(6-қисм)Қурбон ҳайити намози қандай ўқилади?
Қурбон ҳайит намози рамазон ҳайити намозига ўхшаб адо этилади. Ҳар иккала ҳайит намози икки ракаатдан иборат. Имом одамларга икки ракаат намоз ўқиб беради. Аввал таҳрима учун “Аллоҳу акбар” деб қўл кўтаради. Сўнгидан “Субҳанака Аллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук”ни ўқийди ва уч бор такбир айтиб, қўл кўтаради. Кейин, “Фотиҳа” ва зам сурани ўқийди.
Сўнг такбир айтиб, рукуъга кетади. Кейин иккинчи ракаатни ҳам қироат билан бошлайди. Қироат қилингандан сўнг уч бор такбир айтиб, қўлини кўтаради, тўртинчи такбир билан рукуъга кетади.
Ҳайит намозларининг ҳар бири ўқилгандан сўнг, имом яна иккита хутба айтади. Фитр хутбасида инсонларга фитр садақаси ва унинг ҳукмларини ўргатади. Қурбон ҳайити намозининг хутбасида эса одамларга қурбонлик тартиблари ва ташриқ такбиротларини ўргатади.
Қурбон намозини тезроқ ва фитр намозини кечиктириш
Қурбон намозини вақти кириши билан ўқиш мустаҳаб. Фитр намозини эса кечиктириб ўқиш мустаҳаб.
Арафа кунидаги бидъатлар
Арафа куни одамларнинг Арафотда жам бўлгани каби Арафотдан бошқа жойда йиғилиб туриши бидъат. Арафада туриш махсус жойда, хос кунда бажариладиган ибодатдир. Бошқа жойларда туриш, тўпланиш ҳаж арконлари каби ибодат ҳисобланмайди.
Ташриқ такбирининг боши ва ниҳояси
Ташриқ такбирлари арафа кунининг бомдодидан бошланиб, қурбонлик ҳайитининг учинчи куни аср намозидан сўнг тугатилади. Бу қараш Абу Ҳанифага тегишли. Аммо Имом Муҳаммад ва Имом Абу Юсуфнинг қарашларига кўра, 23 (йигирма уч) намоз дейилган, яъни қурбон ҳайитининг тўртинчи куни аср намозидан сўнг тугатилади.
Ташриқ такбирлари
Такбир қуйидагича: “Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар валиллаҳи-л-ҳамд”. У фарз намозларидан кейин бир бор айтилади.
Ташриқ такбирларини айтиш кимга вожиб?
Ташриқ такбирини айтиш фарз намоз вожиб бўлган ҳар бир жамоат билан намоз ўқувчи муқим кишига вожиб.
Ташриқ такбирларини айтадиган ўринлар
Витр намозидан кейин ҳам, ҳайит намозидан кейин ҳам ташриқ такбирлари айтилмайди.
Аммо жума намозидан кейин ташриқ такбир айтилади.
Агар имом ташриқ такбирни айтмаса, қавм айтади.
Ҳайит намозида бир йўл билан бориб, бошқа йўл билан қайтиш мустаҳаб.
Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК. А.Муҳиддинов таржимаси.Имом Бухорий халқаро маркази, 2016 йил. -Б.99-10126-07-2018 Hits:4582
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:4598
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:4685
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:4664
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:4432
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:4743
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:3941
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:3853
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:3270
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...