Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

ЖАНОЗА БОБИ

Created on 07 March 2018 Hits: 4466

Вафоти яқинлашган инсон ўнг томони билан ёнбошлатиб, юзи қиблага қаратиб қўйилади. Шунингдек, унга икки шаҳодат калимаси эслатилади. Лекин шаҳодатдан воз кечиб қолмаслиги учун у уни айтишга буюрилмайди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар: “Ўлим яқинлашганларга “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини етказинглар”.

Агар ўлса, маййитнинг энгаги боғланиб, кўзлари юмилади.

Сартахтага ётқизиб, аврати бир парча мато билан тўсилади ҳамда либослари ечилади.

Ундан сўнг, оғиз ва бурнини чаймасдан таҳорат олдирилади. Кейин, маййитнинг устидан сув қуйилади.

Сартахтага уч, беш ёки етти бор хушбўй сепилади. Шунда, маййит ҳурмат қилинган бўлади. Тоқ сепилишининг боиси Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг: “Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўради”деган  ҳадисларига мувофиқдир.

Жаноза намозини ўқиш

Инсон вафот этгач ювилади ва кафан кийдирилади. Шундан кейин, унга жаноза намози ўқилади.

Эркак кишини учта либос – изор, кўйлак (қамис) ва лифофага кафанлаш суннат. Агар иккита либос (яъни изор ва лифофа) билан кифоялашса ҳам, жоиз.

Аёл киши қуйидаги беш бўлак газмол билан кафанланади: Диръун (худди эркакларнинг кўйлагидек либос), изор, химор, лифофа ва кўкрак тепасидан боғлаб қўйиладиган боғич латта. Аммо зарурат юзасидан уч бўлак газмолга ўрасалар ҳам жоиз. Бу уч бўлак икки бўлак газмол ва химордан ташкил топган бўлиб, бу кифоя қилувчи кафандир.

Агар бир кишини жаноза ўқимасдан кўмиб юборишса, у кишининг қабри устига келиб, жаноза ўқилади. Қабрда маййитнинг жасади шишиб ёрилгунча жаноза ўқиса бўлади.

Жаноза намози қуйидагича ўқилади: “Аллоҳу Акбар”, деб такбир айтиб кирилади, сўнг сано ўқилади, сўнг такбир айтилади, кетидан Расулуллоҳ (с.а.в.)га салавот ўқилади, сўнг такбир айтилади ва ўзининг ҳаққига, ўликнинг, бошқа мусулмонларнинг ҳаққига дуо қилади, сўнг тўртинчи бор такбир айтиб, салом беради”. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) энг охирги ўқиган жаноза намозларида тўрт бор такбир айтганлар.

Янги туғилган чақалоқ чинқираб товуш чиқариб, сўнг вафот этган бўлса, исм қўйиб, ювиб, жаноза ўқилади. Бу ҳукм Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ушбу сўзларига мувофиқдир: “Туғилган гўдак товуш кўтарса, унга жаноза ўқилади, агар товуш чиқармай ўлган бўлса, жаноза ўқилмайди”.

Бола ҳеч бир товуш чиқармасдан туғилиб, вафот топса, у ювилмайди, балки бир парча бўзга ўраб кўмилади. Унга жаноза ҳам ўқилмайди.

Шунингдек, ўлган исёнчиларга ҳам, қароқчиларга ҳам жаноза намози ўқилмайди.

 Жанозада иштирок этиш

Маййит тобутга солингач, тобутнинг тўрт чеккасидан кўтарадилар. Чунки суннат шу шаклда ворид бўлган. Тобут тўрт чеккасидан кўтарилса, жамоат янада ортади, тобутни елкаларида кўтариб боришлари билан ўликка нисбатан ҳурмат кўрсатилган бўлади. Маййитни олиб бораётганда лўкиллатмасдан илдам юрилади. Жанозанинг ортидан юриш афзал. Жим юрилади.

Жанозада баланд овоз билан зикр айтиш макруҳ.

Шунингдек, қабрнинг бошига етиб боришгач, кишилар тобутни елкаларидан ерга қўймагунларича ўтиришлари ҳам макруҳ.

Дафн этиш

Маййитни кўмиш учун қабр кавланади ва қибла томондан лаҳад очилади. Маййит қибла тарафдан қабрга киргизилади ва боши қибла томонга мойил қилиб қўйилади. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) умматларига шундай қилишни буюрганлар. Кафан боғланган тугунлар ечиб қўйилади.

Маййит қабрга қўйилаётганда уни қўювчи киши: “Бисмиллаҳ ва ала миллати Росулиллаҳ, – дейди. Бошқа бир ривоятда эса: “Бисмиллаҳи ва вазаънаки ва ала миллати Росулиллаҳ салламнаки”, – дейди. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) Абу Дужонани қабрга қўяётганларида шундай деганлар.

Сўнг лаҳаднинг оғзи хом ғишт билан ёпилади. Бинобарин, қабр устида уй ёки ҳашаматли тош қўйиш макруҳ.

Битта қабрга биттадан ортиқ маййит дафн этилмайди. Аммо истисно этилган ҳолатлар ҳам бор.

Аёллар учун ёғочдан ясалган махсус тобут танланса, мақсадга мувофиқ. Бунинг сабаби, у сатрга яқин бўлиб, шундай қилинса, қабрга қўйилаётганда ҳам номаҳрам кишиларнинг ушлашидан йироқ бўлади. 

Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК. А.Муҳиддинов таржимаси.
Имом Бухорий халқаро маркази, 2016 йил. -Б.120-123

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5480

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5505

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5606

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5650

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5337

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5670

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4650

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4606

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3854

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...