Муҳаддислар имоми, ҳадис борасида мўъминларнинг амири, ҳофиз, фақиҳ, муаррих ва мутафаккирнинг тўлиқ исми шарифи – Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардазбеҳ ибн Баззазбеҳ Жуъфий бўлиб, Имом Бухорий номи билан машҳур бўлган.
Имом Бухорий 194/810 йил 21 июлда (шаввол ойининг 13-кунида жума намозидан кейин) Бухорода таваллуд топган.
Имом Бухорийнинг исми Муҳаммад, куняси Абу Абдуллоҳ, лақаби баъзан “имому-л-муҳаддисийн” (“муҳаддисларнинг имоми”, “пешвоси”), баъзан “амиру-л-муъминийна фи-л-ҳадис” (“ҳадис илмининг амири, султони”) ва насаби Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардазбеҳ ибн Базазбеҳдир. Сўнгги икки исми ибн Бардазбеҳ ибн Базазбеҳдан кўриниб турибдики, Бухорийнинг асл насаби ажамларга бориб тақалади. Бу фикр талай адабиётларда қайд қилинган бўлиб, кўпчилик муҳад-дисларнинг таъкидлашларича, “Бардазбеҳ” сўзи арабча “зориъ” – “зироат”, “деҳқончилик билан шуғулланувчи киши” маъносини билдиради.
Имом Бухорийнинг отаси Исмоилнинг куняси Абулҳасан бўлиб, ўз даврининг етук муҳаддисларидан саналган. Имом Моликнинг шогирд ва асҳобларидан бири бўлиб, тижорат ишлари билан ҳам шуғулланган. Шунингдек, унинг Ҳаммод ибн Зайд, Имом Молик, Абу Муовия каби ўз даврининг йирик муҳаддисларидан ҳадислар ривоят қилгани, Абдуллоҳ ибн Муборакнинг (736-797) суҳбатида бўлиб, ундан таълим олгани ҳақидаги хабарлар манбаларда келтирилади. Унинг шогирдларидан ироқлик бир қанча олимлар Аҳмад ибн Ҳафс, Наср ибн Ҳусайн ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Имом Бухорий ўзининг “Ат-тариху-л-кабир” (“Катта тарих”) асарида отасининг таржимаи ҳоли ҳақида бир қанча маълумотлар келтиради. Тарихчи Ҳофиз ибн Ҳиббон (ваф. 965 й.) ўзининг “Китобу-с-сиқот” (“Ишончли китоб”) номли асарида: “Исмоил ибн Иброҳим, яъни Имом Бухорийнинг отаси, Ҳаммод ибн Зайд ва Моликдан ҳадислар ривоят қилган, ундан эса ироқлик олимлар ҳадислар нақл қилганлар”, – деб таъкидлайди.
Манбаларда зикр қилинишича, аллома Исмоил ўта тақводор, художўй ва ҳалол инсон бўлган. Бухорийнинг онаси ҳам тақводор, диёнатли ва ҳар хил кароматлар соҳибаси, ғоятда оқила, фозила аёл бўлган. Эл орасида Аллоҳ таолога илтижо этиб, доимо дуолар ўқиб юрадиган покиза аёл сифатида танилган.
Имом Бухорий ёшлигидаёқ отаси вафот этиб, онаси тарбиясида вояга етган. Ёшлигидан ақл-идрокли, ўткир зеҳнли ва маърифатга ҳаваси кучли бўлиб, турли илм-фанлар, айниқса, ҳадис илмини зўр қизиқиш билан эгаллаган. Ўн ёшидан бошлаб ўз юртидаги турли ровийлардан ҳадисларни эшитган, шунингдек, Абдуллоҳ ибн Муборак (736-797) ва Вакиъ ибн Жарроҳ (тав. 746 й.) каби олимларнинг ҳадис тўпламларини мутолаа қилиб ёдлаган, устози Шайх Дохилий билан ҳадис ровийлари ҳақидаги қизғин баҳсларда қатнашган.
Имом Бухорийга ўн ёшидан бошлаб ҳадисларни ёд олиш илҳоми насиб этиб, ёши улғайган сари бу рағбати тобора кучайиб, зиёда бўлиб борган, нафақат ҳадисларни шунчаки ёд олиш, балки ёшлигидан бошлаб ҳадисларни саҳиҳ (тўғри, ишончли) ва ғайри-саҳиҳ (хато, нотўғри)ларга ажратиш, уларнинг иллатларини аниқлаш, ҳадис ровийларини ўрганиб таҳқиқ қилиш, улар ривоятининг адолатлилиги, тўғрилиги, ишончли ёки ишончсизлиги, ровийларнинг маиший ҳаётлари, яшаш жойлари, туғилган ва вафот этган саналари, бир-бирлари билан ўзаро қилган мулоқотлари, турли ровийлар келтирган ҳадисларни бир-бирига солиштириб муқояса қилиш, уларнинг бир-бири билан ўзаро боғлиқлиги ва бир-бирига боғлиқ бўлмай, узилишлар мавжуд ҳолатлар, ҳадис илмининг хилма-хил ва энг юқори нуқталарига етишиш, бу илмнинг турли масалаларини чуқур таҳқиқ этиш, уларни жамлаш ва Қуръони карим оятлари билан узвий боғлиқликда ўрганиш каби масалаларга қизиққан. (давоми бор)
САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ. Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил. -Б22-25.26-07-2018 Hits:5944
25-07-2018 Hits:5698
17-07-2018 Hits:5735
16-07-2018 Hits:5592
06-07-2018 Hits:5632
04-07-2018 Hits:5633
27-06-2018 Hits:5537
04-06-2018 Hits:5644
14-03-2018 Hits:4820
26-07-2018 Hits:6505
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6452
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6459
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6700
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6258
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6649
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5367
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5409
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4316
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...