинда туради. Кейин иккинчи синф учинчи синфдан олдин, учинчи синф тўртинчи синфдан олдин, сўнг тўртинчи синф туради.
Қариндошларнинг бир хил бўлиб жамланиши
Бир синфдан бўлган икки киши жамланса, даража жиҳатидан устунроғи олдинга ўтказилади. Бунинг мисоли ўғил билан ўғлининг ўғли, чунки ўзининг ўғли набирасидан даража жиҳатидан яқин бўлгани учун муқаддамдир. Аммо иккаласи бир хил савияда бўлса, хусусиятга эга бўлгани олдинга ўтказилади. Бунинг мисоли туғишган ака-ука, ота бир ака-укадир. Чунки икки томонлама бўлган биродар бир томонлама бўлган биродардан доим устун туради
Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК китобидан. -Б. 261ИБХИТМ Матбуот хизмати26-07-2018 Hits:5944
25-07-2018 Hits:5697
17-07-2018 Hits:5735
16-07-2018 Hits:5592
06-07-2018 Hits:5632
04-07-2018 Hits:5633
27-06-2018 Hits:5537
04-06-2018 Hits:5643
14-03-2018 Hits:4820
26-07-2018 Hits:6505
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6451
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6459
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6700
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6258
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6648
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5367
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5409
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4316
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...