Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида “Самарқанд алломалари”, “Самарқанд ёдгорликлари” ва “ИШИДнинг ботил ғоялари ва уларга раддиялар” китобиларининг тақдимоти 2018 йил 29 март куни соат 15.00 да Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг кичик залида ўтказилади.
Шовосил Зиёдов ва Қодирхон Маҳмудовлар томонидан “Самарқанд алломалари” ва Шуҳрат Қулматов ва Амриддин Бердимуродовлар томонидан “Самарқанд ёдгорликлари” китоблари тайёрланди.
Мазкур китобларда Самарқанд вилоятининг бой тарихи, улуғ алломалари, маданий объектлари ҳақида батафсил тарихй маълумотлар берилган. Вилоятда мавжуд зиёратгоҳлар, маданий меросга оид иншоотлар ҳақида маълумотлар берилиши билан бирга тарихий ҳамда замонавий суратлар билан безатилган.
“Самарқанд ёдгорликлари” китобига муаллифлар томонидан Самарқанд вилоятида мавжуд маданий объектлар, зиёратгоҳлар ҳамда буюк аждодларимиз томонидан бунёд этилган иншоотлар тарихива суратлари киритилган.
“Самарқанд алломалари” китобига ишончли манбалар асосида илмий асосланган тарихий маълумотлар ҳам киритилди. Китобнинг тайёрланиш жараёнида Самарқанддан етишиб чиққан алломалар тарихи ва улар томонидан қолдирилган илмий-маънавий мероснинг кенг кўламда ўрганилиши натижасида олинган муҳим маълумотлар ҳам киритилди. Тадқиқот натижасида бир қанча ҳали кенг илмий жамоатчиликка маълум бўлмаган буюк шахслар, аллома ва мутафаккирлар тарихи ҳам ўрганилиб, илмий муомалага киритилди.
“ИШИДнинг ботил ғоялари ва уларга раддиялар” китоби Доктор Имодуддин Хийтий қаламига мансуб бўлиб, Алоуддин Хофий томонидан таржима қилинган ва изоҳлар берилган. Мазкур китобда бугунги кунда ўзларининг ботил ғояларини илгари суриб, “такфир, жиҳод, ҳижрат, байъат, тоғут, халифалик” сингари чақириқлар билан дунё афкор оммасини ташвишга солаётган барча ёт диний оқимларга нисбатан “жаҳолатга қарши маърифат” услубида раддиялар берилган. Китоб диний мутахассислар, профилактика ишлари билан шуғулланувчи соҳа хизматчилари, диний-маърифий ишлар бўйича маслаҳатчилар ҳамда маърифий ишлар билан машғул бўлган юртдошларимизга мўлжалланган.
Мазкур китобларнинг нашр этилиши жамият аъзоларини, хусусан ёшларда миллий ғурурини, дунёқарашини такомилига етказида, мактаб ва лицей ўқувчиларини, коллеж ва олийгоҳ талабалари, илмий тадқиқот маркази тингловчи-тадқиқотчилари, тарихчи ва манбашунослар учун манбавий асос бўлиб хизмат қилади.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказиМатбуот хизмати26-07-2018 Hits:7401
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:7378
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:7434
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:7649
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:7179
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:7762
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:6108
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:6193
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4923
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...
17-07-2018 Hits:6506
Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...
17-07-2018 Hits:1955
Посольством Узбекистана в Малайзии ведется активная работа по продвижению инициатив и предложений президента республики, озвученных на Первом саммите ОИС по... Batafsil...
04-06-2018 Hits:3610
Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...