Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

ИШИДнинг “Суриядаги гуруҳлар тоғутга куфр келтирмайдилар ва уни кофирга ҳам чиқармайдилар” деган даъволарга бешинчи раддия:

Created on 09 January 2018 Hits: 1489

(тўртинчи раддия)жамиятни кофирга чиқариш ва одамларни имтиҳон қилиб кўриш:

Ҳозирги даврда мусулмон жамиятлар бошига тушган мусибатлардан энг каттаси бу, жамиятларни кофирга чиқариш бидъатидир. Ана шу кофирга чиқариш бир қанча бузуқ асослар устида барпо қилинган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

1. кофирлар ҳақида нозил бўлган тоғутларга куфр келтириш ҳақидаги диний ибораларни мусулмонларга ишлатишлик. Ана шундай иборалар жумласидан Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир:

 “Сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлган нарсага иймон келтирганларини даъво қилаётганларни кўрмайсанми?! Тоғутдан ҳукм сўраб беришни истайдилар. Ҳолбуки, унга куфр келтиришга буюрилгандир. Шайтон эса, уларни йўлдан бутунлай адаштиришни истайди”.[1]

Яна:

“Иймон келтирганлар Аллоҳнинг йўлида жанг қилурлар. Куфр келтирганлар тоғутнинг йўлида жанг қилурлар. Бас, шайтоннинг дўстларига қарши жанг қилинг. Албатта, шайтоннинг ҳийласи заифдир”.[2]

Яна:

“Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: “Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг”, деб Пайғамбар юборганмиз”.[3]

Шунингдек, Адий ибн Ҳотим (р.а.)нинг ушбу ҳадиси:

“Мен бўйнимда олтиндан ясалган ҳоч билан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келдим. У зот: “Эй Адий, ушбу бутни ўзингдан улоқтириб юбор”, дедилар. Мен у кишининг Бароат сурасидаги “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар”[4] оятини ўқиётганларини эшитдим. У зот: “Аммо улар ўз ҳибрлари (диний олимлари) ва роҳибларга ибодат қилмас эдилар. Бироқ улар бирор нарсани одамлар учун ҳалолга чиқарсалар, одамлар ҳам ўша нарсани ҳалол санар, агар улар одамлар учун бирор нарсани ҳаромга чиқарсалар, одамлар ҳам ўша нарсани ҳаром санар эдилар”, – дедилар”.[5]

Мана шу ва шу сингари оят ва ҳадислар фақатгина кофирлар ва мушриклар ҳақида айтилган бўлиб, умуман мусулмонлар ҳақида айтилган эмас.

Шундай экан, уларни мусулмонлар жамиятига қарши далил-ҳужжат қилиб келтириш, унда келган мушрикларга доир аҳкомларни мусулмонларга нисбатан жорий қилишлик аввалги ва охирги хорижийларнинг сифатларидандир. Чунки улар оятлар ва ҳадисларни хорижий бўлмаган уламоларнинг англашлари ва сўзларидан узоқ ҳолда ўқиганлари учун ҳам уларни нотўғри тушундилар. Кейин эса уларни ноўрин тарзда далил-ҳужжат қилиб келтирдилар.

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ шундай деган:

“Ибн Умар уларни (яъни хорижийларни) Аллоҳнинг энг ёмон халоиқлари деб билар эди. У: “Албатта, улар кофирлар хусусида нозил бўлган оятларни олиб, мўминларга нисбатан ишлатадиган бўлиб кетдилар”, деган”.[6]

Шотибий раҳимаҳуллоҳ шундай деган:

“Хорижийлар қандай қилиб камондан отилган ўқдек диндан чиққанларини кўрмадингизми? Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни: “Улар Қуръон ўқийдилар-у, ҳалқумларидан нарига ўтмайди”, деб сифатлаганлар. Яъни, улар, – валлоҳу аълам,– Қуръонни англаб етмайдиларки, уларнинг қалбларига кириб борса...

Албатта, киши бир оят ёки суранинг нима ҳақида нозил бўлганини билса, унинг манбасини ҳамда таъвилини, ундан нима кўзда тутилганини яхши билиб олади. Шунинг учун ҳам у ана шу оят ёки сура борасида ундан нарига ўтиб кетмайди. Агар нима ҳақида нозил бўлганини билмаса, унга назар қилиш ортида турли қарашлар ётгани учун ҳам ҳар бир инсон алоҳида-алоҳида йўл тутадиган бўлиб қолади...

Бу нарсани Ибн Ваҳбнинг Бакирдан ривоят қилган ҳадиси ҳам аниқ баён қилиб беради. Унда айтилишича, Бакир Нофеъдан: “Ибн Умарнинг ҳарурийлар ҳақидаги фикри қандай эди?” деб сўраганида у: “Ибн Умар уларни Аллоҳнинг халоиқлари ичидан энг ёмони деб, улар кофирлар ҳақида нозил бўлган оятларни олиб, мўминларга нисбатан ишлатадиган бўлиб қолганлар, деб билар эди”, деган жавобни берган. Ана шунда Саид ибн Жубайр бу гапдан хурсанд бўлиб кетган. Муташобиҳ оятлар ичидан ҳарурийлар эргашадигани – бу, Аллоҳ таолонинг: “Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир”,[7] деган оятидир. Улар ана шу оятга: “Сўнгра куфр келтирганлар ўз Роббиларига (ўзгаларни) тенглаштирадилар”,[8] оятини ҳам қўшиб тушунадилар. Шунинг учун ҳам ҳақдан бошқаси билан ҳукм қилаётган раҳбарни кўрсалар, ҳақиқатда, у кофир бўлди, ким кофир бўлса, ўз Роббига (ўзгаларни) тенглаштирган бўлади. Ким ўз Роббига (ўзгаларни) тенглаштирадиган бўлса, батаҳқиқ мушрик бўлибди, дедилар. Бинобарин, (уларнинг қарашларига асосан) бу умматнинг барчаси мушрик бўлгани учун ҳам чиқиб, кўзлари тушган мусулмонни ўлдириб юбораверар эдилар. Чунки ҳарурийлар бу оятни таъвил қилар эдилар”.[9]

Динда ҳаддан ошганлар ана шулар билангина чекланиб қолмасдан, балки кофирлар ва мушриклар ҳақида айтилган “ора очиқлик” ҳақидаги ибораларни мусулмонларга нисбатан ишлатишда бошқа бир ишни ҳам унга асослаб олдилар. Мусулмонлар устидан ҳукм чиқаришда “Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар. Ким буни қилса, бас, унга Аллоҳдан ҳеч нарса йўқ”, [10] “Улардан кўпларининг куфр келтирганларни валий-дўст тутганини кўрасан. Уларга нафслари тақдим қилган нарса қандай ҳам ёмон бўлди. Аллоҳ уларга ғазаб қилди. Ва улар азобда боқий қолувчилардир”[11] ва “Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда яхши ўрнак бор. Улар, биз сиздан ва сиз ибодат қилаётган нарсадан безормиз, сизга куфр келтирдик, энди токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунларингизча орамизда доимий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, дедилар”[12] [13] сингари диний ибораларни асос қилиб олдилар.

Хато тушуниш ва кетма-кет кофирга чиқаришдаги ана шу муттасиллик уларни бутун бир жамиятларни ҳамда барча одамларни кофирга чиқаришга олиб бориб қўйди.

Юқорида Саийд ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳнинг: “Агар ҳақдан бошқаси билан ҳукм чиқарадиган раҳбарни кўриб қолсалар, ҳақиқатда, у кофир бўлди, ким кофир бўлса, ўз Роббига (ўзгаларни) тенглаштирган бўлади. Ким ўз Роббига (ўзгаларни) тенглаштирадиган бўлса, батаҳқиқ мушрик бўлибди, дедилар. (Уларнинг наздиларида) бу умматнинг барчаси мушрик бўлгани учун ҳам чиқиб, кўзлари тушган мусулмонни ўлдириб юбораверар эдилар”, деган сўзи ўтди.

Уларнинг залолатга кетишларига асосий сабаб ҳидоят пешволари ва мусулмонларнинг жамоати хусусидаги улар адолатдан чиққандирлар ва улар залолатга кетгандирлар деган эътиқодларидир. Мана шу ақида суннатдан четга чиққан рофизийлар ва уларга ўхшаганлар тутиб олган манбаъдир. Кейин эса улар ўзлари зулм деб билган ҳар қандай ишни куфр деб ҳисоблаб, ана шу куфрга асосланиб ўзлари ихтиро қилган аҳкомларни жорий қиладилар. Мана шулар ҳарурийлар, рофизийлар ва уларга ўхшаган диндан отилиб чиқувчиларнинг учта мақомлари бўлиб, ҳар бир мақомда Ислом динининг асосларидан айримларини тарк қилганлар ҳатто ўқ камондан чиққандек диндан отилиб чиққандирлар.

Агар: Ахир, манави тоғутлар шариатдан бошқасини ҳакам қилиш ва ундан ҳукм сўрашлик билан кофир ва мушрик бўлганларку, дейиладиган бўлса, уларга жавоб шуки:

1 – мусулмонлар билан муомала қилишдаги қоида – мусулмонлиги аниқ ҳужжат билан исботини топган кишининг Исломи аниқ ҳужжат билангина ундан зоил бўлади. Биргина туҳмат ёки шубҳанинг ўзи билан зоил бўла қолмайди.

Кимнинг иймони аниқ ҳужжат билан собит бўлган бўлса, унинг иймони шак-шубҳа билан зоил бўлмайди. Аниқ ҳужжат келтирилмаса ва шак-шубҳага ўрин қолдирилмасагина ундан иймони зоил бўлиши мумкин, дейдилар калом илмининг уламолари.

Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ шундай деган:

“Аниқ бўлдики, дахлсизлик “Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимасини қатъий тарзда айтишдан маълум бўлгандир. Шундай экан, ана шундай қатъий ҳужжат бўлмаса, бу маъсумлик йўққа чиқмайди”.[14]

Демак, Ислом динини умуман қабул қилмаган аслий кофирни кофир деб эътиқод қилиш билан – ваҳоланки, бу эътиқод ҳар бир мусулмоннинг зиммасидаги вожиб амалдир, – куфрга ва муртадликка олиб бораётган ишларга қўл уриб қўйган мусулмонни кофирга чиқаришнинг орасида фарқ бор.

2 – Аллоҳ нозил қилганидан бошқа нарса асосида ҳукм чиқаришлик катта куфр эмасдир. Бу ҳақда сал кейинроқ батафсил сўз юритамиз. Агар ана шундай ҳукм чиқаришлик катта куфр эканлиги аниқ бўлса, барча шартлари топилиб, монеликлар йўқ бўлганидан кейингина бу ишни қилган кишини кофир дейилади. Шунда ҳам илмда ёки маҳкама ишларида етуклик даражасига етган уламолар қиладиган иш бу. Агар унинг куфрлиги ўз исботини топса, унинг ҳукмига итоат қилган кишилар ҳам юқорида айтиб ўтилганидек, кофир бўлиб қолмайди.

3 – ана ундан сўнг, динда ғулувга кетганлар барча одамлар ҳақида уларни кофир деб, тоғутларнинг ҳукмларига рози бўлган деб эътиқод қилгач, уларнинг ақидаларини имтиҳон қилишни ҳамда уларни тавбага чақиришни ўйлаб топдилар:

Одамларнинг ақидаларини, уларнинг мухолифларга бўлган муносабатларини имтиҳон қилишлари бидъат ва залолат эгаларининг аломат – белгиларидандир. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, у зотнинг саҳобалари ҳам одамларни имтиҳон қилмас эдилар. Ақида учун одамларни имтиҳон қилишлик бидъат эгаларининг қўлларида вужудга келган, холос. Чунки, хорижийлар аввал ўзлари куфр деб билган масалалар борасида одамларни имтиҳон қилган бўлсалар кейинроқ ўзлари кофир деб билган шахслар борасида имтиҳон қиладиган бўлдилар. Уларни кофирга чиқаришда ўзларига ҳамфикр бўлмаган кишиларни ўлдириб юбордилар. Шунингдек, Қуръоннинг махлуқлиги борасидаги фитна ишидаги имтиҳон ҳам муътазилалар ва рофизийларнинг қўллари орқали вужудга келган эди. Бидъат эгалари ва ғулувга кетганлар ҳалигача одамларнинг ақидаларини, қандайдир шахсларни ё жамоаларни ёки сўзларни ёхуд ақидаларини дўст ёки душман тутишларини имтиҳон қилиб келадилар.

Ҳозирги замонда ғулувга кетганлар ҳам ўшалар сингари иш тутдилар. Улар одамлар учун йўллар ва ақидалар ўйлаб топдилар, турли хил номдаги гуруҳлар ва жамоалар ихтиро қилдилар, ҳақиқатни фақатгина уларда деб, уларга хилоф келган нарсалар ботил деб даъво қилдилар. Кейин эса ўша ишларни деб одамларни имтиҳон қилишга тушиб кетдилар.

Аммо Аҳли Сунна эса: Уларнинг мусулмонлар ҳақларидаги асосий ақидалари Исломдир, соғлом ақидадир. Шунинг учун ҳам улар одамларнинг зоҳирларини қабул қиладилар, ботинларини Аллоҳ таолога ҳавола қиладилар, уларнинг даъволар ва номларга эмас, балки ҳақиқатлар ва ақидаларни дўст тутишларига эътиқод қиладилар.

Уламолардан бирлари шундай деган:

“Балки, улар билан номланиш мумкин бўлган исмлар, мисол учун одамларнинг ҳанафий, моликий, шофиъий ва ҳанбалий сингари бирор имомга мансубликларини имтиҳон қилиш ҳеч бир одам учун мумкин эмас. Ана шу номларни деб бирор кишини дўст ёки душман тутилмас. Аксинча, Аллоҳнинг наздида халоиқларнинг энг мукаррами уларнинг ҳар қандай тоифадан сақланганидир. Аллоҳнинг валийлари – ана ўшалар иймон келтирган ва тақво қилган кишилардир...”.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзга ҳеч ким бу умматни ўзининг йўлига даъват қилиши, шу йўлни деб дўст ёки душман тутиши учун бирор кишини тайинлаб қўйишга ҳаққи йўқ. Бу ишлар умматнинг ўртасига тафриқа соладиган бирор шахс ёки бирор сўзни одамлар учун тайинлаб қўядиган аҳли бидъатларнинг ишларидандир. Улар ана ўша сўзни ёки ана ўша мансубликни деб дўст ёки душман тутадилар.

ИШИДнинг ботил ғоялари ва уларга раддиялар / Доктор Имодуддин ибн Абдулваҳҳоб Хийтий.
Таржима ва изоҳлар муал-лифи А. Ҳофий. – Самарқанд:
Имом Бухорий халқаро маркази, 2017.-Б.301-312


[1] Нисо сураси, 60-оят.

[2] Нисо сураси, 76-оят.

[3] Наҳл сураси, 36-оят.

[4] Тавба сураси, 31-оят.

[5] Имом Термизий (рақ: 3095) ривояти.

[6] Имом Бухорий бу гапни “Ал-жомиъ ас-саҳиҳ”нинг “Муртадлар ва бош тортганларни тавбага чақириш ва улар билан уруш қилиш” номли китобининг “Хорижийлар ва даҳрийларни уларга ҳужжат келтиргандан сўнг ўлдириш ҳақидаги боб”ида ҳадис ровийларини зикр қилмасдан ишонч билан зикр қилган.

[7] Моида сураси, 44-оят.

[8] Анъом сураси, 1-оят.

[9] Ал-эътисом. Ж.2. – Б. 692.

[10] Оли Имрон сураси, 28-оят.

[11] Моида сураси, 80-оят.

[12] Мумтаҳана сураси, 4-оят.

[13] Кофирлар тўғрисида нозил бўлган оятларни мусулмонларга нисбатан кофирларга тегишли бўлган ҳукмларни жорий қилиш учун далил-ҳужжат қилиб келтириш билан бирор бир диний иборанинг умумий лафзини шу лафз ичидаги маънолардан бирига нисбатан унинг ҳукмини келтирмаган ҳолда далил-ҳужжат қилиш учун келтиришнинг ўртасида фарқ бор. Мисол учун, Аллоҳ таолонинг: “Уйларини ўз қўллари билан ва мўминларнинг қўллари билан буза бошладилар”, (Ҳашр сураси, 2-ояти), “Инсон ўзи кўп тортишувчи бўлган эди”, (Каҳф сураси, 54-ояти) ва “Албатта, Аллоҳ ва Унинг Расули амалингизни кўрадир, сўнгра ғайбни ва шаҳодатни билгувчи зотга қайтарилурсиз-лар. Бас, у сизга қилиб юрган амалингизнинг хабарини берадир, деб айт”, (Тавба сураси, 94-ояти) кабиларни далил қилиб келтиришга ўхшаш.

 Мана шундай қилиб далил келтириш жоиз ва бундай ишни салафлар ва кўплаб уламолар ҳам қилишган. Ва айни вақтда бу “Лафзнинг умумийлиги эътиборга олинади, сабабнинг хослиги эмас” деган қоиданинг остига дохил ҳам бўлади.

[14] Ал-иқтисод фил-иътиқод. Ж.1. – Б. 136. 

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6505

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6451

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6459

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6700

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6257

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6648

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5366

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5409

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4316

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...