Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

НАМОЗНИНГ АРКОНЛАРИ(6-қисм)

Created on 24 February 2018 Hits: 1442

(5-қисм)ИККИ ҲАЙИТ НАМОЗИ

Мусулмонларнинг энг мўътабар байрамларидан бири Қурбон ҳайити Зулҳижжа ойининг 10-куни нишонланади. “Ийд” арабча “авд” (“такрорланиш”) сўзидан олинган бўлиб, байрамлар қайта-қайта келганлиги учун “ийд” ўзбек тилида ҳам “ҳайит” деб номланган.

Икки ҳайит кунлари Аллоҳ таолонинг кўплаб хайру баракаси ер юзидаги бандалари узра ёғилади. Ийди Қурбон ҳаж ибодатлари тамом бўлгани муносабати билан Аллоҳнинг йўлида қурбонлик қилишга тайёрликни билдириш учун шариатга киритилган байрамдир.

 Қурбонлик закот, фитр садақаси каби молиявий ибодат бўлиб, у Қуръони карим, ҳадиси шариф ва ижмоъ билан собит бўлган. Аллоҳ таоло муборак каломи шарифида марҳамат қилиб шундай дейди: “Биз (ўтган) барча умматга Аллоҳ берган чорва молларини (сўйиш) олдидан Унинг номини зикр қилишлари учун – қурбонлик қилишни буюрганмиз. Бас, (барчаларингизнинг) илоҳингиз бир Илоҳдир. Бас, Унгагина бўйинсунингиз ва (эй, Муҳаммад!) Итоат қилувчиларга хушхабар беринг!”.

Баро ибн Озиб ривоят қилади, Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганлар: “Батаҳқиқ, бугунги кунда бошлаб қиладиган ишимиз аввал ийд намозини ўқиш сўнгра уйга қайтиб қурбонлик қилишимиздир. Кимда-ким шундай қилса, у суннатга мувофиқ иш қилибди. Кимда-ким намоздан олдин қурбонлик қилса, у оиласи учун тайёрлаган оддий гўштдир, яъни қурбонлик эмас”.

Қурбонлик қилиш бошқа ибодатлар каби Аллоҳ учун дейилса-да, аслида, фойдасини инсон кўради. Қурбонлик қилинган ҳайвоннинг гўштидан сўйган одамнинг ўзи ва фақир-фуқаролар манфаатдор бўлади. Аллоҳ таоло эса инсоннинг қалбидаги ниятига кўра ажрини беради: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!”.

Ҳақиқатан, қурбонликка сўйилган ҳайвонларнинг гўштига ҳам, қонига ҳам Аллоҳ таоло муҳтож эмас. Қурбонлик қилишдан мақсад банданинг Яратувчи амрига итоати ва тақвосини намоён этишидир. Банда ихлос билан қурбонлик қилиб, Аллоҳ йўлида жонлиқ сўймоқдами, демак, ўша банданинг Аллоҳ таолога тақвоси бор. Аллоҳнинг розилиги учун борини қурбон қилишга тайёр. Шу билан бирга, қурбонлик қилиш банда учун Аллоҳни улуғлашга бир фурсатдир. Шунинг учун, Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди”.

Қуръони каримдаги: “Бас, Раббингиз учун (беш вақт ёки Қурбон ҳайити учун) намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг!”  – ояти билан қурбонлик вожиб бўлган.

Шунингдек қурбонлик қилиш закот нисобига қодир кишиларгагина вожиб.

Ҳайит намози ўқиб бўлингач, қурбонлик сўйиш бошланади ҳамда ҳайитнинг учинчи куни аср вақтида ниҳоясига етади.

Қурбонлик мусофирларга вожиб эмас.

Мусофир бўлса-да, ҳожиларнинг қурбонлиги шукрона қурбонлигидир.

Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳадиси шарифда марҳамат қилиб: Қурбонлик қилиш чиройли амаллардандир. У бандани дунёда балолардан ва охиратдаги офатлардан озод этади. Ҳайит намозини ўқиб, қурбонлик сўйган мўминлар менинг умматимдандир”– деганлар.

Қурбонлик қилувчининг қурбонлик сўйиш вақтида ҳозир бўлиши мустаҳаб.

Расулуллоҳ (с.а.в.) қизлари Фотима (р.а.)га: “Бориб қурбонлигингга гувоҳ бўл. Унинг биринчи томган қони билан баробар сенинг ўтган гуноҳларинг мағфират қилинур”, – дедилар. “Эй, Аллоҳнинг Расули! Бу бизга – аҳли байтга хосми ёки мусулмонларга умумийми?” – дедилар Фотима (р.а.). Шунда Сарвари коинот: “Мусулмонларга умумий”, – деб жавоб бердилар.

Қурбонликка қўй, эчки, туя, сигир каби ҳайвонларнинг эркаги ҳам урғочиси ҳам сўйилиши мумкин. Булардан туя 5 ёш, сигир 2 ёш, қўй ва эчки эса 1 ёшга тўлган бўлиши керак.

Қурбонликка ҳар томонлама соғ ва семиз бўлган жонлиқларни сўйиш шариат кўрсатмаларидандир.

Қурбонлик ниятида товуқ, ғоз ва шу каби паррандаларни сўйиш жоиз эмас.

Шариатда мол ва туянинг етти киши номидан сўйилишига рухсат берилган. Жобирдан ривоят қиладилар: “Набий (с.а.в.) билан Ҳудайбияда бир туяни етти киши номидан, бир сигирни етти киши номидан сўйдик” .

Агар мол ёки туя 7 киши номидан сўйиладиган бўлса, унинг гўшти аниқ тақсимланиши шарт.

Қурбонлик вожиб бўлган киши қурбонликни вақтида сўймаса, кейин унинг қийматини садақа қилиши вожиб.

Сўйилган қурбонликнинг учдан бирини садақа қилиш, учдан бирини едириш, учдан бирини кейин ейиш учун олиб қўйиш мустаҳаб.

Серфарзанд оилалар сўйилган жонлиқ гўштининг барчасини оилада ўз фарзандлари учун олиб қўйиши афзал.

Мусулмон бўлмаган қўшниларга ҳам қурбонлик гўштидан бериш мусулмонлик зийнатидан ҳисобланади.

Қурбонлик териси сотилмайди, қассобга меҳнати эвазига ҳам берилмайди, балки фақат фақир кишига садақа қилинади ёки рўзғорда ишлатиш учун олиб қўйилади.

Қассобга хизмат ҳақи берилади. Аммо бу ҳақ қурбонлик гўшти ҳисобидан амалга оширилмайди.

 

Ҳайит намозини ўқиш кимга вожиб?

Ҳайит намози жума вожиб бўлган ҳар бир кишига вожибдир.

Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК. А.Муҳиддинов таржимаси.
Имом Бухорий халқаро маркази, 2016 йил. -Б.94-98

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5336

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5348

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5464

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5498

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5197

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5525

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4540

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4488

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3754

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...