Табобат билимдонининг тўлиқ исми – Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Али ибн Умар Нажибуддин Самарқандий бўлиб, самарқандлик машҳур табиб Нажибуддин Фахруддин Розийнинг (ваф. 1209 й.) замондоши бўлган. “Табиблар тарихи китоби”нинг муаллифи Ибн Абу Усайбиъанинг (1200-1270) ёзишича, Нажибуддин Самарқандий Ҳиротда ҳам яшаган ва 619/1222 йили Чингизхон бошлиқ мўғул истилочиларининг Ҳиротни забт этишига қарши курашда қатл этилган[1].
У табобат илмини юнон олими Гиппократ (мил. авв. 460-377 й.), арабийнавис Али ибн Аббос Мажу-сий (ваф. 995 й.) ва Ибн Сино (980-1037) асарларини мутолаа қилиш билан ўрганган.
Аллома табобат илмига доир бир неча асарлар муаллифидир. Жумладан, “Ағзияту-л-марзо” (“Беморлар истеъмол қиладиган овқатлар”) номли китобида ҳар бир касаллик учун қандай таом истеъмол қилиниши ва қандай таомлардан эҳтиёт бўлиш лозимлиги ҳақида ёзади. Шунингдек, овқатларнинг дорилик хусусияти ҳақида ҳам гапириб ўтган.
Олим киши аъзоларининг ҳар бирига хос айрим касалликларга бағишланган иккинчи бир тиббий асари юқори айтилган “Ал-асбоб ва-л-аломот” (“Касаллик сабаблари ва аломатлари”)ни Ибн Синонинг “Тиб қонунлари”, Гиппократнинг “Ал-муола-жоту-л-буқротия” (“Гиппократ даволашлари”), Мажусийнинг “Комилу-с-синоъа” (“Такомил санъат”), “Ақро-бозину-л-кабир” (“Мураккаб дориларга бағишланган катта китоб”) ва “Ақробозину-с-сағир” (“Мураккаб дориларга бағишланган кичик китоб”) каби китоблардан фойдаланиб ёзган. Бу асар Шарқ табиблари орасида катта эътиборга эга бўлган. Муаллиф замонасида ҳам, ундан кейин ҳам табиблар бу китобдан кенг фойдаланганлар ва унга шарҳ ёзганлар. Шундай шарҳлардан бирини Мирзо Улуғбек (1394-1449) таклифига биноан Кирмондан Самарқандга хизматга келган таниқли табиб Нафис ибн Эваз Кирмоний ёзган “Шарҳу-л-асбоб ва-л-ало-мот” (“Касаллик сабаблари ва аломатлари шарҳи”)дир. Бу асарнинг қўлёзма нусхаси Беруний номидаги шарқшунослик институтида (инв. № 2872) сақланмоқда. Алломанинг учинчи асари “Усулу-т-тарокиби-л-адвия” (“Мураккаб дориларни тайёрлаш усуллари”) деб номланган. Бу қўлёзма асарнинг ҳам иккита нусхаси Беруний номидаги шарқшунослик институтида (инв. № 227/111, 7225) сақланмоқда.
Шунингдек, олимнинг “Таркибу-л-адвияти-л-қал-бия” (“Юрак касалликларининг таркиблари”), “Ки-тоб ташриҳи-л-айн” (“Кўзни очиш ҳақида китоб”), “Аб-долу-л-адавия” (“Дориларни ўрнида қўллаш”) ва “Рисола фи мудовоти важъи-л-мафосил” (“Бўғин оғриқларини даволаш ҳақида рисола”) каби асарлари маълум.
Шарқда Ибн Сино барпо этган табобат мактабининг забардаст олимларидан бири бўлган Нажибуддин Самарқандий тиббиётга доир 8 та асар ёзганлиги маълум. Шарқ қўлёзма фондларида сақланаётган бу асарлар Шарқ табобати тарихини ўрганишда, қолаверса, ўзбек табобати тарихини ўрганиш ва амалда қўллашда катта аҳамиятга эга[2].
САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ. Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил. -Б175ИБХИТМ Матбуот хизмати[1] Умар Ризо Каҳҳола. Муъжаму-л-муаллифийн. Ж. 11. – Байрут: Дор иҳёи-т-туроси-л-арабий. 2009. – Б. 31.
[2] Қаранг: К. Броккельман, Араб адабиёти тарихи. Ж. 1. – Б. 490-491, 895; Сафадий. Ал-вофий би-л-вофиёт. Ж. 4. – Байрут. Дор иҳёи-т-туроси-л-арабий. 2000. – Б. 131; СВР, I, № 568; VI, № 4362.
26-07-2018 Hits:7421
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:7394
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:7448
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:7676
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:7194
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:7775
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:6124
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:6208
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4936
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...