(8-қисм)Узрли кишининг намози
Бемор тик туриб намоз ўқишга ожиз бўлса, рукуъ ва саждаларни қилиш шарти билан ўтириб ўқийди. Агар рукуъ ва саждага ҳам қодир бўлмаса, ўтириб, имо-ишора билан ўқийди. Бунда саждани рукуъга қараганда пастроқ қилади.
Саждада бошини ерга қўя олмайдиган киши бирон нарсани баланд қилиб қўйиб, ўшанга сажда қилади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) дедилар: “Касал киши туриб ўқийди, агар унга қодир бўлмаса, ўтириб ўқийди. Унга ҳам қодир бўлмаса, имо-ишора билан ўқийди, унга ҳам қодир бўлмаса Аллоҳ таоло унинг узрини қабул қилишга ҳақлироқдир”.
Ўтириб ўқишга ҳам қодир бўлмаган инсон иккала оёғини қибла томонга узатиб, орқаси билан ётади ва ишора билан рукуъ ва сажда қилади. Ёнбошлаб ётса ва юзи қиблага қараган бўлса, шу ҳолатда ишора қилиб ўқиса, жоиз. Аммо афзали юқорида келтирилганидир. Чунки ибодат “Тоқатларинг етгунга қадар Аллоҳдан қўрқинглар” оятига мувофиқ тоқатга кўра бўлади. Боши билан ҳам ишора қилишга қудрати етмаса, (узрли бўлгани учун) бу инсондан намоз вақтинча кечиктириб турилади. Лекин тузаладиган бўлса, унинг бўйнидан ҳеч ҳам намоз соқит бўлмайди. Шунингдек, у бошидан бошқа, яъни кўзи, қалби ва қоши каби аъзолари билан ишора қилиб намоз ўқиш жоиз эмас.
Фақатгина қоим туришга қодир бўлса
Агар тик туришга қодир бўлса-ю, лекин рукуъ ва сужудга қодир бўлмаса, қиём шарт бўлмайди, балки ўтириб ишора билан ёки тик туриб ўқийди. Аммо биринчиси, яъни ўтириб ишора билан ўқиш афзалдир.
Намоз ўқиб турган пайтда бетоб бўлиш
Кимки намоз ўқиб турган бир пайтда бемор бўлиб қолса, тоқати етгунига қараб намозини давом эттиради.
Касаллик сабаб ўтириб намоз бошлаб, сўнг саломат бўлиб қолган инсон келган еридан тик туриб намозини давом эттиради.
Намознинг бир қисмини ишора билан ўқиган одам, ибодати давомида соғайиб кетса, намозни бошқатдан ўқийди.
Узрли киши намозни қазо қилиши
Бир одам ҳушидан кетиб, бу ҳолат бир кеча-кундуз ёки ундан озроқ давом этса, ўзига келгандан сўнг намозлари қазосини ўқиб беради. Аммо агар бешта намоздан кўпроғи қазо бўлган бўлса, ҳеч бирини ўқимайди. Бу ҳукм истеҳсон жиҳатдандир. Қиёсга кўра, комил намоз вақтини беҳушлик тўла эгаллаган бўлса, ҳеч қайсисини қазо қилиб ўқимайди. Бу ҳукм ухлаб қолган кишига тааллуқли эмас. Чунки у қазо қилиб ўқийди.
Бемор соғломлик пайтида ўтган намозлари қазосини ҳолатига қараб ўқийди, аммо соғлом инсон бетоблик дамларида ўқимай қолган намозларини тўлиқ ўқийди.
Қазо намозларини ўқиш
Кимки бир намозни ўтказиб юборса, ёдига тушган заҳоти, вақти кирган намоздан аввал ўқийди.
Вақти кирган фарз намозининг вақти ўтиб кетиши ёки у кароҳият вақтига тушиб қолиши ёки янги ва эски қазо намозларининг сони олтита бўлишидан қўрқса, бундан мустасно.
Вақти ўтиб қазо бўлган олтита намоздан бирини ўқиса, тартиб яна ўз ўрнига қайтади.
Агар қазо намозлар олтитадан ортиб кетса, тартибга риоя қилинмайди. Бу ҳолатда қазо намозларининг орасидаги тартиб соқит бўлади ва вақти кирган намоз аввал ўқилади.
Азондан сўнг масжиддан чиқиш
Масжидга кирганидан сўнг азон айтилган одамнинг намоздан аввал у ерни тарк этиши макруҳ. Имом ва муаззин бундан мустасно. Чунки улар ўз жамоатига боришга ҳақли. Бундан ташқари, улар фарз намозини ўқиган бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолда уларга масжиддан чиқишга рухсат берилади.
Аммо чиқмасдан туриб иқомат айтилса, пешин ва хуфтон намозларида нафл ният қилган ҳолатда имомга иқтидо қилади. Бошқа аср ва бомдоддан кейин нафл ўқиш макруҳлиги, шомда эса яна бир ракаат йўқлиги сабаб масжиддан чиқиб кетади.
Бомдод намозига қомат айтиш билан икки ракаат суннат намозини ўқиш
Имом бомдод намозини ўқиб турган вақтида бирор киши кириб келса, агарчи имом билан бир ракаат намоз ўтиб кетишидан қўрқса ҳам, суннат намозини масжиднинг ташқарисида ўқийди, сўнг имомга иқтидо қилади. Аммо икки ракаат ўтиб кетишидан қўрқса, суннатни ўқимайди ва имомга эргашади. Кейин, суннат намозини қазо қилиб ҳам ўқимайди.
Пешиннинг суннатини қазо қилиш
Пешиннинг суннати юқорига зикри ўтган мазкур иккила ҳолатда ҳам ўқилмайди. Лекин қазо ўқилади. Бу масала суннат намозлари бобида тўлиқ ёритилган.
Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК. А.Муҳиддинов таржимаси.Имом Бухорий халқаро маркази, 2016 йил. -Б.107-11026-07-2018 Hits:6591
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6536
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6551
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6787
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6341
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6740
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5427
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5480
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4376
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...
17-07-2018 Hits:5732
Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...
17-07-2018 Hits:1720
Посольством Узбекистана в Малайзии ведется активная работа по продвижению инициатив и предложений президента республики, озвученных на Первом саммите ОИС по... Batafsil...
04-06-2018 Hits:3246
Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...