Қуръони каримда белгиланган улушлар
Қуръони кармимда белгиланган улушларнинг сони олтитадир:
1. “Ан-Нисф” – тенг ярим.
2. “Ар-Рубъ” – тўртдан бир.
3. “Ас-Сумн” – саккиздан бир.
4. “Ас-Сулусон” – учдан иккиси.
5. “Ас-Сулс” – учдан бир.
6. “Ас-Судс” – олтидан бир.
Фарз эгалари
Фарз эгалари ўн иккита. Уларнинг тўртасини эркаклар, саккизтасини аёллар ташкил қилади.
Тўртта эркак:
1. Ота.
2. Бобо.
3. Она бир бўлган ака-ука.
4. Эр. Хўжайин.
Саккизта аёл:
1. Она.
2. Буви.
3. Қиз.
4. Ўғилнинг қизи.
5. Туғишган опа-сингил.
6. Она бир бўлган опа-сингил.
7. Ота бир бўлган опа-сингил.
8. Хотин.
Отанинг меросдаги ҳақи
1. Отага мероснинг олтидан бири тегади. У ҳам бўлса, ота ўғли ёки ўғлининг ўғли билан бирга бўлса. Бу Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига мувофиқ бўлади: “Агар (марҳумнинг) фарзанди бўлса, ота-онасининг ҳар бирига қолдирган нарса (мерос)нинг олтидан бири (берилур)”.
2. Асаба бўлади – отанинг ўғли ҳамда боласининг ўғли бўлмаган тақдирда.
3. Қизи ёки ўғлининг қизи отаси билан булганида фарз ва асаба бўлиб олади.
Агарда отаси бўлмаса, бобо (бува) ҳукм жиҳатидан отанинг ўрнида бўлади.
Она бир ва ота бошқа бўлган ака-уканинг ҳолатлари
Она бир, аммо ота бошқа бўлган ака-укаларнинг сони битта бўлса, Аллоҳ таолонинг: “Балки она томонидан битта ака ёки укаси ёхуд опа ёки синглисиқолган бўлса, уларнинг икковидан ҳар бирига олтидан бир (ҳисса тегур)” оятига кўра, унга мероснинг олтидан бири тегади. Аммо ака-укалар икки ёки ундан кўп бўлса, Аллоҳ таолонинг: “Агар (улар) бундан (биттадан) ортиқ бўлсалар, улар (мероснинг) учдан бир (ҳиссаси)да тенг шерик бўлурлар” оятига кўра уларга уч ҳиссадан бири берилади.
Эрнинг мерос олиши
Эрга хотини томонидан фарзанди ҳамда ўғлининг фарзанди бўлмаса, мероснинг тенг ярми тегади. Аммо хотиннинг фарзанди ёки фарзандининг болалари бўлса, Аллоҳ таолонинг: “Сизларга хотинларингиз қолдирган (мерос)дан – агар уларнинг фарзанди бўлмаса – ярим (тегур). Агар уларнинг фарзандлари бўлса, сизларга улар қолдирган (мерослари)дан тўртдан бир (ҳисса) тегур” оятига кўра эрига мероснинг тўртдан бир қисми тегади.
Меросда онанинг ўрни
Аллоҳ таолонинг: “Агар (марҳумнинг) фарзанди бўлса, ота-онасининг ҳар бирига қолдирган нарса (мерос)нинг олтидан бири (берилур)” оятига мувофиқ фарзанди ёки ўғлининг фарзанди ҳамда қайси томонидан бўлишидан қатъий назар, иккита ака-ука ва опа-сингил ёки ундан кўпроқ бўлса ҳам, онага мероснинг олтидан бири тегади. Аммо мазкур кишилар йўқ бўлса, онага мероснинг уч ҳиссадан бири тегади. Бунинг далили “Агар фарзанди бўлмай, фақат ота-онаси меросхўр бўлса, у ҳолда онасига учдан бир (мерос) тегур” оятидир.
Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК китобидан. -Б. 258ИБХИТМ Матбуот хизмати26-07-2018 Hits:5944
25-07-2018 Hits:5697
17-07-2018 Hits:5735
16-07-2018 Hits:5592
06-07-2018 Hits:5632
04-07-2018 Hits:5633
27-06-2018 Hits:5537
04-06-2018 Hits:5643
14-03-2018 Hits:4820
26-07-2018 Hits:6505
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6451
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6459
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6700
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6257
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6648
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5366
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5409
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4316
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...