(1-қисм)Суннатга оид масалалар
Суннат намозлар: бомдоддан аввал икки, пешиндан аввал тўрт ракаат ва ундан сўнг икки ракаат, асрдан аввал тўрт ракаат, хоҳласа, икки ракаат, шом намозидан кейин икки ракаат, хуфтондан аввал тўрт ракаат ва ундан кейин тўрт ракаат, хоҳласа, икки ракаатдир. Бунга далил Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг: “Кимки бир кеча-кундузда ўн икки ракаат намозда бардавом бўлса, Аллоҳ таоло унга жаннатда бир уй бино қилади” ҳадисларидир. Шунингдек жумадан олдин ҳам, кейин ҳам тўрт ракаат намоз ўқиш суннати муаккададир.
Бошқа бир ривоятда бомдоддан аввал икки, пешиндан аввал тўрт ракаат ва ундан сўнг икки ракаат, шом намозидан кейин икки ракаат, хуфтондан кейин икки ракаат, яъни бир кеча-кундузда ўн икки ракат намоз ўқиш суннати муаккададир. Шунингдек, асрдан аввал тўрт ракаат, хуфтондан аввал тўрт ракаат ва ундан кейин тўрт ракаат ва пешиндан аввал тўрт ракаат намоз ўқиш мустаҳаб ҳисобланади.
Суннатнинг қазосини ўқиш
Суннат намозининг қазоси ўқилмайди. Фақат бомдоднинг суннати фарз билан бирга қазо бўлган бўлса, заволдан олдин қазо қилиб ўқилади. Аммо танҳо ўзи қазо бўлган бўлса, Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф наздида, қазоси ўқилмайди. Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний айтади: “Мен учун уни заволгача қазо қилиб ўқиш яхшироқдир”. Аммо бомдод намозидан кейин нафл ўқиш макруҳлиги боис, қуёш чиқишидан олдин ўқилмайди. Бу – уламолар ижмоси.
Шунингдек, пешиннинг тўрт ракаат суннати ҳам ўз вақтида икки ракаат пешин суннатидан кейин қазо ўқилади. Бу Имом Абу Юсуфнинг наздидир. Аммо Имом Муҳаммаднинг наздида, биринчи пешиннинг тўрт ракаат суннати, кейин икки ракаат суннати ўқилади. Имом Муҳаммад фикрига асосан фатво берилган.
Кечаси ва кундузи ўқиладиган нафл
Нафл намозлари кундузи икки ракаат ёки тўрт ракаатдан, кечасида эса икки, тўрт, олти ва саккиз ракаатдан бир салом билан ўқилади. Кечаси ҳам, кундузи ҳам белгиланган мазкур ҳолатлардан зиёда қилиш макруҳ. Аммо уларнинг ҳар иккаласида тўрт ракаатдан ўқиш афзалдир. Аммо суннат ва нафл намозларини уйда ўқиш энг афзалдир.
Бомдоднинг суннатидан бошқа барча нафл намозларини ўттирган ҳолда ўқиш мумкин. Намозни ўтирган ҳолда бошлаб қўйиб, сўнг қоим ҳолда давом эттирса ёки қоим ҳолда бошлаб, ўттирган ҳолда комил қилса, дуруст бўлади.
Аммо эгардалик ҳолда бошлаб қўйган бўлса, сўнг уловдан тушса, келган жойидан давом эттиради. Бунинг акси бўлса, намозни қайтадан ўқийди яъни ерга тушган пайти бошлаб қўйган бўлса, сўнг уловга минса, намозни янгидан ўқийди.
Нафл намозларини жамоат билан ўқиш
Таровиҳдан бошқа барча нафл намозларни жамоат билан ўқиш макруҳ. Аммо таровиҳни жамоат билан ўқиш афзал. Бу эса буюк халифалардан бири Умар ибн Хаттоб (р.а.)нинг бизларга қолдирган меросидир. Кимки нафл намозини ўқиш ёки рўза тутишга киришса, унга уни ниҳоясига етказиш лозим бўлади. Аммо бузиб қўйса, қазосини ўқиш ёки тутиб бериш вожиб. Чунки бу ҳолда улар ибодат ҳукмида бўлиб, ибодат эса “Аммалларингизни ботил қилманг” оятига мувофиқ охирига етказилиши шарт.
Таровиҳ намозига оид масалалар
“Таровиҳ” арабча “тарвиҳа” сўзининг кўплик шакли бўлиб, у ҳар бири тўрт ракаатли намознинг исмидир. Қавм ҳар тўрт ракаат намоздан кейин бир муддат дам олиши учун у “таровиҳ” номи билан номланди.
Таровиҳнинг сифати
Рамазон ойида хуфтондан сўнг одамларнинг йиғилиши, имомнинг уларга бешта тўрт ракаатдан намоз ўқиб бериши ва ҳар тўрт ракаатни икки салом билан (яъни икки ракаатдан қилиб) ўқиши, ҳар тўрт ракаатдан кейин тўрт ракаат муддатича ўтириши (яъни дам олиши), шундан кейин, имомнинг витр ўқиб бериши суннат.
Маккаликларнинг урфига кўра, бешинчи тўрт ракаатлик ва витр ўртасида ҳам бироз дам олинади. Бошқа қарашга кўра эса, улар ўртасида дам олинмайди. Бунга далил Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг таровиҳни шу услубда ўқиб, сўнг умматларига таровиҳ намозлари фарз бўлиб қолишидан қўрқиб, уни тарк қилганлари ҳамда Умар (р.а.) халифалик даврида таровиҳни қайта тиклаб, инсонларни уни ўқишга тарғиб қилганидир.
Таровиҳ суннати
Рамазон ойида бир бор Қуръони каримни хатм қилиш суннат.
Тўрт ракаатли намознинг ҳар бир ракаатига ўн оятдан ўқиб бориш суннат.
Таровиҳни жамоат билан ўқиш суннати кифоя. Яъни, барча масжид аҳли уни тарк қилиб қўйса, гуноҳкор бўладилар. Агар бир тоифа одам таровиҳни ўқиса, қолганлардан (гарчи улар бу ибодат фазилатидан бебаҳра қолсалар ҳам) гуноҳ соқит бўлади. Агар имом қавмга малол келишини билса, ташаҳҳуддан кейин дуо қилмайди. Аммо қавмга малол келмаслигини билса, хоҳлаганича Аллоҳ таолога истиғфор айтиб дуо қилади.
Таровиҳнинг вақти
Таровиҳ намозининг вақти хуфтондан кейин эканига аксарият уламолар иттифоқ қилишган.
Энг тўғриси, унинг вақти хуфтондан кейин бошланиб, кечанинг охирига қадар давом этиши мумкин.
Витр намози таровиҳдан кейин ўқилади.
Таровиҳ намозини хуфтондан кейин ўқиш суннат. У хуфтондан кейин ўқиладиган суннат намозига ўхшайди. Агар таровиҳ намозини хуфтондан олдин ўқиш жоиз эмас.
Таровиҳни кечанинг учдан бир қисмига кечиктириб ўқиш мустаҳаб. Чунки у қиёму-л-лайлдир. Қиёму-л-лайлни эса кечанинг охирида ўқиш афзал.
Витр намозига оид масалалар
Витр ўқиш вожиб. У ҳамма вақт уч ракаат кетма-кет ҳолатда ўқилади.
Бу ракаатлар салом билан ажратилмайди. Учинчи ракаатида рукуъдан олдин хуфёна қунут дуоси ўқилади. Шунингдек, бомдод намозига ҳам қунут ўқилмайди. Аммо имом бомдод намозида қунут дуосини ўқиса, бу ҳолатда саҳиҳ ривоятларга кўра, тикка турган ҳолда сукут сақлайди.
Витрни қазо ўқиш
Витрнинг вақти ўтиб кетса, қазо ўқилади. Витр намозини узрсиз ўтириб ёки улов усти (эгар)да ўқиш жоиз эмас. Имом Муҳаммаддан ривоят қилинади: “Витрда муайян дуо йўқ”. Бу қараш “Аллоҳумма инна настаъинука ва настағфирука ва нуъмину бика ва натаваккалу алайка ва нусний алайка-л-хайра куллаҳу нашкурука ва ла накфурук ва нахлау ва натруку ман йафжурук. Аллоҳумма иййака наъбуду ва лака нусолли ва насжуду ва илайка насъа ва наҳфуду наржу роҳматака ва нахша азабака инна азабака би-л-куффари мулҳиқ”дан бошқа дуо йўқлигига ишорадир. Бу фикрлар “Муҳит” асарида ҳам зикр қилинган.
Аммо Али ибн Абу Толибнинг “Жомиъу-л-усул” асарида қилган ривоятида Пайғамбаримиз (с.а.в.) витр намозида “Аллоҳумма аузу биризока мин сахатика ва аузу бимуъафатика мин уқубатика ва аузу бика минка ла уҳси санаан алайка анта кама аснайта ала нафсика” дуосини айтар эдилар.
Шунингдек, ушбу ривоятнинг ўзгинаси Оиша онамиз (р.а.)дан ҳам “Жомиъу-л-усул” асарида ривоят қилганлар: “Кечалардан бирида Расулуллоҳ (с.а.в.)ни муборак тўшакларидан йўқотиб изла бошладим, шунда қўлим муборак қадамларига тегди. У зот масжидда эканлар. Икки муборак оёқларини буклар, устида туриб, “Аллоҳумма аузу биризока мин сахатика ва аузу бимуъафатика мин уқубатика ва аузу бика минка ла уҳси санаан алайка анта кама аснайта ала нафсика” дуосини ўқаётган эканлар”, – деди.
Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК. А.Муҳиддинов таржимаси.Имом Бухорий халқаро маркази, 2016 йил. -Б.44-4826-07-2018 Hits:5944
25-07-2018 Hits:5697
17-07-2018 Hits:5735
16-07-2018 Hits:5592
06-07-2018 Hits:5632
04-07-2018 Hits:5633
27-06-2018 Hits:5537
04-06-2018 Hits:5643
14-03-2018 Hits:4820
26-07-2018 Hits:6505
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6451
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6459
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6700
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6257
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6648
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5367
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5409
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4316
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...