ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ АТРИБУТЛАРИ
Европаликлар мусулмон маданиятидан қанчалик қарздор эканликларини ҳис қилганларича йўқ.
М.Уотт – ирландиялик исломшунос.
БИРИНЧИ СУҲБАТ.
Бугундан бошлаб ислом цивилизацияси атрибутлари ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб боришга қарор қилдик. Биринчи суҳбатимиз мусулмонларнинг муқаддас китоби “Қуръони карим” ҳақида.
Таниқли ўзбек файласуфи Шавкат Ҳайитов ўзининг “Ўзбекистон фалсафа тарихи” номли китобида “Қуръон – жаҳон фалсафасини, хусусан, Ўзбекистон фалсафа тарихини асослашда зарурий манба” [1. 63-б.] – деб ҳисоблайди. Мазкур китобда Қуръони карим таржималари ҳақида ҳам бир қанча қизиқарли маълумотлар бор. Унинг ёзишича Қуръони карим 1698 йили лотин тилига таржима қилинган, 1770 йилдан 1828 йилгача инглиз тилига 10 маротаба, 1716 – 1986 йилларда рус тилига 7 марта, 1846 йили эса немис тилига таржима қилинган. Таниқли мутасаввиф олим Абдуллоҳ ал-Ансорий 1126 йилда Қуръони каримнинг форсий тафсирини яратган. Ансорийнинг ёзишича ундан илгари Қуръони каримнинг форс тилида юздан ортиқ тафсирлари яратилган. Х аср бошларида эса Абу Али ал-Жуббоий томонидан туркий тилда Қуръони каримнинг тафсири ёзилганлигини қайд қиладилар. Бугунги кунда топилиб, нашр қилинган туркий тафсирларнинг энг қадимгиси 1914 йилда Қарши шаҳридан топилган ва у ҳозирги пайтда Санкт-Петербургда сақланади. Мазкур китоб илмий доираларда «Ўрта Осиё туркий тафсири» номи билан танилган тафсир бўлиб, у XII-XIII асрларга оид деб ҳисобланади.
Адабиёт:
Хайитов Ш.И. Ўзбекистон фалсафа тарихи.- Тошкент: Ношир, 2011. 560б.
Суҳбатни фалсафа фанлари доктори, профессор Б.О.Тураев олиб борди.(Ҳозирча биринчи суҳбатимиз якунланди, эртага давом эттирамиз)ИБХИТМ Матбуот хизмати26-07-2018 Hits:6944
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6907
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6919
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:7155
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6695
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:7163
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5734
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5806
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4620
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...
17-07-2018 Hits:6048
Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...
17-07-2018 Hits:1818
Посольством Узбекистана в Малайзии ведется активная работа по продвижению инициатив и предложений президента республики, озвученных на Первом саммите ОИС по... Batafsil...
04-06-2018 Hits:3400
Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...