(учинчи раддия)муртад бўлган кишининг Исломи:
Айрим инсонлар эътироз билдириб, агар мусулмон киши муртад бўлиб қолса, шаҳодат калимасини айтиши билан бирга диндан ўзи инкор қилган нарсага ҳам иймон келтириши лозимдир. Шундай экан тоғутга итоат қилган, улардан рози бўлган кишилар динга киришларидан олдин уларга куфр келтиришлари керак, дейишлари мумкин.
Улар ўзларининг бу гапларига Рамалий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзини далил қилиб келтирадилар: “Камол ибн Абу Шариф шундай деган: “Муртад бўлган киши Исломга кириши учун икки шаҳодат калимасини айтиши лозимдир. Ана ундан сўнг агар унинг муртад бўлиши бирор бир фарзни инкор қилиши ёки ҳаром қилинган бирор нарсани мубоҳ санаши туфайли бўлган бўлса, ўша шаҳодатга қўшиб ўзи эътиқод қилган нарсасидан қайтмоғи ҳам керакдир””.[1]
Бу эътирозга қуйидагича жавоб берамиз:
– агар мусулмон шахс тоғутларга куфр келтиришда ботил эътиқодлардан бирортасига эътиқод қиладиган бўлса, масалан, одамларнинг ичидан бирор бир киши ҳақида унинг ҳаромни ҳалолга, ҳалолни ҳаромга чиқариш ҳуқуқига эга деган эътиқодда бўладиган бўлса, унинг тоғутларга куфр келтиргани дуруст бўлиши учун ўз эътиқодини тузатиб олиши, ҳалол-ҳаромга чиқаришлик фақатгина Аллоҳ таолонинг ҳаққидир дея шоҳидлик бериши вожиб бўлади, аммо уни тил билан айтиб бериши шарт қилинмайди.
Муртад бўлганлиги аниқ бўлган киши Исломга қайтиши учун икки шаҳодат калимасини айтиши кифоядир. Унинг муртад бўлишига ақидавий сабаб бўладими ё амалийми ёки қавлийми, барибирдир. Ундан сўнг, унинг муртадлигига диндаги бирор нарсани инкор қилиши сабаб бўлган бўлса, динга қайтиши дуруст бўлиши учун ўша инкор қилган нарсасига иқрор бўлиши талаб қилинади. Аммо шуни маълумот ўрнида билиб қўйиш лозимки, инкор қилишлик фақатгина сўз ёки амалнинг устига қўшимча иш бўлиб, қалбга тааллуқлидир. Шундай экан, у нарса тил билан иқрор бўлинмагунча аниқ бўлмайди.
Ҳажжовий раҳимаҳуллоҳ шундай деган:
“Муртаднинг ҳамда ҳар қандай кофирнинг тавбаси – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир, деб шоҳидлик бериб Исломга кириш билан бўлади. Бирор бир фарз ёки шунга ўхшаш нарсани инкор қилиш билан кофир бўлиб қолган кишиларнинг тавбалари эса икки шаҳодат калимасини айтиш билан бирга ўзи инкор қилган нарсани иқрор қилиш билан ёки “Мен Ислом динига хилоф бўлган ҳар қандай диндан йироқман”, деган сўзни айтиш билан бўлади”.[2]
Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ шундай деган:
“Кимки мана шундан бошқа сабаб билан кофир бўладиган бўлса, унинг Исломга кириши ўзи инкор қилган нарсага иқрор бўлиш билан бўлади. Кимки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларига иқрор бўлса-ю, у зотнинг бутун оламларга юборилган эканликларини инкор этса, Муҳаммад Аллоҳнинг барча халоиқларга юборган Расулидир, деб гувоҳлик бермагунича ёки икки шаҳодат калималарига қўшиб Ислом динига хилоф бўлган ҳар қандай диндан тонмагунича мусулмон деб ҳукм берилмайди”.[3]
– шуни билиб қўйиш лозимки, бирор бир тоғутга итоат қилган ёки унинг ҳукмронлиги остида ҳаёт кечирган ҳар қандай киши, динда ғулувга кетганлар даъво қилаётганларидек, унга иймон келтиргувчи бўлиб қолмайди. Зеро у ўша тоғутга қарши боришга ва шу каби оқловчи сабабларга қодир бўлмагани туфайли узрли ёки мажбурланган шахс бўлиши мумкин.
Агар унга итоат қилгувчи шахс бўладиган бўлса юқорида айтиб ўтилгани каби тоғутга қилинган ҳар қандай итоат ҳам куфр бўлавермайди.
– бирор бир мусулмоннинг устидан муртадлик ҳукмини чиқариш у қўл урган куфрга бирор бир шак-шубҳаси, таъвили ҳам, оқловчи сабаби ҳам бўлмаган очиқ-ойдин тўғри далил бўлиши лозим эканлиги ҳамма ҳам эътироф этган ишлардандир. Шунда ҳам бу ҳукмни динда ғулувга кетганларнинг гумонлари ва бўҳтонларига асосланиб эмас, балки уламолар баён қилиб кетган шартлар асосида шаръий маҳкама ёки илмда етуклик даражасига етишган олимгина чиқариши мумкин.
[1] Фатовор-Рамалий. Ж.4. – Б. 26.қ
[2] Зодул-Мустанқаъ. – Б. 225.
[3] Ал-муғний. Ж.9. – Б. 21.
26-07-2018 Hits:5944
25-07-2018 Hits:5697
17-07-2018 Hits:5735
16-07-2018 Hits:5592
06-07-2018 Hits:5632
04-07-2018 Hits:5633
27-06-2018 Hits:5537
04-06-2018 Hits:5643
14-03-2018 Hits:4820
26-07-2018 Hits:6505
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6451
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6459
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6700
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6257
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6648
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5366
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5409
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4316
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...