Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

ЗАМОНАМИЗ ХОРИЖИЙЛАРИ

Created on 09 January 2018 Hits: 1712

Маҳкамада қозилик бўрига қолса, қўзиларнинг аҳволи барчага маълум. Иш айнан ҳозирда айтиб ўтганимиздек бўлди.

Ироқ ва Сурия ҳудудидаги баъзи минтақаларни қўлга киритган “ИШИД” жангарилари мусулмон ва мусулмон бўлмаган бегуноҳларнинг қонини тўкишлик учун “кофирга чиқариш, шариатда белгилаб қўйилган ҳадларни ижро этиш” каби баҳоналарни қўллаб, дин ва шариат номи билан халқнинг бошига турли кулфатларни солдилар.

Улар минг йиллардан бери мусулмон бўлиб келганларни ўзларига ҳамфикр бўлмагани учун асоссиз шубҳалар билан муртад ва кофирга чиқариб ўлдириб юбордилар. Неча асрлардан бери мусулмонлар билан ҳамжиҳат яшаб келаётган ўзга дин вакилларининг моллари ва кўчмас мулкларини мусодара қилиб, ўзлаштириб олдилар ва бундан бошқа жиноятларни содир қилдилар.

Жазоларни татбиқ қилишда ҳам бирор-бир жазони ижро этиш қонунига амал қилмадилар. Жумладан, ўлимга ҳукм қилинган шахсларни бир гуруҳ одамларнинг олдида бўғизладилар ва бу ҳам камлик қилганидай узилган бошларни ўйин қилиб, фахрланиб тасвирга тушдилар ҳамда бу ишларни Ислом динидан деб даъво қилдилар. Ваҳоланки, шариатда келган далиллар бунга ўхшаш қабиҳ ишлардан қаттиқ қайтаради. Сўйиш услуби билан одам ўлдириш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар, тобиъийнлар ва улардан кейинги уламолару қозиларнинг замонларидан бери мусулмонларнинг ораларида кузатилмаган бир услубдир. Албатта, одамларни сўйиш услуби билан ўлдириш аввалги хорижийлардан қолган машҳур бир ишдир. Номлар ўзгаргани билан маъно-моҳият ўзгармас экан, исмларнинг турлича бўлишининг аҳамияти йўқ[1].

Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: “Аҳли сунна вал жамоанинг кўпчилик ақоид уламолари хори-жийларни “фосиқ” дейдилар. Улар икки шаҳодат калимасини талаффуз қилиб, исломнинг арконларида бардавом бўлганлари учун исломнинг аҳкомлари уларга ҳам жорий қилинади”, деганлар.

Уларнинг фосиқ бўлишларига сабаб фосид таъвилга суянган ҳолларида мусулмонларни кофирга чиқарганликларидир. Уларни бу ишга ундаган нарса ўзларига мухолиф бўлганларнинг қонларини (тўкишни) ва молларини (тортиб олишни) жоиз санаганликлари, уларнинг усти-ларидан кофир ва мушрик деб шоҳидлик берганликларидир”[2].

Уларни қилмишларини таҳлил қилган уламо-ларимиз уларни хорижийларнинг издош давомчилари демоқдалар. Хорижийлар ҳам айнан “ИШИД” террорчи ташкилоти сингари ўзига ҳамфикр бўлмаган мусулмонларни кофирга чиқариб, уларни жонлари ва молларини ўзларига ҳалол санаганлар. Қолаверса, ўтмишдаги хорижийлар, мусулмонларни қатл қилишда ҳам, ҳозирда “ИШИД” жаллодлари қўллаган услубни қўллаганлар.

Тарих ва сийрат китобларида келишича, “Улар Абдуллоҳ ибн Хаббоб розияллоҳу анҳуни худди қўйни бўғизлагандек, сўйганлар. Кейин эса унинг ҳомиладор хотинини олиб келиб, қорнини ёриб, қорнидаги ҳомиласини чиқариб ташлаганлар”[3].

Қадимда ўтган хорижий аждодларидан ўзиб кетган “ИШИД” жаллодлари одамларни қатл қилишда, оловда ёқиш, сувга чўктириш, портлатиб юбориш ва бошқалари сингари хилма-хил йўлларни ўйлаб топдилар. Жумладан, 26 ёшли Иорданиялик учувчи Муаз Сафий Касасбаҳни тириклайин ёқиб юборишди. Қанча инсонларни сувга ғарқ қилишди. Жеймс Фоули ва Степан Сотлофф каби мухбирларни, хайрия ёрдамларини етказадиган ходимлардан Девид Хенесни ҳам шафқатсизларча ўлдиришди.

Иш фақат сўйиш ёки ана шундай жирканч услублар ёрдамида қатл қилиш билан тўхтаб қолмади. Аксинча, қатл қилинаётган шахсларни қатл қилишдан олдин сўз ва амал билан азоблаш, сўйиб ташлаш билан уларга таҳдид қилиш ва уларни масхара қилиш каби ишлар ҳам юқори-дагиларга келиб қўшилди. Булардан ташқари, биргина Сурияда бўлаётган террор оқибатида юз минглаб одамлар ҳаётдан кўз юмди, миллионлаб киши нотавон бўлди. Қарийиб олти миллион болалар оч ва саккиз миллион кишилар бошпанасиз қолдилар. Афсуски, бу айтиб ўтилган рақамлар миқдори зиёдалашиб бормоқда.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو قَالَ قَتْلُ الْمُؤْمِنِ أَعْظَمُ

 عِنْدَ اللَّهِ مِنْ زَوَالِ الدُّنْيَا

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бир мўминнинг қатл қилиниши Аллоҳнинг наздида дунёнинг заволга юз тутишидан кўра оғирроқдир”[4].
 
Ҳақиқат ниқобидаги ёлғон. Олимхон Исахон ўғли.
Имом  Бухорий халқаро маркази, 2017. -Б96

 


[1] Улар ўзларига турли туман исломий номларни қўйиб олишлари мумкин, лекин уламолар уларнинг қилмишларига қараб уларни қайси адашган тоифадан эканини баён қилиб беришади.

[2] Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳу-л-борий шарҳ саҳиҳ ал-Бухорий. Ж. 12. – Байрут. Дору-л-маърифа, 1959. – Б. 300.

[3] Доктор Имодуддин Хийтий. Ишиднинг ботил даъволарига раддиялар. Илмия, 2015.

[4] Имом Насаий. Сунан ан-Насоий. Ж. 7. – Байрут. Дору-л-маърифа, 1420/2000. – Б. 95.

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6506

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6452

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6459

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6700

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6258

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6649

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5368

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5411

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4317

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...